Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
-боб. Инкассо топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар
Download 39.21 Kb.
|
3229 13.04.2020 (4) Накд пулсиз хисоб китоблар
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ: 1.
6-боб. Инкассо топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар
64. Инкассо топшириқномаси унда кўрсатилган маблағларни тўловчининг банки ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича маблағларни олувчининг топшириғи назарда тутилган тўлов ҳужжати. Инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчининг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин, бундан чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига тақдим этиладиган инкассо топшириқномаси мустасно. 65. Қуйидагилар инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга: а) давлат солиқ хизмати органлари — ўз муддатида тўланмаган бюджет тизимига ўтказиладиган солиқлар ва йиғимларни ундириш тўғрисида; б) божхона органлари — ўз муддатида тўланмаган божхона тўловларини ундириш тўғрисида; Олдинги таҳрирга қаранг. в) давлат ижрочилари ва ундирувчилар ижро ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ундириш тўғрисида; (65-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3229-1, 07.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2020 й., 10/20/3229-1/1259-сон) г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги — Ўзбекистон Республикасининг берилган давлат кафолатлари билан амалга оширилган тўловлар ва улар билан боғлиқ харажатлар суммасини қарз олувчидан ундириш ҳамда бюджет ссудаси ёки кредит линияси, шу жумладан фоизларни қайтариш тўғрисида; д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) — Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат агентларига («Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АЖ, «Ўзагролизинг» АЖ, «Ўзмашлизинг» МЧЖ) ажратилган мақсадли маблағларни қайтариш бўйича мажбуриятлар тижорат агентлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларнинг банк ҳисобварақларига. 66. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар ижро ҳужжатлари ҳисобланади. 67. Инкассо топшириқномаси ижро ҳужжатлари асосида тақдим этилганда, унга ижро ҳужжатининг асл нусхаси, агар асл нусхаси йўқолган бўлса — дубликати илова қилинади, бундан электрон шаклда тақдим этилган ҳолатлар мустасно. Маблағларни ижро ҳужжатларининг нусхалари асосида ҳисобдан чиқариш тақиқланади. Ижро ҳужжатлари асосида тақдим этилган инкассо топшириқномасининг «Тўлов мақсади» графасида ижро ҳужжатининг номи, тартиб рақами ва санаси кўрсатилади. 68. Инкассо топшириқномаларининг тўғри тақдим этилиши бўйича жавобгарлик инкассо топшириқномасини тақдим этган органлар зиммасига юклатилади. Инкассо топшириқномалари бўйича тўловларни маблағларни тўловчиларнинг ҳисобварақларидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқаришга оид эътирозлар банк томонидан кўриб чиқилмайди. 69. Инкассо топшириқномалари бўйича маблағларни ундириб олишни тўхтатиб қўйиш ёки чақириб олиш инкассо топшириқномасини тақдим этган орган томонидан ёки ундирувчининг аризасига кўра ёхуд суд қарорига мувофиқ амалга оширилади. Инкассо топшириқномаси суд қарорига асосан ёки тўловчи тугатилганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд ҳолларда бекор қилиниши мумкин. 70. Инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчи ёки олувчининг банкига қоғоз ва электрон шаклда тақдим этилиши мумкин. Қоғоз шаклдаги инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчининг банкига тақдим этилганда, ундаги реквизитлар маблағларни олувчининг банки томонидан текширилади ҳамда текширган масъул ходимга бириктирилган штамп билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига маблағларни ундиришни назарда тутувчи инкассо топшириқномалари маблағларни олувчининг банки томонидан тасдиқланиши талаб этилмайди. 71. Инкассо топшириқномаси битта операция бўйича такроран тақдим этилиши мумкин эмас, бундан дастлабки инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчининг банкига келиб тушмаган ҳоллар мустасно. 72. Қоғоз шаклдаги инкассо топшириқномаси маблағларни олувчи ёки тўловчининг банкига уч нусхада тақдим қилинади. Бунда инкассо топшириқномасининг: биринчи ва иккинчи нусхалари ижро учун банкда қолдирилади; учинчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда инкассо топшириқномасини қабул қилиб олган масъул ходим томонидан имзоланади ва унга бириктирилган банк штампи билан тасдиқланиб, инкассо топшириқномасини тақдим этган шахсга қайтариб берилади. Маблағларни олувчининг банкига тақдим этилган инкассо топшириқномасининг биринчи ва иккинчи нусхалари «Тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш» журналида қайд этилган ҳолда почта хизмати орқали маблағларни тўловчининг банкига юборилади. Электрон шаклдаги инкассо топшириқномаси тўлов ҳужжатларини тақдим этиш тизими орқали маблағларни тўловчининг банкига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ижро учун юборилади. 73. Маблағларни тўловчининг банки томонидан тўлиқ бажарилган қоғоз шаклдаги инкассо топшириқномасининг: биринчи нусхаси банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади; иккинчи нусхаси шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга маблағларни тўловчига тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган инкассо топшириқномаларнинг ҳисоби банкда дастурий равишда юритилади. Маблағларни тўловчининг банки томонидан тўлиқ бажарилган электрон шаклдаги инкассо топшириқномасининг нусхасини шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга маблағларни тўловчига тақдим этиш тартиби банк ва мижоз ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади. 74. Маблағларни олувчининг банкига тўлов тизими орқали келиб тушган электрон шаклдаги инкассо топшириқномалари рўйхат кўринишида чоп этилади ва банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. Электрон шаклдаги инкассо топшириқномасининг нусхасини маблағларни олувчига унинг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилган ҳолда тақдим этиш тартиби мижоз ва банк ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади. 75. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, инкассо топшириқномаси банк томонидан 2-сон картотекада ҳисобга олинади ва маблағларнинг етарли бўлган қисми доирасида тўлов амалга оширилади, бунда инкассо топшириқномасининг орқа томонида қисман тўлов амалга оширилган сана, қисман тўланган сумма ва қолдиқ кўрсатилиб, имзо қўйилади. Инкассо топшириқномаси бўйича сумманинг қолган қисми маблағларнинг келиб тушишига қараб тўлаб борилади. Тўлов ҳужжатларини тақдим этиш тизими орқали юборилган инкассо топшириқномаси асосида амалга оширилган қисман тўловлар ҳисоби дастурий равишда юритилади. 76. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, инкассо топшириқномаси 2-сон картотекада ҳисобга олинади ҳамда маблағларнинг келиб тушишига қараб тўлаб борилади. 77. Инкассо топшириқномаси 2-сон картотекада ҳисобга олинганлиги ва тўлов суммаси ҳақида у келиб тушган кундан кейинги операция кунидан кечикмай маблағларни олувчининг банкига ёки маблағларни олувчига хабар берилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 78. Маблағларни тўловчининг банки инкассо топшириқномасининг ўз айби билан бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади. (78-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) [ОКОЗ: 1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.03 Аккредитивлар билан ҳисоб-китоб] Download 39.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling