Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш йўллари


Download 0.6 Mb.
bet8/16
Sana02.06.2024
Hajmi0.6 Mb.
#1834805
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
2,2

3.2. Четдан жалб қилинган маблағлар (капитал) билан боғлиқ кўрсаткичлар таҳлили

Ушбу гуруҳ кўрсаткичлари тизимига четдан жалб қилинган капиталнинг тупланиши (концептрациясини) ифодаловчи коэффициент, четдан жалб қилинган маблағларнинг (капиталнинг) таркибий коэффициенти, хусусий капиталнинг умумий қарамлик коэффициенти, ўз маблағларининг (хусусий капиталнинг) узоқ муддатли пассивларга қарамлик коэффициенти кабилар киради (13.4-чизма).



Четдан жалб қилинган маблағларнинг (капиталнинг) тўпланиши (концептрациясини) ифодаловчи кўрсаткич уларнинг умумий маблағлардаги ҳиссасини (Кчжк) аниқлаш учун қўлланилади. Ушбу кўрсаткични топиш учун четдан жалб қилинган маблағлар суммасини (Чжм) умумий маблағлар суммасига (Б) бўлиш мумкин:
Чжм
Кчжм = ---------------
Б
Ушбу кўрсаткични бегоналик коэффициенти ҳам деб атайдилар. Унинг ҳажми қанча кам бўлса корхона учун шунча яхши, чунки бу корхона ўз фаолиятини маблағни четдан жалб қилмасдан амалга ошираётганлигидан далолат беради. Бу ҳозирги бозор муносабатлари шаклланаётган даврда жуда муҳимдир, чунки четдан, айниқса, банклардан қарзга маблағ олиб ишлатиш юқори фоиз ҳисобига корхона учун жуда қимматга тушиб кетмоқда.
Четдан жалб қилинган маблағлар ичида узоқ муддатли қарзлар ҳиссанинг коэффиценти ҳам молиявий барқарорликни ифодалаш учун муҳимдир. Четдан жалб қилинган маблағларнинг (капиталнинг) таркибий коэффициенти (Кужктк) ни аниқлаш учун узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағларни (капитални) (Умчжк) корхонанинг умумий четдан жалб қилинган маблағига (капиталига) (Чжк) бўлиш йўли билан аниқланади:
Умчжм
Кужктк = ----------------
Чжм
Ушбу кўрсаткич корхонанинг узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағининг умумий четдан жалб қилинган маблағдаги ҳиссасини кўрсатади. Ўз маблағи етарли бўлмай турган пайтда узоқ муддатли қўйилмалардан фойдаланиш корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун асосий омил бўлиб ҳисобланади. Шу туфайли ушбу кўрсаткич ҳажмининг кўпайиши корхона учун ижобий ҳолатдир.
Четдан жалб қилинган капиталнинг хусусий капиталга нисбати хусусий капиталнинг умумий қарамлик коэффициентни (Кумқ) Молиявий барқарорликни таҳлил қилишда хусусий капиталнинг узоқ муддатли пассивларга қарамлик коэффициентини (Кхкумк) аниқлаш ва ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун узоқ муддатли четдан жалб қилинган пассивларни (Умп) ўз маблағлари (хусусий капиталнинг) умумий суммасига (Ўм) бўлиш йўли билан аниқлаш мумкин:



Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling