Молия” фани “Уй хўжалиги молияси” мавзусидан


Кейснинг асосий ахборот манбаси сифатида


Download 432.31 Kb.
bet2/6
Sana04.10.2023
Hajmi432.31 Kb.
#1691905
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1. Уй хўжалиги молияси Кейси

6.Кейснинг асосий ахборот манбаси сифатида Талабанинг ўз оиласининг 2023 йил январ ҳолати бўйича хўжаликдаги, оиладаги даромадлар ва харажатлар манбалари кўрсаткичларидан фойдаланилган.
7.Кейснинг асосий моҳияти, афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  • ўқув машғулоти ва талабанинг мустақил иши кейс-технологияси орқали ўтказилади;

  • талабаларни максимал фаоллигини оширади ва мустақил ишлашга, креатив фикрлашга ундайди;

  • аниқ маълумотлар асосида қурилган вазиятнинг мавжудлиги талабаларда уни ечишга қизиқиш уйғотади.

8.Ушбу кейсдан – “Молия”, “Молиявий ҳисоб” ва “Солиқ ва солиққа тортиш” фанларидан ўтказиладиган машғулотларда фойдаланиш мумкин.
Ушбу кейсда Уй хўжалигининг 2023 йил 1 январ ҳолатига бўйича хўжалик маблағлари ва маблағларнинг манбаларининг кўрсаткичлари асосида давр бошига бошланғич бюджет даромад ва харажатларини тузиш; бюджет маълумотларига асосан уй хўжалигинингнинг молиявий ҳолатига баҳо бериш, хўжалик муомалалари натижасида уй хўжалигида ва оиласида рўй берадиган ўзгаришларни акс эттириш, таққослаш ва таҳлил қилиш, оиласи ва ўзига тегишли хулосалар ясаб, зарур қарорларни қабул қилиш шунингдек керакли тавсияларни ишлаб чиқиш имкони бўлади..
Берилган кейсни ечиш натижасида қуйидаги ўқув натижаларига эришиш мумкин:

  • ўрганилган мавзу бўйича олинган билимларни мустаҳкамлаш;

  • муаммони алоҳида ва гуруҳлараро таҳлил қилишга ва асосли бошқарув қарорларини қабул қилишга ўрганиш;

  • мустақил қарор қабул қилишга ўрганиш;

  • ўқув маълумотларини ўрганиш даражасини текшириш;

  • Талаба ўзининг шахсий даромад ва харажатларини бошқаришни ўрганади;

  • Оилавий бюджетини мустақилт тузади ва бошқара олади;

  • Уй хўжалигини молиялаштиришни ўрганади;

  • Уй хўжалигининг молиявий ҳолатига баҳо бера олади;

  • Ўзининг уй хўажилигини баҳо бериш орқали керакли қарорларни қабул қилиб, уй хўжалигини ижобий томондан бошқара олади.




Download 432.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling