Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


 Мажбурият тушунчаси ва унинг хуқуқий жиҳатлари


Download 0.8 Mb.
bet40/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

2.1.1. Мажбурият тушунчаси ва унинг хуқуқий жиҳатлари. 
Давлатнинг ижтимоий ва иқтисодий вазифаларини амалга оширишда,
биринчи навбатда, давлат молия маблағларини тўплаш, тақсимлаш ва бозор
муносабатларига мос ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани яратишда давлат
бюджетининг аҳамияти каттадир. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда
давлат бюджети орқали мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 1/3 қисмидан кўпи
тақсимланади ва қайта тақсимланади. Шунинг учун хам давлат бюджетига
алоҳида аҳамият берилади ва ушбу молиявий институт ислоҳатлар асосида
такомиллаштирилиб борилади.
Давлат бюджетининг касса ижросини самарали тарзда ташкил этиш, давлат
бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи устидан назоратни янада
кучайтириш, давлат бюджети маблағларини самарали бошқариш орқали давлат
бюджетининг иқтисодиёт тимиздаги ўрнини янада мустахкамлаш мақсадида
2004 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бюджетининг
ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонунга биноан
республикамизда ғазначилик тизими жорий этилиши учун ҳуқуқий асос
яратилди.
67


Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг


(шу
жумладан
давлат
мақсадли
жамғармаларининг)
ва
бюджет
ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларининг ғазна ижроси
соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Мазкур қонунга
мувофиқ, давлат бюджети ғазна ижроси қуйидаги асосий тамойилларга
таянилган ҳолда амалга оширилади:
• кассанинг ягоналиги;
• бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш ягоналиги тамойили.
Давлат бюджетининг ғазна ижроси Давлат бюджетининг барча
даромадларини ягона ғазна ҳисобварағига киритишдан, шунингдек Давлат
бюджетининг харажатларини шу ҳисобварақдан амалга оширишдан иборат.
Ғазначилик ўзининг бир қатор вазифа ва функцияларини бажариш билан
биргаликда давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисобини юритиш,
давлат бюджети ижросининг қандай бораётганлиги тўғрисида тезкор
ҳисоботларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш билан ҳам шуғулланади.
Ғазначиликда бюджет ташкилотларининг мажбуриятларини ижро
этилишига алоҳида эътибор берилади.
Мажбурият - бу одатда ёзма равишда расмийлаштирилган сўзсиз
бажарилиши талаб қилинувчи келишувдир.
Иктисодий мазмунига кўра мажбурият бу фуқаролик хуқуқий муносабат
бўлиб, маълум бир шахс (қарздор) бошқа бир шахс (кредитор) манфаати
ҳисобига маълум бир ҳаракатларни амалга ошириши, яъни: мол-мулкни бериш,
иш бажариш, хизмат кўрсатиш, пул тўловларини амалга ошириш ёки маълум
ҳаракатлардан воз кечиш ва бошқа шу кабиларни амалга оширилишини
англатади.
Шартномаларга асосан вужудга келадиган мажбуриятлар Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси талабларидан келиб чиқади.
Бюджет тизимида:

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling