Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]


-боб. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш асослари ва тартиби


Download 54.34 Kb.
bet7/17
Sana23.01.2023
Hajmi54.34 Kb.
#1113465
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
595 22.09.2021НДС ГУВОХНОМА

8-боб. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш асослари ва тартиби
31. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин:
солиқ қарзи мавжуд бўлганда, мазкур солиқ қарзи солиқ тўловчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра тўланмаганлиги тўғрисида Давлат солиқ қўмитасининг хулосаси мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда банкротлик иши ёки суд санация ишлари доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш қоидалари сақланиб қолинади;
уч ойдан ортиқ вақт давомида молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганда, мавсумий фаолият хусусиятга эга бўлган шахслар бундан мустасно;
мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган белгилар аниқланганда (гувоҳномани бекор қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар бундан мустасно).
32. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш автоматик тарзда кунлик асосда амалга оширилади ва солиқ тўловчининг шахсий кабинетига ушбу тўғрисида автоматик хабарнома юборилиши таъминланади. Бунда солиқ органларининг маълумотлар базасида мавжуд бўлган маълумотлар кунлик асосда автоматик таҳлил қилинади ва ушбу бобда кўрсатилган ҳолатлар аниқланганда, гувоҳномани амал қилиши автоматик тўхтатиб турилади.
33. Гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилган солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
34. Гувоҳномасини амал қилиши тўхтатиб турилган солиқ тўловчи ушбу қарор (хабарнома) устидан Солиқ кодексининг 231-моддасида белгиланган тартибда юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан ва ушбу ўзгаришлар маълумотлар базасида акс эттирилгандан сўнг, солиқ органи томонидан бир кун ичида гувоҳномани амал қилинишини тиклаш автоматик тарзда таъминланади.
Солиқ органи томонидан гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар ҳақиқатда олинган ёки олиб кирилган (импорт қилинган) товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммаларига тузатиш киритилмайди.

Download 54.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling