Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари
Download 0.8 Mb.
|
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Буюк Британияда давлат молияси бошқаруви.
(4) Биринчи йили
$78.1 миллиарддан ажратилган субсидия $1.5миллиардни ташкил қилса ҳам камроқ бўлишига қарамасдан бюджет ваколатига етарли бўлган . Манба: ББИ, “1992 молиявий йилининг бюджет бўйича техник брифинги” материаллари., 4.02.1991й. Буюк Британияда давлат молияси бошқаруви. Буюк Британия Ғазначилигида ҳамма тушумлар давлатнинг ягона консолидациялашган (бирлаштирилган) фондига тушади ва Ғазначиликнинг Ягона Ҳисобварағи функцияси шу орақали амалга оширилади. Бюджет тушумларини таъминлайди: ички солиқ органлари, божхона органлари, ўзининг тармоқлари бўйича турли хил йиғим ва тўловлар йиғиладиган Вазирликлар (Департаменти). Ғазначилик консолидацияланган фондга тушган тушумларни барчасини назорат қилади. Ғазначилик бюджетдан амалга оширилиши кутилаётган харажатлар турлари бўйича ажратмаларни таъминлайди. Харажатлар қисмидан ташқари, даромадлар тушуми маълумотларини ишлаб чиқиб ҳисоботини юритади. Ғазначилик консолидацияланган фондга тушумларнинг ўз вақтида тушишини таъминлаш 21 мақсадида, ҳар ойда молиявий режа ишлаб чиқиради. Давлат бюджети планидан фарқли ўлароқ бу қисқа муддатли режа тезкор эҳтиёжларни қисқа молиялаштиришни кузда тутади. Ғазначилик давлат мажбуриятларининг бошқарувига ҳам жавобгар бўлиб, шу мақсадда миллий қарз олиш фондини ҳам юритади. Ички мажбуриятларни бажариш ва бошқариш учун, ҳар ҳафта консолидациялашган фонд ва миллий қарз олиш фонди ўртасида ўзаро маблағлар ўтказмасини таъминлайди. Давлат бюджети ижроси ва қисқа муддатли эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда ҳажми ва муддати бўйича Ғазначилик қимматли қоғозлар таркибини белгилаб беради. Ғазначиликнинг узоқ муддатли мажбуриятларини қабул қилиш ва қарзини тўлашда Англия Банки унинг агенти сифатида қатнашади. Ғазначилик давлатнинг активларини сақловчиси бўлиб, ташқи мажбуриятларини ўзлаштириш, назоратини таъминлаш мақсадида, давлат корхоналарига лимитларни жорий қилади ва тақсимлаб беради. Ғазначилик давлатнинг молиявий ахборотларини сақланиши ва ривожланишига жавобгардир. Ғазначиликнинг молиявий тузилмалари Ғазначиликнинг ахборот тизими билан бириктирилган. Маълум мақсадга йўналтиришга режалаштирилган ажратмалар борасида тармоқлар департаменти томонидан тўловлар талаб қилинишига асосланган холда, тўловлар Бош Ғазначилик томонидан амалга оширилади. У харажатлар қайд қилиниши, уларнинг қайта ишлови, ҳамда ҳамма тўловларнинг ҳисобини таъминлайди. Тармоқ Департаментлари мустақил ички аудитни ташкил қилишади, давлат харажатлари бўйича ажратилган харажатлар назоратини амалга оширадилар. 17 Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling