Молия мохияти ва функциялари. Молия тизими ва унинг асосий бугинлари


Download 147 Kb.
bet1/6
Sana21.06.2023
Hajmi147 Kb.
#1640915
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1355149067 40814



Режа:

  1. Молия мохияти ва функциялари.

  2. Молия тизими ва унинг асосий бугинлари.

  3. Давлатнинг молиявий сиёсати.

  4. Давлатнинг бюджет тизими .

  5. Давлат бюджети даромадлари ва ҳаражатлари .

  6. Бюджетлараро тизим хақида тушунча.



Молия мохияти ва функциялари
Молия ва молиявий муносабатларнинг вужудга келиш тарихи инсоният тарихининг таркибий қисми бўлиб, минг йиллар аввал пайдо бўлган. қадимги Бобил давлатда амал қилган Ҳамурапи қонунлари бўладими ёки қадимги Хиндистоннинг Ману қонунлари бўладими, Хитой, Греция ёки қадимги Рим империяси қонунларими, уларнинг барчасида бож-хирож, Солиқлар тўплаш, давлат хазинаси ҳисоб-китоби каби масалалар ўз аксини топган. Ушбу қадимий манбаларда жамият ҳаётида мустахкам ўрин тўтган пул ҳисоб-китоби билан боғлик молиявий муносабатларга катта аҳамият берилган. Чунки молия соҳасида, Солиқ-бож сохасида тўғри сиёсат юритилиши жамият тараққиётининг муҳим шарти ҳисобланган.
Буюк Сохибкирон Амир Темур тўзукларида: "Амр этдимки, раиятдан бож-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солишдан ёки мамлакатни кашшоқликка тушириб қўйишдан сақланиш керак негаки, раиятни хонавайрон қилиш давлат хазинасининг камбағаллашишига олиб келади", дея Солиқларнинг, молиянинг давлат ва жамият ҳаётида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтган
Молия мамлакатнинг ижтимоий ишлаб чиқаришининг барча даражаларида қатнашиб, иқтисодий бошқаришнинг ажралмас унсури хисобланади. Мамлакатдаги ишлаб чиқариш фондларини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришдаги доиравий айланишини, иқтисодиётни худудлар ва тармоқлараро бошқаришни, илмий-техника ютуқларини ишлаб чиқаришга ўз вақтида тадбиқ этиш орқали иқтисодиётни ривожлантиришни ва жамиятнинг бошқа эхтиёжларини ўз вақтида қондирилишини молиясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу эса ўз навбатида хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат олдига молиявий муносабатларни турли шаклларини ҳаракат қилиш учун шароит яратади.
Демак молия бир-бири билан боғлиқ бўлган бир қанча молиявий институтлар ва органларни бирлаштирувчи яхлит тизим хисобланади.
Ўз навбатида бу тизимдаги молиявий муносабатларни давлат билан юридик ва жисмоний шахслар ўртасида, юридик шахслар билан жисмоний шахслар ўртасида, юридик шахслар билан юридик шахслар ўртасида вужудга келади.
Хозирги бозор шароитида уй хўжаликлари молияси, оила бюджети ва жисмоний шахслар ўртасидаги молиявий муносабатлар тўғрисида кўпгина мунозаралар бўлмоқда, иқтисодий адабиётлар ва журналларда илмий мақолалар нашр этилмоқда шунга қарамай кўпгина иқтисодчилар бу муносабатларни молия деб тан олишмаяпти.

Download 147 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling