Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


Ўзбекистон Республикасида Давлат бюджетининг


Download 0.8 Mb.
bet34/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

1.4.Ўзбекистон Республикасида Давлат бюджетининг 
ғазначилик ижросини жорий этилиши 
1.4.1 Республикада ғазначилик тизимини жорий этилишининг объектив 
асослари 
Ғазначилик жорий қилинаётган муҳид ҳаққида тушунча. 
Ўзбекистонда олиб борилаётган ислохотлар, бозор муносабатларини
яратишга қаратилган муҳим тадбирлар қаторида, давлат бюджетининг
тизимини ислоҳотлаштиришни ҳам талаб этади. Чунки бозор иқтисодиёти
шароитида давлат молиясини ташкил қилиш ва бошқариш планли иқтисодиёт
шароитирдан кескин фарқланади. Хозирги кунда олиб борилаётган бюджет
сохасидаги ислохотлар қатор йўналишларни ўз ичига олиб, бунда бюджет
жараёнларининг ҳамма босқичларини, уни тузиш, қабул қилиш ижро этиш,
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот беришларини, ўз ичига қамраб олган. Шу
жумлада ўрта муддатли бюджет тузишга ўтиш, дастурли ва мақсадли бюджет
тузишни янада такомиллаштишни давом этиш, бюджетчиликнинг хамма
босқичларида назоратини янги босқичга кўтариш, давлат молия сектори учин
буҳгалтерия
ҳисоби
статистикасини
ҳалқаро
стандартлари
билан
мувофиқлаштириш, ХВФ Давлат Молияси Статистикаси бўйича 2001 йилги
Қўлланмага асосланган холда бюджет таснифи такомиллаштириш ва хоказолар.
Келтирилган ислохотлар қаторида, давлат бюджетининг ижросини
такомиллаштириш ва давлат бюджетининг ижроси самарасини юксалтириш
мақсадида Ғазначиликни жорий қилиш ҳам кўзланган. Ғазначилик кўп қиррали
тизим ва уни жорий қилиш алоҳида ўринни касб этадики, у ташкилий, меёрий-
хуқуқий, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни такомиллаштириш ва бу
ислоҳотларни жорий қилиш билан боғлиқ мутаҳассисларни таъмилаш каби
қатор масалаларни ҳал қилинишини кўзлайди. Бу соҳа кўп давлатларда жорий
қилинганлиги ва яҳши самара кўрсатганлиги маълум. Планли иқтисод ва банк
орқали бюджетни ижро қилинишидан тубдан фарқланиши сабабли бу тизим
ҳақида аниқ тушунча ва ҳозирги шароитда моҳиятини равшан тасавур
қилишимиз зарур.
Ғазначиликни жорий қилиш кўп укладли иқтисодиёт шакилланиб бораётган
шароитида амалга оширилишига тўғри келди. Бу шароитда кўплаб корхоналар ва
тармоқлар давлат бюджетидан молиялаштирилувчи муассасалар қаторида ўрин
49


олиб фаолият юритмоқдалар. Хусусийлаштирилган, хусусий ва давлат


корхоналари, молиялаштиришнинг турли манбаларидан шу жумладан бюджет
маблағларидан ҳам фойдаланиб келмоқдалар. Улар ҳукумат топшириқлари ва
буюртмаларини бажарувчи ташкилотлар сифатида намоён бўлганларида давлат
бюджети маблағларидан фойдаланишлари мумкин. Шу билан баробар, бюджет
ташкилотлари ҳам ҳусусий корхоналар сингари тижорат банклар хизматидан
фойдаланиб келганлар.
Яний кўп мулкчилик иқтисодиёти шароитида, молия маблағлари, ҳо
тижорат соҳасига таалуқли бўлсин ва ёки давлат манбаларидан ишлатилаётган
бўлсин, улар турли мулкчилик тасарруфидаги ташкилотларига йўналтирилган
бўлиши мумкин. Бу шароитда давлат маблағларининг мақсадли ва самарали
ишлатилиши устидан назорат муракаблашганлиги сабабли махсус ташкилот –
Ғазначилик жорий қилиниши ва давлат ҳаражатлари шу муассаса орқалигина
харажат қилиниши шу даврнинг муҳим ва долзарб мақсадлари қаторида намоён
бўлмоқда.
Мисол тариқасида транспорт ташкилотларини кўрадиган бўлсак,
уларнинг кўпчилик қисми хусусийлаштирилган ташкилотлар қаторидан жой
олган ва тижорат тамойиллари асосида фаолият юритади. Ҳозирда давлат учин
транспорт ишларини улар давлат муассасаларининг буюртмалари бўйича
бажарадилар ва тўловларини давлат бюджети маблағларидан тижорат
шартномалар асосида оладилар. Улар давлат маблағларидан фойдаланар
эканлар, аниқ қоида ва тартибга риоя қилишлари, давлат бюджети
маблағларидан аниқ мақсадларга мувофиқ фойдаланишлари, ва буни олдиндан
режалаштирилган дастлабки ва жорий назорат остида амалга оширишлари
лозим.
Бу шарт турли хил корхоналар давлатнинг лойиҳа ва дастурларнинг
амалга оширилишида қатнашишини -давлат бюджети маблағларидан
фойдаланилишини ўз вақтида ва самарали назоратини жиддий равишда
такомилаштирилишини тақозо этади.
Республика
бюджетидан
молияланадиган
ва
Қорақалпоғистон
Республикаси бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳар бюджетидан
маблағ
олувчиларнинг
бюджет
ваколатлари
ташкилотлар
орасида
чегараланганлиги каби, уларнинг ҳисоботлари ҳам шунга яраша чегараланади.
Республика бюджети ва маҳаллий бюджетдан маблағ олувчилар молия
органларига
ҳисобот
даврларига
мувофиқ
бюджет
ажратмаларидан
фойдаланганликлари тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар. Уларнинг
ҳисоботлари давлат бюджети ижроси бўйича Молия вазирлигининг
консолидациялашган ҳисоботи шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
Иқтисодиётнинг дастлабги ўтиш яни транзит шароитида вазирлик ва
қўмиталар бюджет маблағларидан тижорат банклари тизими орқали
фойдаланишни давом этдилар. Бу ҳол бир тарафдан тижорат банкларининг ва
банк тизимининг, бозор шароитига мувофиқ ҳизмат кўрсатишлари учин,
ривожланишларини тақазо этган бўлса, шу билан баробар бюджет маблағлари
ҳаракати устидан назоратнинг сусаиши ҳам кузатилган. Чунки кўп поғонали
банк тизими орқали бундай маблағлар қайта тақсимланганда шаффовлик
50


даражаси пасайиб, маблағларнинг кузатилишини амалга ошириш имкониятини


бермайди. Бу тижорат сохасидаги маблағ бошқарувчиларга (банкларга)
маблағларни тижорат мақсадларида ўзлаштириш ва ҳатто улардан мақсадга зид
холда фойдаланиш, яни турли суистеъмолликлар учун имконият яратади.
Бунда бюджетнинг бош бошқарувчиси - Молия вазирлигининг маблағлар
ҳаракати ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш имконлари, давлат
дастурларида қатнашувчи корхоналар доирасининг кенгайганлиги ва масалалар
ечимининг кўп қирралийлиги сабабларидан, етишмайди.
Бюджетнинг даромадлар қисми ҳақидаги маълумотлар кўп поғонали банк
тизимини кечиш жараёнининг узунлиги вақт бўйича кечикиши, улардан
фойдаланиш тезкорлигини чегараловчи сабабаблар қаторида ўрин олади.
Маҳаллий молия органлари энг аввало бюджетга солиқ турлари бўйича
маҳаллий даромадларнинг ўз вақтида тушишидан манфаатдор. Модомики,
ҳудудий солиқ инспекциялари Давлат Солиқ Қўмитасининг тузилмавий
бўлинмаси бўлиб ҳисобланар экан, давлат тизимидаги ташкилотлар
алоҳидалиги бюджетнинг бош бошқарувчиси маълумотларнинг кечикиброқ
тушишига сабаб бўлиши табиий. Ўз ўрнида, тушумларнинг бажарилиши
ҳаққида аниқ маълумотлар вақтида етказиб берилмаганлиги Республика
бюджети маблағлари тасдиқланган бюджетга мувофиқ, уларнинг тўловини ўз
вақтида бошқарилишининг кечикиши бюджет ижросини таъминловчи
ташкилотларнинг тарқоқликнинг салбий натижаси бўлиб келган.
Бозор иқтисотиётига ўтиш шароитида - транзит даврда, бюджет
ижросини банк тизими орқали амалга оширилиши қуйидаги муаммолар билан
ўзаро боғлиқдир:
-вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида
даромадлар тушуми ва харажатларни амалга ошириш ҳақида маълумотлар
етарли даражада тезкор эмаслиги. Бу холат маблағлар етишмаган ҳолда, лозим
бўлган қўшимча давлатнинг қисқа муддатли қарз мажбуриятларини чоп
қилиниши керак бўлган миқдорини ва бошқа манбалардан жалб қилиниши
зарур бўлган маблағлар миқдорини баҳолашда тезкор тадбирларни амалга
ошираолмаслик муаммоларини юзага келтиради;
- банк ҳисоб рақамларига тушумларнинг келган вақти, давлат бюджети
даромадларига уларнинг ёзилиши ва бу ҳаққида мутасади ташкилотларга
маълумот етиб келиши ўртасидаги фарқ сабабли, давлат бюджети ресурсларини
самарасиз бошқариш ҳоллари вужудга келиш холлари мавжуд;
-солиқ тушумларининг ҳудудлар аро ва бошқа давлат маблағларини
олувчилар орасида тақсимланиши борасида тезлаштириш ва самарали тартибга
солиш бўйича услубларнинг заифлиги кузатилади;
-бюджетдан ажратилган харажатлар ҳажми бўйича ва ҳақиқатда вужудга
келган тўлов суммалари ҳаққидаги кўрсаткичлар келиб тушган ва ҳаражат
қилинган маблағлар ҳаққида тўлиқ маълумот бераолмайди. Бу биринчидан,
бюджет ажратмаларини ўз вақтида ва мақсадли фойдаланилишини назорат
қилишни қийинлаштиради ва жойларда бюджет маблағларини бошқарувчилар
томонидан турли хил суистеъмоликлар учун имкониятлар яратади, иккинчидан
51


функционал категория ва вақт бўйича давлат бюджети ижросини


оптималлаштириш учун имконият бермайди.
-тижорат банклардаги бюджет ташкилотлари ҳисобларида бюджет
маблағлари қолдиқлари давлат молия органлари ваколатларидан ташқарида
бўлади ва бу ҳол қолдиқ маблағларни бошқа долзарб мақсадлар учун ўз вақтида
ва бевосита жалб қилишга имкон бермайди;
-бюджет маблағларини ажратувчи ва бюджет маблағларини бошқарувчи
бўлиб ҳисобланган ташкилотлар ҳисоб рақамларига келиб тушиш даври ва
уларнинг оҳирги истеъмол қилувчи ташкилотларга келиб тушиш ўртасидаги
вақт давлат манбаларидан маблағларнинг кўп поғоналардан ўтиши ҳисобига
узаиб кетади. Бу вақтнинг қисқартирилиши давлат маблағларини
тежалишининг муҳим омили сифатида ҳизмат қилиши мумкин;
-Давлат маблағлари оқими ҳаракатининг қийинлашиши ва улар
ҳажмининг сезиларли даражада ортиши, олдиндан назорат қилиш
самарадорлигини ҳамда, улардан оқилона фойдаланиши устидан жорий
мониторинг самарадорлигини янада оширишни талаб қилади. Бу эса, уз ўрнида,
мониторингни ташкил қилиш билан боғлиқ қўшимча ҳаражатларга олиб
келади.
Келтирилган муаммолар бир-бирига қўшилиб, умумий буджет
ижросининг самарасини сезиларли паст даражага олиб келиши бу вазиятни
тубдан ўзгартирилиши кераклиги хаққида мутахассислар ва мутасади
ташкилотларда тушунча яратди. Ва шунинг учун, келтирилган муаммолар
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги таркибида бюджетнинг Ғазначилик
ижроси тизимини яратиш ва жорий қилиш заруратини ва 2004 йил 26
августдаги “Давлат бюджетининг Ғазна ижроси тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси қонунининг қабул қилинишини тақазо этди.


Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling