Молия” фанидан мавзу: : акциядорлик жамиятлари фаолиятини молиялаштиришга хорижий капитални жалб этиш масалалари


Корхона фаолиятида материалларнинг аҳамияти


Download 0.73 Mb.
bet3/19
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1604676
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1. Корхона фаолиятида материалларнинг аҳамияти
Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида ҳар қандай корхона
асосий мақсадига эришиш учун ишлаб чиқариш харажатларини, жумладан,
меҳнат предметларидан тежаб-тергаб фойдаланишга алоҳида эътибор
беради. Шунинг натижасида улар ўз фойдаларини кўпайтиришга, оқибат
натижада фойдалилик даражасини оширишга эришадилар. Маҳсулот ишлаб
чиқаришда меҳнат предметларининг аҳамияти катта. Уларсиз айрим
ҳолларда маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти чекланади айрим ҳолларда
еса умуман мумкин эмас. Масалан, меҳнат предмети ҳисобланган металлар электр қуввати ва бошқалар мавжуд бўлмаса маҳсулот ишлаб чиқариш ҳам чекланади. Шундай экан меҳнат предметларига саноат ишлаб чиқаришида нималар киришлилигини аниқлаб олиш лозим. Адабиётларда, корхона ҳужжатларида кўрсатилишича меҳнат предметларига қуйидагилар киритилган:
- хомашё ва материаллар;
- электро-енергия;
- ёқилғи;
- ёғловчи материаллар;
- кам баҳоли ва тез тўзувчи буюмлар ва бошқалар.
Меҳнат предметларидан самарали фойдаланиш натижасида ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотларнинг ўртача харажатлари ёки таннархлари пасаяди. Бунинг натижасида корхоналарнинг соф фойдалари ортади. Шунинг
билан биргаликда меҳнат предметларидан ўриндошлик билан фойдаланиш
оқибатида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатлари яхшиланади,
хизмат қилиш муддатлари эса кўпаяди.
Маҳсулот ишлаб чиқариш режасининг бажарилиши, таннархнинг пасайиши, фойда ва рентабеллигининг ошиши, корхонани моддий ресурслар
билан белгиланган ассортименти ва сифати бўйича таъминланишига боғлиқ.
Шунинг учун саноат корхоналари ўз ишлаб чиқаришини бир меёрда
самарали ривожланишини таъминлаш мақсадида узоқ муддатга мўлжалланган бизнес-режаларига асосланган ҳолда меҳнат предметлари билан
таъминлашга алоҳида эътибор берадилар, чунки ҳозирги пайтда меҳнат
предметларини йўқлиги ёки ўз вақтида олиб келинмаганлиги сабабли
саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолияти туриб қолмоқда.
Корхоналарнинг моддий ресурслар билан ўз вақтида, зарурий
миқдорларда, белгиланган сифатда ҳамда бир маромда таъминланиши шу
билан биргаликда улардан ратсионал фойдаланиш пировардида унинг
иқтисодий ривожланиши ва тараққий этиши учун ҳар томонлама таъсир этади.
Корхоналарнинг ривожланиши, тараққий этиши ҳамда иқтисодий жиҳатдан бақувват бўлиши оқибат натижада мустақил республикамизнинг
иқтисодиётини барқарорлашишига замин яратади. Халқимиз турмуш даражасининг янада юксалишига ҳар томонлама ўз таъсирини кўрсатади.
Саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши,
ўз навбатида, моддий ресурслардан фойдаланиш кўламининг ҳам
кенгайишига олиб келади. Шунинг учун моддий ресурслардан тежабтергаб фойдаланиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Меҳнат предметларидан тўлиқ ва самарали фойдаланишни таъминлаш учун ҳозирги даврда замонавий янги техникалардан тўғри фойдаланиш, шунингдек, самарали технологияларни ишлаб чиқаришга тезкорлик билан татбиқ этишни тақозо этади, чунки улар ёрдамида меҳнат предметлари ишлаб чиқаришга сарф қилиниши, тежалиши таъминланади. Ишлаб чиқариш турли мулк шаклларини, хусусан, асосий эътиборни нодавлат мулкчилигига асосланган корхоналарни барпо этиш ва ривожлантиришга қаратиш мақсадга мувофиқдир, сабаби уларда мулкка эгалик қилиш ҳиссиёти
доимо юқори даражада бўлади. Дарҳақиқат, нодавлат мулкчилигига асосланган корхоналарда меҳнат предметлари уларнинг мулки ҳисобланади.
Ундан имконият доирасида самарали фойдаланишга катта эътибор берилади.
Моддий ресурслардан самарали фойдаланишни йўлга қўйишда
иқтисодий таҳлилнинг аҳамияти катта. Корхонада моддий ресурслардан қай даражада фойдаланилаётганлигини таҳлил этиш натижасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга сарфланаётган харажатларни тежаш мақсадида
фойдаланилмай қолган ички имкониятларни топиш мумкин.
Эркин иқтисодий муносабатлар шароитида корхоналарнинг моддий
ресурслар билан таъминланганлигини ва улардан самарали фойдаланишни
таҳлил этишда бошқарув таҳлилининг энг асосий вазифалари қуйидагилар
ҳисобланади:

· корхона, бирлашмаларнинг зарур бўлган моддий ресурслар билан
таъминланганлик даражасини аниқлаш;
· моддий ресурсларни корхонага етказиб бериш ҳажмини, комплекслилигини, сифатлилигини, навини ҳамда маромийлик даражасини белгилаш;
· моддий ресурсларни етказиб бериш борасида корхоналараро
тузиладиган шартномаларнинг ўз вақтида тузилганлигини аниқлаш;
· моддий техника таъминоти белгиланган режасининг ҳақиқатга
яқинлигини текшириш;
· транспорт-тайёрлов харажатларини ҳисоблаш;
· материаллардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларини аниқлаш
ва уларни маҳсулот ҳажмига ҳамда унинг таннархига таъсирини миқдор
жиҳатдан ҳисоблаш;
· хомашё, ёқилғи ва материалларга баҳо беришда фойдаланилмай қолган ички имкониятларини аниқлаш, таҳлил этиш ва бошқалар.
Таҳлил учун зарур маълумотлар, моддий техника таъминоти режаси,
хомашё ва материаллар бўйича тузилган шартнома ҳамда моддий
ресурслар мавжудлиги ва улардан фойдаланишнинг статистик ҳисоботидан
олинади. Корхоналарда меҳнат предметларидан фойдаланишни таҳлил
етишда уларни сарфланиши бўйича ўрнатилган меъёрий маълумотлардан
ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Меҳнат предметларидан самарали фойдаланишга Республикамиз ҳукумати томонидан ҳам доимо алоҳида эътибор қаратилмоқда. Улар қабул
қилинган норматив ҳужжатларда ўз аксини топган. Масалан, «Ўзбекистон
Республикасида корхоналар тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик тўғрисида»ги,
«Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги
ва бошқа қонунларда, фармонларда, қарорларда ўз аксини топган.
Ҳар қандай тадбиркор ўз фаолиятини бошлаётганда фаолиятига мувофиқ келадиган даражада ресурсларга эга бўлиши лозим. Уларни ишлаб чиқариш жараёни маҳсулотни сотиш эвазига даромад олишга тайёр бўлиши керак. Бу даромад ишлаб чиқариш харажатларидан кўп бўлиши керак. Фарқ қанча катта бўлса, фойда ва фаолиятининг самарадорлиги шунча юқори бўлади.
Ҳар бир тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошираётиб, унинг қилган харажатлари маълум даражада фойда келтиришга интилади. Фойдасиз ва кераксиз харажатлар иложи борича йўқ қилиниши ёки минимумгача келтирилиши керак.
Бунинг ҳаммасига харажатларни режалаштириш, тўғри ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш орқали уни моҳирлик билан бошқариш натижасида эришиш мумкин. Бу эса ўз навбатида «Харажат» турларини ва кўрсаткичларини, уларни ифодаловчи ҳисоб усулларини, харажатларни режалаштириш ва таҳлил қилишни амалга оширишни талаб қилади.
Харажатларни ўзгарувчан ва ўзгармас харажатларга бўлиниши уларни режалаштириш, фойдалилик нуқтасини аниқлаш, режалаштирилган фойдани ҳисоблаш ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш учун керакдир.
Режалаштириш, таҳлил қилиш ва ҳисоб амалиётида маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари харажат элементлари бўйича гуруҳлаштирилади ва уларнинг асосийлари қўйидагилар ҳисобланади:

  • хом ашё ва материаллар;

  • ёрдамчи материаллар;

  • четдан олинган ёнилғи ва электр қуввати;

  • асосий воситалар амортизацияси;

  • саноат-ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи фонди;

  • ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот ажратиладиган учун маблағлар;

  • бошқа пулли харажатлар.

Харажатларни элементлари бўйича бўндай гурухлаштириш маҳсулот ишлаб чиқариш учун қилинадиган харажатлар структурасини аниқлашга, турлари бўйича ҳажмини режалаштиришга, зарурий материал, меҳнат ва молиявий ресурслар билан узлуксиз таъминланишига имкон яратади.
Харажатларни у ёки бу элементларига эгалик қилишига қараб тармоқ фаолияти меҳнат талаб, материал талаб, энергия талаб ва фонд талабларга бўлинади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling