Молия-иқтисод ва хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи Алимарданов Сардор Бахтиярович


Download 14.28 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi14.28 Kb.
#1543017
Bog'liq
63ef097311f3a


Молия-иқтисод ва хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи Алимарданов Сардор Бахтиярович

Алимарданов Сардор Бахтиярович 1985 йилда Жиззах вилояти, Бахмал туманида туғилган.


2008 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриати, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2008 йилда Тошкент ахборот ва технологиялари университети қошидаги 2-сонли академик лицейи бош ҳисобчиси лавозимида бошлаган. 2010–2013 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги 98-мактаб интернат бош ҳисобчиси, 2013–2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент шаҳридаги Назорат-тафтиш бошқармасида ҳисобчи-тафтишчи, бош назоратчи-тафтишчи, 2018–2020 йилларда Сергели тумани ҳокимлиги Молия бўлими Давлат мақсадли дастурларни мониторинг масалалари бўйича мудир ўринбосари – сектор мудири, 2020–2021 йилларда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Молия бўлими мудирининг биринчи ўринбосари – бўлим бошлиғи, Бўстонлиқ тумани Молия бўлими мудири, 2021–2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.
2023 йил 1 февралдан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Молия-иқтисод ва хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Download 14.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling