макрорегулятор эса бевосита давлат томонидан тартибга солишни назарда тутади ва одатда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи белгиланади. Молия бозорини тартибга солишдан асосий мақсад: - молия бозори ва унинг барча иштирокчиларини самарали ишлаши учун шароит яратиш;
- молия бозоридаги тартибни сақлаб туриш;
- молия бозорининг барча иштирокчиларини алоҳида шахсларнинг фирибгарликларидан, жиноятларидан, умумий ҳолда ноқонуний хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилиш;
- молия бозорининг барча сегментларида молиявий инструментлар бўйича баҳолар шаклланишини эркин талаб ва таклиф асосида ташкил этиш;
- пул маблағларини қайта тақсимлаш механизми сифатида молия бозори ва унинг янги сегментлари ривожланишини рағбатлантириш;
- молия бозори иштирокчилари зиммасидаги мажбуриятлар (масалан, ахборотларни ошкор қилиш бўйича)нинг бажарилиши бўйича назоратни амалга ошириш қилиш ва бошқалар.
Молия бозорининг регулятив инфратузилмаси қуйидагилар: - тартибга солувчи органлар (давлат тартибга солувчи органлари ва ўзини ўзи тартибга соладиган ташкилотлар); - тартибга солувчи функциялар ва жараёнлар (регистрация, лицензия, аттестация, назорат); - ҳуқуқий инфратузилма (молия бозори ишлаши учун меъёрий-ҳуқуқий база); - молия бозоридаги касбий этика; - амалий одатлар ва анъаналар. - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк фаолияти соҳасини тартибга солувчи ва лицензиялаш, тартибга солиш ҳамда пруденциал назорат бўйича ваколатларни амалга оширувчи давлат органидир.
- Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ЎРҚ-580-сон Қонуни, 05.11.2019 йилдаги
Markaziy bank tartibga solishga doir vazifalarni amalga oshirish uchun quyidagilarni belgilaydi: - Markaziy bank tartibga solishga doir vazifalarni amalga oshirish uchun quyidagilarni belgilaydi:
- banklarni va kredit byurolarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish tartibi hamda shartlarini;
- ruxsat berish tartib-taomillaridan o‘tish tartibini;
- xabardor qilish tartib-taomillaridan o‘tish tartibini;
- banklar aksiyalarining potensial oluvchisini baholash tartibi va shartlarini;
- chet ellik muassislarga (aksiyadorlarga) nisbatan ular tomonidan bankni tashkil etish yoki bankning ustav kapitalida ishtirok etish chog‘ida qo‘yiladigan qo‘shimcha talablarni;
- O‘zbekiston Respublikasi hududida chet davlatlar banklarining vakolatxonalarini ochish, akkreditatsiya qilish, ularning faoliyatini amalga oshirish va tugatish tartibini;
- chet elda sho‘ba bankni va filialni ochish uchun banklar boshqaruvi hamda moliyaviy holatining yetarliligi mezonlarini;
- to‘lov tashkilotlari va to‘lov tizimlari operatorlari ustav fondining (ustav kapitalining) eng kam miqdorini;
Do'stlaringiz bilan baham: |