Молия бозорининг тушунчалари, мазмуни, мохияти, вазифалари ва функциялари


Ўзбекистон Республикасида молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорини бошқарувчи уни тартибга солиб турувчи асосий қонуний ва меъёрий ҳужжатлар


Download 210.5 Kb.
bet4/6
Sana17.02.2023
Hajmi210.5 Kb.
#1207168
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Молия бозорининг назарий асослари

Ўзбекистон Республикасида молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорини бошқарувчи уни тартибга солиб турувчи асосий қонуний ва меъёрий ҳужжатлар

Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни биринчи босқичида амалга оширилган энг катта ютуқларидан бири келажакда бўладиган иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатларнинг яратилишидир.


Юртбошимиз И. А. Каримов томонидан яратилган Ўзбекистон мустақиллигининг иқтисодий тараққиётини белгиловчи беш тамойилдан бири қонун устиворлигини таъминлашни талаб этади. Шунинг учун ҳам биз демократик-ҳуқуқий давлат қуришни мақсад қилиб олган эканмиз ҳаётимизнинг барча соҳаларини қонун устиворлиги асосида олиб боришимиз керак. Бу борада республикамиз мустақиллигига эришиш учун 1990-1991 йилларда бир қанча ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг ХII чақириқ иккинчи сессиясида (1990 йил 20 июнь) “Мустақиллик Декларацияси” қабул қилинди. Унда давлат мустақиллиги эълон қилинди. Республикамизнинг ўз ҳудудида барча таркибий қисмларга ва барча ташқи муносабатлардаги танҳо ҳокимлиги эълон қилинди.
Парламентнинг ХII чақириқ учинчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси иқтисодий мустақиллигининг ҳуқуқий асосларини белгилаб берувчи биринчи қонунлардан бири (1990 йил 31 октябрь) “Мулкчилик тўғрисида”ги қонун ва республиканинг бозор иқтисодиётига ўтиш қоидалари қабул қилинди. И. Каримов таъкидлаганидек “Хусусий мулкдан афзалроқ, самаралироқ шаклни ҳали ҳеч ўйлаб топган эмас”. Биринчи бўлиб собиқ шуролар Республикалари орасида Ўзбекистонда хусусий мулкчиликнинг ривожланишига ҳуқуқий асос яратилди. Қонунда иқтисодий назарияда биринчи бор маҳалла мулкига тариф берилди. Шу даврдан бошлаб Республикамиз мустақил равишда иқтисодиётни бозор муносабатлари талаблари асосида ривожланиши учун қонунларни ишлаб чиқа бошлади.
Иқтисодий ислоҳотларнинг кенг кўламда олиб боришда энг асосий масала мулкчилик муносабатларини ўзгартиришдир. Шунинг учун ҳам мулкни давлат тасарруфидан чиқариш жараёни программаси ишлаб чиқилди. 1991 йил 19 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. қонун асосида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш программаси ишлаб чиқарилди. Бу эса қимматли қоғозлар бозорини ташкил этмасдан амалга оширилиб бўлмас эди. Ривожланган мамлакатлар тарихига назар ташласак, уларда аввалам бор бир неча йиллар давомида стихияли равишда қимматли қоғозлар пайдо бўлган. Шундан кейин қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи қонунлар қабул қилинган. Биз эса бу йўлдан бора олмас эдик. Аввалам бор қимматли қоғозларни тартибга солувчи қонуний-меъёрий хужжатлар қабул қилиб, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишимизни таъминлашимиз керак эди.
1991 йил 15 февралида Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қабул қилинган қонунда биринчи бор Ўзбекистон Давлат банки мустақил равишда иш олиб боришлиги, Республика ҳудудида тижорат ва кооператив банклар очишига рухсат берилди.
Қонунга асосан тижорат банкларига акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар турларини чиқаришга рухсат берилди. “Банк ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг рубль ҳудудида ва хатто СССР таркибида шаклланиши, ҳамда мустақил пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқариш йўлидаги дастлабки қадам бўлди. Республикамиз иқтисодиётига чет эл инвестицияларини жалб қилиш борасида 1991 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида” ва “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги қонунлари қабул қилинди.
Ушбу қонунлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестицияларини амалга оширишнинг ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий қоидаларини ва бу фаолияни амалга ошириш тартибини белгилаб, чет эл капиталига кафолатлар таъминлаб беради. Бу қонунлар Ўзбекистон Республикасининг халқ хўжалигини ривожлвнтиришга, республика иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига қўшилишига кўмаклашиш мақсадида чет элнинг моддий, молиявий, интелектуал ва бошқа ресурсларни жалб этишга ва улардан самарали фойдаланишга қаратилгандир. қонун чет эллик инвесторларга Республика қимматли қоғозлар бозорига кириб бориш учун замин яратди.
1992 йил 2 июль куни Парламент томонидан Ўзбекистон Республикаси “Биржа ва биржалар фаолияти” тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Парламент томонидан ушбу қонун янги тахрирда 2001йил 29августда қабул қилинди. Бу қонунга асосан биржалар фаолияти уларнинг иштирокчилари, турлари, фаолият кўрсатиш доираси, биржалар фаолиятининг давлат томонидан назорати ва биржа фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларнинг ҳуқуқий асолари яратилди.
қимматли қоғозлар бўйича операциялардан солиқ ундиришни тартибга солиш учун 1994 йил 5 майда Ўзбекистон Республикасининг “қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқ тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Бу қонун қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар ва солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари, солиқ ставкалари, солиқ имтиёзлари, солиқ тўлаш тартиби ва муддатлари, солиқ тўловчиларнинг жавобгарлигини тартибга солишга қаратилган.
1996 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Бу қонун 1992 йил декабрда қабул қилинган “Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида”ги қонунини кўп жихатдан тўлдириб акциядорлик жамиятларини тузиш, уларнинг фаолияти ва уларни тугатиш, акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартига солади. қишлоқ хўжалиги, банк, инвестиция ва суғурта фаолияти соҳасида, шунингдек, давлат корхоналарини хусусийлаштириш чоғида акциядорлик жамиятларини тузиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳолатининг ўзига хос хусусиятлари қонун жихатлари билан белгиланади.
2008 йил 22-июлда Республика Президенти И. А. Каримов Олий Мажлис қабул қилган “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунга имзо чекди ва қонун 24 июлда матбуотда чоп этилди.
Мазкур қонуннинг асосий мақсади – қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи амалдаги қонунларнинг номларини бир хиллаштиришдан, уларни халқаро стандартларга яқинлаштиришдан, шунингдек, хорижий молия борзорларига интеграциялашиш учун зарур шароитларни яратиш йўли билан мамлакатимиз қимматли қоғозлар бозорининг жадал ва жўшқин ривожланишини таъминлашдан иборат. Қонуннинг алоҳида моддасида ўз кучини йўқотган деб топилаётган қонунлар рўйхати берилган. Улар орасида жумладан, ҳозирга кунда қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги муносабатларни тартибга солиб турган “Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари бор.
Бозор механизми самарали ишлаши учун тегишли шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида қимматли қоғозлар бозорини янада кенгйтириш борасида қабул қилинган фармонлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳам катта аҳамиятга эгадир.
“Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент И. А. Каримовнинг 1994 йил 21 январда қабул қилинган фармонлари ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнига эркин киришишини таъминлайдиган очиқ турдаги жамиятларга айлантириш масаласини қўйди Бу фармон корпоратив қимматли қоғозларнинг бирламчи бозори ривожланиши учун кучли туртки берди.
Фармонда Республика кучмас мулк савдоси биржасини ташкил этиш ҳамда хусусийлаштирилиши керак бўлган давлат объектларини у орқали сотишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Фармон республика фонд биржасини ташкил этиш ҳамда унда хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларининг биринчи туркумини жойлаштиришни таъминлаш борасида катта аҳамиятга эга бўлди. Президент Фармонини бажариш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июнь куни “Тошкент Республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қимматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. қарорда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қумитаси ва Тошкент фонд биржасининг улар томонидан “Вақт” Ўзбекистон ахборот компонияси акционерлик жамияти базасида очиқ турдаги Миллий депозитарий акционерлик жамиятини тасис этиш, унинг зиммасига қимматли қоғозларни рўхатга олиш ва бир жойдан иккинчи жойга кўчириш вазифаси топширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 июндаги “Давлат мулки корхоналарини акциялаштиришни жадаллаштириш ва қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 15 июндаги “Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қимматли қоғозлар бозорининг, ривожланишига ва акциялаштириш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиб бу жараённинг чуқурлашувига ва кулами кенгайишига олиб келди. Давлат корхоналарини очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятларига ўтказиш ва уларнинг акцияларини рўйхатга олиш жараёни анча соддалаштирилди.
Бу фармон ва қарорлар ўз аҳамияти ва моҳияти жиҳатидан иқтисодиётни ва умуман жамиятни Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг янги босқичига олиб чиқувчи мухим хужжат ва ислоҳотларнинг мантиқий манбаи бўлиб қолди. У иқтисодиётдаги мулк шаклларининг купайишига ва бозор муносабатларининг асосий шарти бўлиб рақобатчилик муносабатларининг мустаҳкамлашига олиб келди. қимматли қоғозлар бозорини кенг ривожлантириш борасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 1995 йил 7 сентябрда “қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришда кўп тусиқларга бархам берди, қимматли қоғозлар билан савдо қилишда солиқ соҳасида катта имкониятлар яратди. қимматли қоғозлар бозорини тартибга солишни яхшилаш, уни самарали амал қилиши учун, назоратни кучайтириш учун Давлат бошқарув органи қимматли қоғозлар ва фонд биржаси Давлат комиссияси Молия вазирлиги қошида тузилди. қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва очиқ усулдаги акционерлик жамиятларини ташкил этиш билан бир вақтда тегишла акциялар улушини қисқартириш орқали республика аҳолисини чет эл инвесторларини иқтисодий ислоҳотлар жараёнига кенг жалб этишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. Бу борада давлат ўз улушини сақлаб қоладиган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг Низомдаги маблағини жамғариш чоғида акцияларнинг
- давлатга тегишли;
- меҳнат жамоасига тегишли;
- хорижий шерикка тегишли
фонд биржалари ва қимматли қоғозлар бозорида, шу жумладан чет элларда эркин сотиш учун мулжалланган қисмини кўзда тутилиши катта аҳамиятга эга бўлиб хусусийлаштириш жараёнини чуқурлаштиришга қаратилгандир.
Молия бозорини ва қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2003 йил 24 январда қабул қилинган Фармони ва уни бажариш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелда қабул қилинган “2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури”да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10-июлдаги “2006-2008 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш тўғрисидаги 407-сонли қарорида хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг устав жамғармаларида давлатнинг улушини энг кўп даражада қисқартириш, объектларнинг инвестиция жалб этувчанлигини ошириш, шунингдек хорижий инвесторларни кенг жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрда қабул қилган «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари туғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги «Устав фондида давлат улуши булган корхоналарнинг самарали бошкаришни ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори корпорпатив бошкаришнинг жорий этиш ва қимматли қоғозлар бозорини ривожланишида янги босқични очиб берди. қарор асосида давлат корхоналари тўғрисидаги ва корхоналарнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги Низомлар қабул қилинди. Низомда баланс активлари 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлган акциядор жамиятларда ички аудит хизмати жорий этилиши белгилаб берилади. Мақсад акциядор жамиятларини бухгалтерия ҳисоби тўғрисида юритилишини таҳлил қилиш, солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар тўғри юритилишини текшириш, корхона мулкдорлари – акциядорлик манфаатини ҳимоя қилиш, директорлик корпуси томонидан уларнинг манфаатларига зид хизматлар амалга оширилишини олдини олиш, бундай ҳолатлар юзага келганда бу ҳақда мулкдорларга ахборот беришдан иборатдир.
“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинишидан сўнг энг асосий вазифа бу қонунни ҳаётга тадбиқ қилиш ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2008 йил 28 июлдаги 160-сонли қарорининг қабул қилиниши катта аҳамиятга эгадир.
Қарорга асосан қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантириш, унинг субъектларини институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солиш тизмини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки қўмитаси ва қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг 2011 йилдан бошлаб қимматли қоғозлар бозорининг Ягона дастурий таъминот комплексини ишлаб чиқиш ва уни халқ хўжалигига жорий этиш масалалари қўйилган.
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги молия-иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик ихтисосликлари бўйича мутахассисларни тайёрлайдиган олий ўқув юртларининг ўқув даструрларига қимматли қоғозлар ва корпоратив бошқарув бўлимлари киритилишини назарда тутилган.
Амалдаги қонун хужжатларга кўра қимматли қоғозлар ҳисоб-китобларини ошириш учун, шунингдек кредитлар бўйича гаров сифатида фойдаланиш мумкин бўлган шаклидан қатъий назар қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Президент фармонларини ва Вазирлар Маҳкамасининг қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш соҳасидаги қарорларни амалда бажариши шарт. Бу борада Молия Вазирлиги, Марказий Банк томонидан бир қатор норматив хужжатлар қабул қилинган. Бу хужжатларнинг моҳияти ҳақида ҳар бир мавзуни ёритиш давомида танишиб ўтилади.
Мустақилликка эришганимиздан буён ўтган давр Республикамиз тарихида бозор муносабатларини ривожлантиришда, шу жумладан қимматли қоғозлар бозорининг ривожланишида салмоқли давр бўлиб қолди. Қимматли қоғозлар бозорини ташкил этиш ҳамда тартибга солиш бўйича деярли керакли қонуний меъёрий хужжатлар яратилди.



Download 210.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling