Молия бозорининг тушунчалари, мазмуни, мохияти, вазифалари ва функциялари


Миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни киритишнинг янги молиявий воситалари. МБ ва ҚҚБнинг глобализацияланиш асослари


Download 210.5 Kb.
bet5/6
Sana17.02.2023
Hajmi210.5 Kb.
#1207168
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Молия бозорининг назарий асослари

Миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни киритишнинг янги молиявий воситалари. МБ ва ҚҚБнинг глобализацияланиш асослари

Миллий иқтисодиётнинг тубдан ислоҳотланиш ва унинг жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш даражасига етказилиши, жамиятда замонавий бозор муносабатларининг шаклланишини тақозо қилади.


Қимматли қоғозлар бозори эса, молия бозорининг таркибий қисми сифатида, бозор иқтисодиётининг негизи ва юргизувчи кучи бўлиб, миллий иқтисодиётнинг ривожланиш даражасини кўрсатиш ва унинг асосий индикатори ҳисобланади.
Қимматли қоғозлар бозори ҳукумат ва корхоналарга ўз-ўзини молиялаштириш ва банк кредитлари билан чекланиб қолмаган ҳолда молиялаштириш манбалари доирасини кенгайтиришга имконият беради. Салоҳиятли сармоядорлар ўз новбатида қимматли қоғозлар бозори ёрдамида ўз маблағлари ва жамғармаларини кенг кўламдаги молиявий воситаларга жойлаштирилиб, шу орқали ўзларининг ҳам танлов имкониятларини кенгайтиришга, ҳам активларни мутаносиб равишда белгиланган таваккалчилик доирасида қўйилишига эришишади.
Шуни айтиш жоизки, қимматли қоғозлар бозорининг муваффақиятли фаолият кўрсатишининг ягона моделининг ўзи бўлмайди. Тажрибада эса, бошқа мамлакатларда ушбу бозор яхши фаолият кўрсатаётганлиги сабабли, уни кўчиришнинг нафақат иложи йўқ, балки мақсадга ҳам мувофиқ эмасдир. Шу билан биргаликда, шуни ҳам инобатга олиш лозимдирки, ҳар бир бозор ички ва ташқи ўзгаришлардан келиб чиққан, доимий ривожланиш ва ўзгаришда бўлади. Булардан келиб чиқиб, шуни тоқозо этиш мумкинки, бозорлар ўзларида ҳали тўлача ташкил этилган, қотиб қолган тизимларни кўрсатмай, балки доимий ривожланишдаги органларни тасаввур этишади.
Ўзбекистон иқтисодиётининг бозор тамойиллари асосида ислоҳот этилиши, сўнгги йилларда катта сезиларли муваффақиятларга эришишга йўл қўйди. Буларнинг натижасида инфляция даражаси кескин тушишига ва миллий валютанинг стабиллашиш жараёнлари амалга оширилишига эришилмоқда. Давлат тасарруфидаги корхоналарни хусусийлаштириш натижасида самарасиз ишловчи корхоналар фаолияти қайта йўналтирилди, банкротлик ва санация жараёнлари ишлашни бошлади, давлат бюджетининг тушум қисмида хусусийлаштиришдан тушаётган маблағларниннг салмоғи тобора ошиб бормоқда.
Бу борада шуни айтиш керакки, Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилди, қимматли қоғозлар бозори ривожланиши учун қулай сиёсий шароитлар вужудга келди.
Давлат қимматли қоғозлар бозори тижорат банклари ва йирик инвестиция портфелининг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатди.
Корпоратив қимматли қоғозлар бозори имкониятлари кенгайди ва уларнинг бозор капитализацияси ўсди.
қимматли қоғозлар бозори ликвидлиги сезиларли даражада ошди ва ахборот нуқтаи назаридан ушбу бозорнинг куримлилиги кучайди.
қимматли қоғозлар бозори инфратузилмаси ривожланди ва кенгайди.
Бир қатор қонун ва ҳуқуқий-меъёрий хужжатлар қабул қилиниши эвазига қимматли қоғозлар бозорининг қонунийлик базаси кучайди ва мукаммаллаштирилди.
Акциядорлар ва сармоядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янгича механизмлари ишлаб чиқилди.
Хорижий сармоядорлар учун ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, қилинган сармоялардан олинадиган фойдани конвертация ва репатриация қилиш масалалари ечила бошланди.
Яна бир сифат жихатидан ўзгаришга шуни мисол қилиб келтириш мумкинки, миллий қимматли қоғозлар бозори ривожланиш йўлида, халқаро жамият томонидан тан олиниб, Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказий Халқаро қимматли қоғозлар комиссиясининг (IONESCO) аъзолигига қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг йирик тижорат банклари ва корхоналари томонидан халқаро молия бозорларига ўзларининг қимматли қоғозлари билан чиқиш ишлари, улар томонидан ҳар хил турдаги депозитлар, тилхатлар чиқарилишига ва ривожланган мамлакатларнинг фонд биржаларининг листингига киритилиш тараддудлари амалга оширилмоқда.
Кўпчилик миллий корхоналар акциялар чиқариш йўли билан қўшимча капитал жалб қилиш борасида маҳаллий сармоядорлар орасида жойлаштиришда қийинчиликларга дуч келаётганликлари, ҳамда хорижий сармоядорлар асосан қисқа муддатли молиявий операцияларга ўз танловларини тухтатишлари эвазига Ўзбекистон корхоналарида инвестиция фаолияти сифат жиҳатидан янгича тус олмоқда. Бугунги кунба ушбу хўжалик субъектлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган чет эл банк ва компанияларини айланиб ўтган ҳолда, тўғридан-тўғри ўзлари халқаро молия бозорига чиқиш борасида биринчи қадамларни ташламоқда.
қисқа қилиб айтганда, энг йирик молиявий бозор ва энг катта миқдордаги пул маблағлари АҚШ долларида ҳисобланганлигидан келиб чиққан ҳолда шуни билдириш мумкинки, ҳар қандай чет эл корхонаси ўз қимматли қоғозларини АҚШда сотиш нияти бўлса, у корхона икки йўналишдан бирини қабул қилиши лозим. Биринчи йўналиш, бу ўзининг қимматли қоғозларини АҚШда “Америка акциялари” (“American shares”) сифатида чиқазиш ва иккинчи йўналиш Америка Депозитлар Тилхатлари (АДТ) чиқариш дастурида қатнашиш. Биринчи йўналиш ниҳоятда катта талабларни амалга оширилишини ва кўп миқдорда қўшимча пул маблағлари сарф этилишини талаб этганлига сабабли, кўпчилик корхоналар иккинчи йўналишни қабул қилишмоқда. Шундай экан, ушбу мақсадларга эришиш йўлларидан бири бўлиб, ўз акцияларига қимматли қоғоз ҳосиласи бўлмиш Депозитлар тилхатларини (ДТ) чиқариш ҳисобланади. ДТлар эса ўз новбатида қайси мамлакатда ушбу молиявий восита чиқарилишига қараб тақсимланади. Чунончи, АҚШ бозорида чиқарилган ушбу хосилалар Америка Депозитар Тилхатларига (American Depositary Resepts), Европа Депозитар Тилхатларига (“EDR”-European Depositary Recepts), Глобал Депозитар Тилхатларига (“GDR”-Giohal Depositary Recepts) ва ҳоказоларга бўлинади. Умуман олганда, қонунчилик сиёсий ва иқтисодий стабилсизлик оқибатида солиққа тортиш миллий валютани бошқа валютага конвертация қилиш муаммолари борлиги натижасида, хорижий корхоналарнинг қимматли қоғозларини сармоядорлар томонидан сотиб олишни резидент бўлмиш воситачи корхоналарсиз амалга оширилмайди. Ушбу муаммоларни ечиш, АҚШда Халқаро Депозитар Тилхатларига (International Deposutary Receipts) вужудга келишига олиб келади. Бунга сабаб бўлиб, 1927 йилда Буюк Британияда мамлакат ҳудудидан миллий қимматли қоғозлар четга олиб чиқиб кетмаслик тўғрисидаги қонун бўлди.
Шу билан биргаликда шуни тақозо этиш мумкинки, миллий инвестор ва аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида, АҚШ қонунчилиги кўпчилик мамлакатлар қонунчилиги сингари, мамлакат ҳудудида норезидентлар қимматли қоғозларини эркин муомалада юришини таъқиқлайди. Уларнинг қонунчилигига асосан, ҳар турдаги эмитентлар ва сармоядорлар ўз қимматли қоғозларини тўғридан-тўғри эмас, балки бошқа мамлакатда (юқорида тилга олинган мамлакатлар ҳудудида) фақат ДТлар орқали таклиф этишлари мумкин.
Шуни билдириш лозимки, ривожланган мамлакатлар қонунчиликларига асосан ДТлар қимматли қоғоз ҳисобланмай, балки уларга эгалик қилиш ҳуқуқини ифодаловчи сертификат ҳисобланади.
АДТлари Америка депозитар банки томонидан чет эл эмитентининг қимматли қоғозлари ҳисобида муомалага чиқарилади (асосан Bank of New York ва City bank). Ушбу қимматли қоғозларнинг асли эса, ушбу эмитентнинг миллий банкида сақланади. Бундай банк кастоди деб аталади. Бу харакатлар, икки банк ва эмитент орасида тузилган шартномада ифода этилади.
Маҳаллий эмитентлар мазкур молиявий воситаларни танлашнинг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат:

    1. депозита тилхатларни чиқариш акцияларнинг янги эмиссияларини жойлаштиришда хорижий капитални киритишга имконият беради, қайсики тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобланиб, корхоналарга ҳамда бунинг натижасида миллий иқтисодиётга валюта маблағларининг келишини таъминлайди;

    2. ўз акцияларини, депозитар тилхатларини муомалага чиқаришни тан олиш самарасини беради. Ушбу дастурларни омадли жойлаштириш мазкур корхона ва унинг акцияларини халқаро ҳамжамият томонидан тан олинганини исботлайди. Эмитент халқаро миқёсда хорижий сармоялар ишончини қозониб ва ташқи бозорда машхурликка эришиб, ўзининг ички ва ташқи бозордаги акцияларнинг ликвидлигини оширишга эришади;

    3. халқаро андозага корпоратив бошқарув тизими ҳамда кенг оммани акциядорлик жамиятига таълуқли корпоратив ҳаракатлар тўғрисида ахборотлар билан мукаммаллаштиришга олиб келади;

    4. ва ниҳоят депозитар тилхатларини чет эл бозорларида муваффақиятли жойлаштирилиши, ўз якунида мамлакатга бўлган ишончини ошишига, унинг халқаро миқёсидаги обрўсини кўтарилишига олиб келиб, миллий иқтисодиётга қўшимча хорижий сармояларни келишига манфаатлар яратади.

Умуман олганда, ДТлар қимматли қоғозлар ҳосилаларнинг бир тури бўлиб, норезидент-эмитентларнинг қимматли қоғозларини бошқа мамлакатларнинг фонд биржаларида жойлаштиришга имконият берувчи молиявий восита ҳисобланади.
Бошқача қилиб айтганда, ДТларни чиқаришдан мақсад миллий эмитентларнинг қимматли қоғозларини халқаро фонд биржаларига чиқариш ва жойлаштириш бўлиб, бу ҳолда миллий акциялар ДТ орқали Нью-Йорк, Лондон, Токио, Франкурт ва бошқа халқаро молиявий марказларда эркин ҳолда хорижий сармоядорларга сотилиши мумкин, қайсиларким ички Ўзбекистон бозорида ушбу акцияларни сотиб олиш имкониятлари ва айрим ҳолда ҳуқуқларига эга эмаслар. ДТларнинг тобора ривожланиб боришига ушбу дастурларнинг халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинган ва тан олинган стандарт ҳамда кўриб чиқиш тартибларига тўғри келиши, ДТларни норезидент эмитент номидан 1-синфли чет эл банклари томонидан чиқарилиб кафолатланиши, акцияларга тўғридан-тўғри эгалик қилишга ҳуқуқий ва фискал чекловларни чеклаб ўтиш, солиқ имтиёзларидан фойдаланишда ҳар хил турдаги қўшимча харажатларни қисқартириш масалалари ёрдам бермоқдалар.
ДТларни муомалага чиқаришнинг яна бир ютуқларига корхонанинг хорижий сармояларини киритиш эвазига келажакда стратегик ривожланиш имкониятлари кенгайишини айтиш мумкин. Ички бозорда маҳаллий корхоналар ўз акция ёки облигацияларини миллий валютамиз бўлмиш сўмда чиқаришлари ва жойлаштиришлари чет эл фонд бозорларида ДТлар эркин алмашинувчи валютада (ЭАВ) сотилишини инобатга олиб шуни айтиш мумкинки, ДТлар орқали у, қимматли қоғозларини жойлаштирган маҳаллий корхоналар молиявий капиталини АҚШ долларида ёки бошҳа ЭАВда олишади.
ДТлар чиқариш дастури маҳаллий эмитентларга ўз активларини етарлича баҳоланмаслик муаммосидан чиқиб кетишга, ўз қимматли қоғозларини чекланмаган миқдордаги хорижий самоядорларга сотиш йўли билан катта миқдорда молиявий ёрдам олишларига имкониятлар яратади. Ички бозорда ушбу қимматли қоғозларни хорижий сармоядорлар томонидан сотиб олинмаётганлигининг сабабларидан бири бўлиб эса, уларнинг ушбу корхона фаолияти билан яқиндан ва етарли даражада таниш бўлмаганликлари ҳамда улар бўйича тегишли кафолатларнинг йўқлиги ва таваккалчилик даражасининг юқорилиги ҳам ҳисобланади.
ДТларнинг бошқа дастурларга нисбатан (масалан, чет эл фонд биржалари листингига кириш) сезиларли ютуқ бўлиб, улар бўйича эмитентга расмий кредит рейтинги ва мамлакатга суверен рейтинг тақдим этилмаслигини айтиш мумкин.
Юқорида кўрсатилганлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, ДТлар портфел инвестицияларини киритиш йўналишида энг такомиллашган ва кўп маротаба исботланган механизм бўлиб келмоқда.
Миллий иқтисодиётга хорижий сармоялар киритишнинг яна бир усули бўлиб, Евробондларни, бошқача қилиб айтганда Еврооблигацияларни муомалага чиқариш ҳисобланади. Ушбу молиявий восита бошқа турдаги сармояларга нисбатан (кредит йўналишлари очиш, ЭАВда қарзлар олиш ва ҳ.к.) муқобил услуб ҳисобланиб, ДТлардан фарқлироқ эмитентнинг фаолиятида қатнашиши ва уни бошқаришга ҳуқуқ бермайди.
Еврооблигациялар маҳаллий корхоналар томонидан облигацияларни хорижий молия бозорида чиқариб ва жойлаштириш эвазига, ташқи бозордан қарз мажбурияти орқали муайян вақтга ЭАВда маблағлар жалб этишга имконият беради. Ушбу облигацияларнинг сотилиши, улар бўйича белгиланган фоизларнинг тўланиши ва уларнинг сундирилиши, қайси ташқи мамлакатда бу молиявий воситалар жойлаштирилган бўлса, ўша мамлакат валютасида амалга оширилади.
Халқаро облигацияларга (самурай, бондлар) ва Европа облигацияларини (Евробондлар) киритиш мумкин. Охирги пайтларда, Европа ҳамжамияти ягона валютага ўтиши ва бу билан кўпчилик тусиқлар олиб ташланиши Еврооблигацияларнинг янада ривожланишига олиб келди.
Ўзбекистон корхоналари учун Еврооблигацияларни чиқаришда асосий қоидалар бўлиб, ЭАВдаги сармояларни жалб қилишнинг эгилувчанлик ва маневрлик хусусиятларидан келиб чиқиб ушбу восита орқали маблағларни корхонанинг стратегик ривожланишига ёки техник қайта қурилишига ёҳуд муайян бир инвестиция лойиҳасини молиялаштиришга йўналтириш, корхоналарни хусусийлаштиришдан кейинги даврда молиявий жиҳатдан қуллаб-қувватлаш ҳисобланади.
Бу борада шуни кўрсатиб ўтиш зарурки, Еврооблигациялар чиқариш дастури талаблари ва шартлари маҳаллий корхоналар учун ставкаси ва халқаро кредит йўналишлари, банк кредитлари ва бошқа ташқи қарзларга нисбатан пастроқдир.
Еврооблигацияларнинг миллий эмитент ва мамлакат учун ютуқлари билан танлашиши мумкин.
Хорижий самояларни миллий иқтисодиётга киритишнинг яна бир йўли бўлиб, Халқаро инвестиция фондлари ташкил эти ҳисобланади. Одатда шундай инвестиция фондлари мамлакат ҳудудида ташкил этилиб, давлат томонидан қўллаб-қувватланишини тақозо этади.
Ушбу инвестиция фондлари очиқ ва ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти сифатида ташкил этилиб, унга хорижий инвестиция компаниялари, банклари ва халқаро молия ташкилотлари таъсисчи бўлиб киришади.
Бундай инвестиция фондларини ташкил этишдан асосий мақсад, таъсисчилар томонидан берилган маблағлар ҳисобига маҳаллий корхоналарнинг чет инвесторларига мулжалланган акция пакети улушини ЭАВга сотиб олишдир. Бу билан биргаликда мазкур фонднинг институционал инвестор сифатидаги фаолиятига хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятини янада такомиллаштириш, ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, ушбу корхоналарнинг рақобатбардошлигини кучайтириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспортга йўналтириш эвазига молиявий баркамоллигини мустаҳкамлаш киради.
Халқаро инвестиция фонди акцияларини сотишдан тушган маблағ ички бозордаги акция сотиб олишга йўналтирилиб, улардан олинган даромад эса, акциялар орасида дивидент тариқасида мутаносиб равишда тақсимланади.
Мазкур фондни бошқариш ихтисослаштирилган Бошқарувчи компания ёки компаниялар томонидан амалга оширилади. Ушбу Бошқарувчи компаниялар Фонднинг активлари ва пул маблағларини оқилона бошқаришади ва бунга маъсул бўлишади.
Фақат шу йўл билан Ўзбекистон жаҳон миқёсида амалга оширилаётган молия бозорини ва қимматли қоғозлар бозорини глобаллаштириш жараёнида ўз ўрнини топиши мумкин.



Download 210.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling