Буюртма таннархини калькуляция қилишда харажатлар таҳлили ва баҳоланиши. Буюртмани бажарувчи корхоналар маҳсус бир марталик товар ва хизматлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадилар.
Ушбу ҳолатда фирма оммабоп ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифат стандартидан юқори маҳсулотга бўлган талабни қондириши керак. Агар бундай сифатли маҳсулот ишлаб чиқармаса, ишлаб чиқаришга бошқа корхоналарни жалб қилмаслиги ва маҳсус режалаштириш ва ускуналар билан шуғулланмаслиги керак.
Намунавий методда калкуляция қилинадиган маҳсулотларга қилинадиган харажатларни таҳлил қила туриб буюртмаларнинг калькуляция карточкасида кўрсатилган ҳақиқатда қилинган харажатларни дастлабки ҳисоблар билан солиштириш керак.
Буюртманинг калькуляция карточкаси истеъмолчининг ҳар бир буюртмаси бўйича очилади ва унда қўйидагилар кўрсатилади;
захирадан олинган материаллар (буюртма асосида);
ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи (буюртмани бажаришга сарфланган вақтни ҳисобга олувчи табель карточкаси асосида;
тўғри харажатлар (счёт фактуралар асосида).
Буюртмани бажарилишида калкульяция карточкасида тўғри харажатларнинг жами сўммаси чиқарилади. Бундан кейин бу методларнинг бири асосида ушбу буюртмага кирувчи қўшимча харажатлар ҳисоблаб чиқилади.
Агар ҳисобат даврининг охирида буюртма тугалланмаган бўлса, жами харажатлар маълум бир санага калькуляция карточкасига ёзиб қўйилади ва у тугулланмаган ишлаб чиқариш ҳисобланади.
Маҳсулотнинг нархи белгиланишга намунавий усулнинг таннарх калькуляциясини тўғри аниқланишига боғлиқдир.
Маҳсулот нархининг ошиб кетиши буюртмачиларнинг қочишига олиб келади. Буюртма бажарилиши нархининг пасайиши фойданинг камайишига ёки ушбу буюртманинг зарар келтиришига олиб келади.
Маҳсулот таннархи яна бир бирлик маҳсулотга қилинадиган қўшимча харажатлар улушининг ҳисобига, ишлаб чиқариш ҳажмига ҳам боғлиқ.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ёки камайиши ҳар бир буюртма маҳсулотининг нархига таъсирини кўрсатади.
Шунинг учун, буюртмалар бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи корхоналарда маҳсулот таннархини калькуляцияси тўғри тузилиши катта аҳамиятга эга ва у асосида маҳсулот (хизмат) баҳоси аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |