Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


Download 0.8 Mb.
bet33/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи 
Бухгалтерия
фаолияти
тузилмасида
қатор
ўзгаришлар
режалаштрилмоқда.
47


Булар қаторида бухгалтериянинг касса усулидан хақиқий харажатлар


усулига ўтиш режалаштирилган. Касса усули хозирги кунда қўлланаётган усул
бўлиб, бунда пул маблағлари банкка келиб тушган пайтдан бошлаб даромад
ҳисобланади ҳамда пул маблағларининг тўлови амалга оширилгандан кейин
улар ҳаражат ҳисобланади. Ҳақиқий ҳаражат усулига ўтиш қатор тадбирларни
ўз ичига олиши керак. Бу улубда пул маблағларининг қачон ҳаракатланишидан
қатъий назар, даромад ёки ҳаражат улар билан боғлиқ воқеа ёки операция содир
бўлган вақтдан бошлаб ҳисобга олинади.
Бундан ташқари амалга қуидаги ишлар оширилиши керак:
• Бюджет ҳисоби ва ҳисоботини компьютер программасида юритиш;
• ДМС 2001 га мувофиқ тасниф ва ҳисоботни тадбиқ қилиш;
• Бюджет ижроси ҳисоботи ва молиявий ҳисоботларни касса усули
ёрдамида юритиш;
• Бош ғазначилик китоби тизимининг янги ягона ғазначилик ҳисоблар
режасини тадбиқ қилиш.

Ички аудит 
Ички аудит бюджет ижроси устидан назоратни амалга ошириш учун
жорий қилинади. Ички аудитни ички назоратдан фарқланишини инобатга олиш
керак.
Ички назоратнинг субъекти уни амалга оширувчи бўлим ва ходимлари
ҳисобланади. Ички назоратни Ғазначилик бўлимларининг тегишли ходимлари
томонидан амалга оширилади.
Ички назоратнинг объектлари бу бизнес-жараёнларда фойдаланиладиган
бошланғич ҳужжатлар (кирувчи ва чиқувчи) бўлиб, улар қуйидаги мақсадларда
текширилади:
а) Ҳужжатлар тўлдирилишининг белгиланган тартибларга мувофиқлиги;
б) Бюджет таснифи кўрсаткичларидан тўғри фойдаланилганлиги;
в) Белгиланган режали ажратмалар (лимитлар) мувофиқлик;
г) назоратнинг бошқа кўрсаткичлари.
Ички назорат қуидаги мақсадларга эришиш учун амалга оширилади:
1. Бюджетнинг тасдиқланган параметрлар (лимитлар) доирасида ижро
этилишига доир маълумотларни ймғиш тахлил қилиш ва хулосалар
чиқариш;
2. Бюджет ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган
суиистеъмоллик ҳолатлари ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш ва олдини
олиш
Ички аудитнинг субъектлари бу Ғазначилик департаментининг Ички
аудит бошқармаси ҳамда унинг бўлинмалари бўлмиш Қорақалпоғистон
Республикаси ва вилоятлар ғазначилик бошқармаларининг бўлим (сектор)
ходимлари ҳисобланади ва аудит ишлари улар томонидан томонидан амалга
оширилади.
Ички аудитнинг объектлари бу Давлат бюджетининг Ғазначилик
томонидан амалга оширилаётган ижроси жараёни билан боғлиқ операциялар
ҳисобланади
48


Ички аудит қуидаги мақсадларга эришиш учун амалга оширилади:


1. Давлат маблағларини автоматик бошқарув тизимигадаги бизнес-
жараёнларнинг самарадорлигини баҳолаш ва Ғазначиликнинг турли
қонунбузарлик ва суиистеъмоллик рисклари устидан назоратини кучайтириш;
2.Давлат бюджетини Ғазначилик томонидан ижро қилиниши жараёнида
қўлланиладиган ҳужжатларнинг айланиш жараёнини мукаммаллаштириш ва
оптималлаштириш;
3. Давлат маблағларини автоматик бошқарув тизимининг барча
элементрали ва функциялари фаолиятларининг самарадорлигини назорат
қилиш

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling