1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
БМЖ — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади) ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 118-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-2, 15.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2850-2/1918-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
БМЖ бюджетидан маблағлар олувчи — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ БМЖ бюджетидан маблағлар оладиган юридик ёки жисмоний шахс;
БМЖ тақсимловчи орган — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бюджет ва бошқа ваколатларни амалга оширувчи БМЖни бошқариш учун масъул бўлган орган;
(1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
ваколатли шахс — ғазначилик бўлинмасининг таркибий бўлинмаси, бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи, БМЖ бюджетидан маблағ олувчи ва тақсимловчи орган раҳбари ёки уни ўрнини босувчи, тегишли раҳбарлик вазифалари ва функцияларини бажариш юклатилган шахс;
давлат харидлари — бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат мақсадли жамғармаларини (бундан буён матнда ДМЖ деб юритилади) тақсимловчи орган — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бюджет ва бошқа ваколатларни амалга оширувчи ДМЖ бошқариш учун масъул бўлган орган;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |