Молия” фанидан мавзу: : акциядорлик жамиятлари фаолиятини молиялаштиришга хорижий капитални жалб этиш масалалари
-расм. Материал сиғимининг омилли таҳлили тузилиши
Download 0.73 Mb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
1-расм. Материал сиғимининг омилли таҳлили тузилиши.
Материаллар харажати коеффитсиенти - ҳақиқий сарфланган материаллар харажатини бизнес-режадагиси ҳақиқий ишлаб чиқариш ҳажмига корректировка қилинган кўрсаткичга нисбатини ифодалайди. Бу кўрсаткич ишлаб чиқариш жараёнида материаллар сарфидан иқтисод (ёки ортиқча сарф)га эришганлигини ифодалайди. Бу коеффитсиент 1 дан катта бўлса моддий ресурслардан самарали фойдаланилганлигини билиш мумкин. Материал сиғимини алоҳида кўрсаткичлари моддий ресурсларнинг айрим турларидан самарали фойдаланишни характерлайди. Улар қаторига ёқилғи сиғими, материал сиғими, хомашё сиғими каби кўрсаткичларни киритиш мумкин, одатда, материал сиғимини ўзгаришига бир қатор омиллар таъсир этади. Материал сиғимининг омилли таҳлилининг тузилишини қуйидаги чизма кўринишида беришимиз мумкин бўлади. Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш даврида саноат корхоналарига қонун доирасида ҳаракат қилиш мустақиллиги берилган. Республикамизда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижасида турлича мулкчиликка асосланган корхона шакллари ташкил этилган. Улар иқтисодий муносабатларни ривожлантирилиши натижасида янада такомиллаштирилмоқда. Натижада, ижара корхоналари, ҳиссадорлик жамиятлари, компаниялари, қўшма корхоналар, хусусий корхоналар ва бошқалар ташкил этилмоқда. Улар талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда кўпроқ фойда олиш мақсадида ўзларининг ишлаб чиқариш фаолиятларини қонун доирасида эркин мустақил амалга оширмоқдалар. Бу ҳолат корхоналарнинг моддий техника таъминоти масалаларини ҳал этишга ҳам бевосита боғлиқ. Корхоналар ишлаб чиқаришининг ривожланишини режалаштирадилар. Улар қисқа ҳамда узоқ муддатга мўлжалланган бўлади. Бу масалалар корхоналарнинг бизнес-режаларида ва бошқа ҳужжатларда акс эттирилган бўлади. Корхоналар ўз мақсадининг муваффақиятли амалга ошириш мақсадида ўзларини ишлаб чиқаришлар моддий техника ресурслари билан таъминлаш жараёнини бажарилишига алоҳида эътибор берадилар. Бунинг учун аниқланган, яъни корхона учун зарур бўлган моддий техника ресурсларини янги турлари мавжудлилиги ҳамда улар жаҳон бозорида таклиф қилинганлиги ўрганилади. Корхона ўзи учун зарур бўлган моддий техника ресурсларининг яхшиларини, яъни самаралисини олишга ҳаракат қилади. Моддий ресурслардан самарали фойдаланиш ва маҳсулот сотиш ҳажмини ошириш учун корхона хомашё, ёқилғи, энергия ва бошқа ресурслар билан етарли миқдорда таъмин этилиши керак. Материалларни белгиланган миқдорда, ассортиментда келиб тушмаслиги, муддатларини узайиши ишлаб чиқаришни тўлиқ қувват билан ишлашини таъмин этмайди. Шу билан бирга ортиқча хомашё захираларига эга бўлиш, маблағлар айланишини секинлаштиради, нақд пул маблағларини етишмаслигига олиб келади. Демак, молиявий ва бошқарув таҳлилининг асосий вазифаларидан бири, ишлаб чиқаришни нормал ташкил этиш учун корхонани оптимал миқдордаги моддий-техника ресурсларига бўлган талабини аниқлашдан иборатдир. Моддий техника ресурсларига бўлган эҳтиёж икки манба ҳисобига қондирилади. 1. Ташқи таъминот. 2. Ички таъминот. Ташқи таъминот деганда, хомашё биржалари, кўргазмалари орқали тузилган шартномалар асосида хомашё, ёқилғи ва бошқа ресурсларни келиб тушиши тушунилади. Ички таъминот, таъминот режасининг бажарилиши ички ресурслардан унумли фойдаланиш, чиқиндиларни камайтириш, иқтисод режимига риоя қилиш эвазига амалга оширилади. Республика иқтисодиётини шаклланишида лизинг кредитларини роли каттадир. Лизинг кредитларидан фойдаланиш учун дастлаб лизинг компаниялари ёки лизингни амалга оширувчи субектлар билан лизинг кредитлари бўйича шартномалар тузилади. Бунда уч томон қатнашиши мумкин. Лизинг кредитини амалга оширувчи молиявий маблағга эга бўлганлиги учун моддий – техника ресурсларини ижарага берувчилардан олиб уларни фойдаланувчиларга етказиб бериш билан шуғулланиши мумкин. Айрим ҳолларда эса моддий техника ресурсларини тўғридан – тўғри ижарага берувчилар уларни ижарага олувчиларга етказиб беришлари мумкин. Бу масалалар шартномаларда батафсил ўз аксини топиши зарур. Таҳлил давомида корхонани моддий ресурслар билан ta’minlanish коеффитсиенти аниқланади: Бунда, Мх, Мр – материалларни ҳақиқий тушуми ва материалларга бўлган талаб (шартнома). Моддий ресурларнинг меъёр захираси жорий ва муҳофаза (ҳар эҳтимолга қарши) захираларидан иборат. Змеъёр= Зжорий+Змуҳофаза Жорий захира етказиб бериш интервали (Инт) кунда ва материалларни бир кунлик сарфлари (Скун) кўпайтмасидан ҳосил бўлади. Зжорий= Инт* Скун Муҳофаза захиралари ишлаб чиқаришни узлуксиз давом этишини кафолатловчи, моддий ресурлар таъминотидаги узилишлар рўй берган ҳоллар учун зарурдир. Моддий-техника таъминотини комплекс таҳлил этишда талабни шартнома бўйича қопланиши ва бажарилиши аниқланади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling