Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
-§. IV гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда харажатлар тўлови
Download 1.66 Mb.
|
2580-Газначилик
3-§. IV гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда харажатлар тўлови
175. IV гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлар буюртмачилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг (пудратчиларнинг) товарлар етказиб берилганлигини (ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралари асосида қабул қилинади. 176. IV гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари томонидан ҳисобварақ-фактуралар ҳамда молиявий мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида юридик мажбуриятлар ва харажатларни тўлаш учун рухсатнома доирасида рўйхатдан ўтказилади ва ҳисобга олинади. Олдинги таҳрирга қаранг. 177. Буюртмачилар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилардан (пудратчилардан) товарлар етказиб берилганлигини (ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар олганидан сўнг уларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун уларни асли ва нусхасини икки асл нусхада Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма билан бирга тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим қилиши лозим. (177-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 118-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-2, 15.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2850-2/1918-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (177-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 118-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-2, 15.09.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2850-2/1918-сон) 178. Ғазначилик бўлинмалари буюртмачилар томонидан тақдим қилинган Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма ва ҳисобварақ-фактуралар асосида улар тақдим қилинганидан кейинги кундан кечикмасдан молиявий мажбуриятларни: бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртманинг икки аслига рўйхатдан ўтказиш рақами ва санасини кўрсатиб «Рўйхатдан ўтказилди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш, шунингдек ғазначилик бўлинмасининг ваколатли шахси томонидан шахсий имзосини ва «Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш» муҳрини қўйиш йўли билан рўйхатдан ўтказади; вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртманинг икки аслига ҳисобга олиш рақами ва санасини кўрсатган ҳолда «Ҳисобга олинди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш ҳамда ваколатли шахс томонидан шахсий имзосини қўйиш йўли билан ҳисобга олади. 179. Рўйхатдан ўтказилган ёки ҳисобга олинган Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртманинг бир асли ва товарлар етказиб берилганлигини (ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактураларнинг асли буюртмачиларга қайтарилади, Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртманинг иккинчи асли ва товарлар етказиб берилганлигини (ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактураларнинг нусхаси ғазначилик бўлинмаларида сақлаш учун қолади. Олдинги таҳрирга қаранг. 1791. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилардан (пудратчилардан) ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура олганларидан сўнг ҳисобварақ-фактура маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма расмийлаштирилмайди. Бунда ҳисобварақ-фактура аслининг буюртмачиларда мавжудлиги, ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги ҳамда аслининг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади. 1792. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуралари ғазначилик бўлинмалари томонидан ушбу ҳисобварақ-фактуранинг тегишли шартномага мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling