Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]


-боб. Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг ғазна ижроси


Download 1.66 Mb.
bet7/34
Sana03.12.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1801284
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34
Bog'liq
2580-Газначилик

5-боб. Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг ғазна ижроси
39. Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети ва ДМЖ бюджетлари даромадларининг ғазна ижроси Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) мувофиқ амалга оширилади.
40. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ЯҒҲга кирим қилинади ва мазкур бюджет ташкилотларига тушумлар ёки бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан аввал амалга оширилган касса харажатларининг тикланиш суммалари сифатида уларнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
41. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига келиб тушган маблағларни тўғри акс эттирилишини таъминлаш учун банклар томонидан шакллантириладиган электрон тўлов ҳужжатларининг «тўлов мақсади» графасида мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ Тўлов турлари бўйича маълумотномада кўрсатилган тегишли тўлов кодлари, шунингдек бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича тегишли бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақлари кўрсатилиши лозим.
42. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларни, шунингдек ДМЖ ва БМЖ шахсий ғазна ҳисобварақларига нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларнинг қайтарилиши ғазначилик бўлинмалари томонидан бюджет ташкилотлари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органларнинг ёзма мурожаатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ расмийлаштирилган тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади, бундан давлат солиқ хизмати органлари томонидан ундириладиган тўловлар мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«UzASBO» ДМ уланган бюджет ташкилотлари, ДМЖ ва БМЖлар нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларни шахсий ғазна ҳисобварақларидан «UzASBO» ДМда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон тўлов топшириқномаларни ғазначилик бўлинмаларига юбориш орқали қайтаради.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 118-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-2, 15.09.2018 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2850-2/1918-сон)
Божхона органларининг депозит ғазна ҳисобварақларидан маблағларни тўловчиларга қайтариш фақат тўлов ҳужжатлари асосида, давлат солиқ хизмати органларининг тегишли бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни тўловчиларга қайтариш эса солиқ органларининг тегишли хулосалари ва тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling