Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


Download 0.8 Mb.
bet31/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

Мажбуриятни олиш – бу ташкилотнинг ўз зиммасига келажакда молиявий
харажатларни келтириб чиқарадиган масъулиятларни олиши билан боғлиқ аниқ
ҳатти-ҳаракатларидир.
Мажбурият қонун ҳужжатлари, ва ёки бунга хуқуқи бўлган учинчи шахслар
тарафидан ўтказилган қарздорликлар асосида масъулиятлар юкланган шахслар
томонидан олинади. Қабул қилинадиган мажбуриятлар суммаси тасдиқланган
бюджет ажратмаларидан ортиб кетмаслиги лозим.
Мажбуриятлар концепциясини тушуниш учун, мажбуриятлар ҳисобини
юритиш жараёнининг қуйидаги учта асосий элементларини билиш лозим:
а) Мажбуриятларни қабул қилиш учун асосларнинг турлари;
б) Мажбуриятни олиш масъулиятларига эга аниқ шахслар;
в) Мажбуриятларнинг юридик ва молиявий турлари.
- Контракт ёки шартномалар тузиш (тендер савдолари, товар ва
хизматларни сотиб олиш, қарз шартномалар, патент ва лицензиялар, суғурта ва
бошқалар);
- Қонуний асослар (стипендия, нафақалар ва бошқалар);
- Ваколатли давлат органларининг қарорлари (суд қарорига асосан
жарима ва пенялар);
- Бир тарафлама қарорлар (дотация, грантлар, мукофотлар).
Мажбурият олиш бюджет ташкилоти маблағларини бошқарувчиларнинг
вазифасига киради. Бюджет ташкилоти маблағларини бошқарувчилари бўлиб
бюджет ташкилотининг раҳбари ёки бошқа бу ваколат юклатилган шахс
ҳисобланади. Ғазначилик бўлимларида барча бюджет ташкилотлари
43


маблағлағларини бошқарувчиларининг ва бош ҳисобчиларининг имзолари


намунаси ҳамда бюджет ташкилотларининг муҳрлари намунаси бўлиши шарт.
1. Юридик мажбуриятлар 
Юридик мажбуриятлар шартнома рўйхатдан ўтказилганидан кегин пайдо
бўлади:
• Бунда шартномани имзолашдан олдин бюджет ажратмаларининг
мавжудлигини текширилиши шарт;
• Тўлиқ юридик кучга кириши учун, шартнома Ғазначилик органларида
рўйхатдан ўтказилиши керак;
• Юридик мажбуриятни рўйхатдан ўтказиш даври ва амалга оширилган
тўлов ўртасида узоқ вақт ўтиши мумкин (бу сармоялар шаклидаги
молиялаштиришда оддий хол).
Муҳим жараён бу қабул қилинаётган юридик мажбуриятларнинг аниқ
ҳисобига эга бўлиш. Юридик мажбуриятлар ҳисобини юритишдан асосий
мақсад бу бюджет назоратини юритиш, яъни ҳаражатларнинг тасдиқланган
бюджет ажратмаларидан ортиб кетишини олдини олиш
2. Молиявий мажбуриятлар: 
Молиявий мажбурият товар ва хизматлар етказиб берилганидан кегин
ҳамда мол етказиб берувчидан ҳисоб-фактура ёки бюджет ташкилотининг
кредитор қарздорлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат олинганидан кегин пайдо
бўлади;
Молиявий мажбуриятни Бош ғазначилик китобида акс эттириш шарт
бўлиб, у кредитор қарздорликка тенгдир;
Молиявий мажбурият шартномада ёки бошқа битимларда кўрсатилган
муддатлар битишига қадар қопланиши керак.
Молиявий мажбуриятларнинг аниқ ҳисобига эга бўлиш ҳам муҳим.
Молиявий мажбуриятлар ҳисобини юритишдан асосий мақсад бу
ҳаражатларнинг қабул қилинган юридик мажбуриятлар ҳажмлари, ва ўз
навбатида
бюджет
ажратмаларининг
лимитлари
доирасида
амалга
оширилишини таъминлаш, ҳамда бюджет ташкилотларининг кредитор
қарздорликлари устидан назорат қилиш.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling