Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
-боб. Қўшимча вақт даври якунланганидан сўнг кредитор қарздорликнинг тўланиши
Download 1.66 Mb.
|
2580-Газначилик
14-боб. Қўшимча вақт даври якунланганидан сўнг кредитор қарздорликнинг тўланиши
231. Қўшимча вақт даври якунланганидан сўнг бюджет ташкилотларининг кредитор қарздорлиги биринчи навбатда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан тўланади. 232. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларида маблағлар мавжуд бўлмаганда ёки етарли бўлмаган ҳолларда ўтган йилнинг кредитор қарздорлигини жорий молия йили харажатлар сметаларида (вақтинчалик сметаларни ҳисобга олган ҳолда) назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлаб берилади. Бунда жорий молия йилининг харажатлар сметасида кредитор қарздорликни (бюджет ташкилотлари томонидан тақдим қилинган тасдиқланган сметалар ва юзага келган кредитор қарздорлик бўйича тегишли ҳисоб-китоблар асосида) тўлаш учун зарур маблағлар назарда тутилганлиги тўғрисидаги бюджет маблағларини тақсимловчилар (Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағ оладиган ташкилотлар бўйича), ҳудудий молия органлари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органларнинг ёзма хулосаси мавжуд бўлгандагина тўловлар амалга оширилади. Бунда бюджет маблағлари бўйича жорий молия йили учун харажатлар сметасининг тегишли моддаси бўйича қабул қилинадиган юридик мажбуриятлар суммаси ўтган йилнинг кредитор қарздорлигини тўлаш учун йўналтирилган суммага камайтирилади. Буюртмачиларнинг етказиб берувчилар билан даврий асосда тузиладиган шартномалари бўйича кредитор қарздорлик суммаси шартномада жорий молия йили учун қабул қилинадиган юридик мажбуриятлар суммалари ва кредитор қарздорлик суммалари алоҳида кўрсатилади. 233. Буюртмачилар ўтган молия йилининг кредиторлик қарздорлигини тўлаш учун тегишли ғазначилик бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: икки асл нусхада Тўловлар жадвали ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма; кредитор қарздорлик тўланиши назарда тутилган маблағлар манбаси, тегишли шахсий ғазна ҳисобварағи ва бошқа реквизитлар кўрсатилган хат; ушбу қарздорлик юзага келган ўтган молия йилидаги шартнома нусхаси; Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисоб-фактуралар нусхаси; буюртмачининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) билан тузилган солиштириш далолатномаси (қўшимча вақт даврида амалга оширилган ҳисоб-китобларни инобатга олган ҳолда); жорий молия йилининг харажатлар сметасида кредитор қарздорликни (кредитор қарздорлик бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан тўланган ҳолларда) тўлаш учун зарур маблағлар назарда тутилганлиги тўғрисидаги мазкур Қоидаларнинг 232-бандида кўрсатилган ёзма хулоса; белгиланган тартибда расмийлаштирилган тўлов топшириқномаси ва ғазначилик мемориал ордери (бунда тўлов мақсадида қўшимча равишда «ўтган йилги кредитор қарздорликни тўлаш» кўрсатилади). Олдинги таҳрирга қаранг. 2331. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар, жумладан буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида ўтган йил якуни бўйича тузилган солиштириш далолатномаси ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади. 2332. Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими буюртмада кўрсатилган кредиторлик қарздорликни «ЎРМВ» АТда ўтган молия йилида рўйхатдан ўтказилган шартнома билан солиштиради. Маълумотлар мувофиқ бўлганида ва буюртмада кредиторлик қарздорликни тўлаш учун кўрсатилган маблағ мазкур шартнома бўйича тўланмаган маблағ миқдоридан ошмаса буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтарилади. 2333. Ғазначилик бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради. (2331, 2332 ва 2333-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон) 234. Буюртмачиларнинг тегишли ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган ҳамда ҳисобга олинмаган шартномалари бўйича юзага келган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) олдидаги кредитор қарздорликлари тўлаб берилмайди. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling