Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш йўллари


Download 0.6 Mb.
bet4/16
Sana02.06.2024
Hajmi0.6 Mb.
#1834805
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2,2

Кўмт = (Ўм / Б)

Ушбу кўрсаткич корхонанинг умумий маблағларининг қанча қисми хусусий маблағларни ташкил қилишни ифодалайди. Ҳозирги шароитда у қанча кўп бўлса корхона учун ушанча яхши, чунки корхона молиявий жиҳатдан барқарор бўлиши учун асоси бўлади. Четдан жалб қилинган маблағлар учун тўланадиган фоиз суммаси тежалади. Бизнинг мисолимизда (26.2-жадвал) ушбу кўрсаткич ҳажми 1999 йил охирида 0,26 ни (531,1 : 2064,8) ташкил қилади. Демак, ушбу миқдор корхонанинг 26 % маблағи ўзининг хусусий маблағи эканлигидан далолат беради.
Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичлардан бири молиявий қарамлик коэффициентидир (Кмқ). Бу кўрсаткич балансидаги умумий суммани (Б) ўз маблағлари (хусусий капитал - Ум) суммасига бўлиш йўли билан аниқланади:
Кмқ = (Б / Ўм)
Бу кўрсаткичнинг ҳажми 1999 йил охирида 3,89 ни (2064,8 : 531,1) ташкил қилинган. Демак, ушбу кўрсаткичнинг ҳажми баланснинг умумий суммаси корхонанинг ўз маблағига нисбатан 3,9 марта кўп эканлигидан далолат беради. Бу кўрсаткич ҳажмини таҳли қилганда унинг камайишига эътибор берилиши лозим. Ушбу кўрсаткич ҳажми қанча камайиб борса корхонанинг ўз маблағи шунча кўпайиб бораётганлигидан ва унинг молиявий қарамлиги камайганлигидан, яъни яхшиланаётганлигидан, далолат беради. Агарда ушбу кўрсаткичнинг ҳажми қанча кўпайса шунчалик корхона молиявий қарам бўлаётганлигини ифодалайди. Бу унинг молиявий барқарорлигига путур етаётганлигидан далолатдир.
Ўз маблағларининг (хусусий капиталнинг) ҳаракатчанлик (моневирлик) коэффициентини (Кхқ) аниқлаш учун умумий ҳаракатдаги маблағларнинг сўммасини (Ухм) ўз маблағлари (Ўм) суммасига бўлиш лозим:
Ухм
Кхк = -------------
Ўм

Ушбу кўрсаткичнинг миқдори қанча кўп бўлса корхона учун ўшанча яхши. Бизнинг мисолимизда ушбу кўрсаткич ҳажми йил охирида 0,23 ни (124,5 : 531,1) ташкил қилади. Демак, ҳаракатдаги маблағларимиз хусусий маблағларнинг 23 % ни ташкил қилар экан. Бу кўрсаткич оборотда хусусий маблағлардан ташқари четдан жалб қилинган маблағлар ҳам иштирок этаётганлигидан далолат беради.
Умумий ҳаракатдаги маблағлар суммаси (Ухм) бухгалтерия баланси маълумотларига асосан корхонанинг ўз маблағларига (хусусий капиталга) (Ум) узоқ муддатли пассивларни (Умп) қўшиб асосий воситалар (капитал) ва оборотда бўлмаган фаоллар (Авот) айириб ташланади:

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling