“Молиявий хисобот тахлилининг назарий асослари” мавзусидан тақдимот


Download 2.74 Mb.
Sana24.09.2023
Hajmi2.74 Mb.
#1686824
Bog'liq
Молиявий хисобот тахлилининг назарий асослари 5БР-81-4

“Молиявий хисобот тахлилининг назарий асослари” мавзусидан

ТАҚДИМОТ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ “БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ” ЙЎНАЛИШИ

Режа: 1. Молиявий хисобот; 2. Молиявий хисобот шакллари; 3. Молиявий хисобот тахлилининг назарий асослари;


1.
2.
3.
Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида ҳисоб ва ҳисоботни икки қисмга бўлиш қабул қилинган:
1. Бошқарув ҳисоби.
2. Молиявий ҳисоб (умумбухгалтерия ҳисоби).
Шунга мувофиқ иқтисодий таҳлил ҳам икки қисмга: молиявий ва бошқарув таҳлилига бўлинади, ўз навбатида, молиявий таҳлил ташқи ва ички молиявий таҳлилига, бошқарув таҳлили эса ички бошқарув таҳлилига бўлинади. Ташқи молиявий таҳлил бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи асосида, ички молиявий таҳлил бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳамда тезкор ҳисоботлар асосида олиб борилади. Ички бошқарув таҳлили эса тезкор ҳисоботлар ва бошқарув ҳисоботи асосида олиб борилади. Иқтисодий таҳлилнинг мақсади бу корхонани ҳисоботлар орқали ўтган даврда, таҳлил қилинаётган вақтда ва келажакда эришилган ва эришиладиган молиявий натижалари ва молиявий ҳолатига баҳо бериш ҳамда иқтисодий ташхис қўйишдан иборат.
Корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, яъни молиявий таҳлил – бу кенг кўрсаткичлар ёрдамида, комплекс усулларидан фойдаланиб корхоналарнинг молиявий ресурслари борлигини, ҳолатини, жойлашганлиги ва улардан фойдаланиш даражасини ифодалашдир. Молиявий таҳлил кўп қиррали мураккаб жараён бўлиб, у ташкил қилиниши, бунинг учун эса бир қатор талабларга асосланиши керак. Бу талаблар қуйидагилардан иборат: - абсолут ва нисбий кўрсаткичлар ўртасидаги алоқаларни борлигини билиш; - молиявий таҳлил мобайнида абсолут ва нисбий кўрсаткичлардан биргаликда фойдаланиш; - молиявий таҳлил мантиқий равишда амалга оширилиб, у индуктив усулга - алоҳида ҳодисалардан умумий ҳодисаларга ўтиш, молиявий ҳолатнинг бир шакл кўринишидан умумий кўринишга ўтиш ва дедуктив усулга – умумий ҳодисалардан алоҳида ҳодисаларга ўтишга асосланиб таҳлил қилиш; - ҳамма фойдаланилаётган кўрсаткичлар бир хил, асосланган усулда аниқланиши лозим; - молиявий ҳолатни таҳлил қилишда таҳлил қилинаётган корхона кўрсаткичларини бошқа корхоналар, ўртача тармоқ кўрсаткичлари ва илғор корхоналар кўрсаткичлари билан таққослаш;
- молиявий таҳлилнинг ҳар томонлама бўлишлиги ва корхоналарнинг умумий молиявий ҳолатига та’сир қилувчи омилларни таҳлил этиш; - молиявий таҳлилни самарали ўтказиш учун керакли ма’лумотларни олдиндан тайёрлаш ва бу борада асосий тасдиқланган молиявий манбалар билан чекланмасдан бирламчи бухгалтерия ҳисоби ма’лумотларидан фойдаланиш; - молиявий таҳлил обектив равишда ташкил қилиниб, у корхоналарнинг молиявий ҳолати реал даражасини ифодалаши лозим; - молиявий таҳлил ўз вақтида ўтказилиб, таҳлил якунларига 300 асосланиб, молиявий ҳолатни яхшилаш чораларини ўз вақтида амалга оширишга имкон бериш; - молиявий таҳлил комплекс равишда ўтказилиб, унда молиявий ҳолатнинг ҳамма шакл ва йўналишлари ифодаланиши лозим; - молиявий таҳлил ўз вақтида ва ҳаққоний ўтказилиши молиявий ҳолатни кўтаришга бағишланган тадбирларни ишлаб чиқиб, уларни амалга оширишга имкон бериши керак; - молиявий ҳолатни таҳлил қилиш шундай вақтда ўтказилиши керакки, таҳлил якунлари қуйидаги мақсадни амалга ошириб, корхона бошқарув фаолиятини такомиллаштириш имкониятини туғдириши лозим; - молиявий таҳлил барча йиғилган ва умумлаштирилган ма’лумотларга асосланиб, керакли кўрсаткичлардан фойдаланиб, бу кўрсаткичларнинг асослилиги тўғри усулларда аниқланиши лозим.
Молиявий таҳлил қуйидаги хусусиятларга эга: · молиявий таҳлилнинг натижаларидан ҳамма фойдаланиши мумкин; · молиявий таҳлилнинг субектлари ва бу таҳлилнинг якунларидан фойдаланувчи орган, корхона, ташкилотлар таркиби кенг; · молиявий таҳлил ҳамма учун мосланган, нашр этилган ҳисобот маълумотларига асосланади; · молиявий таҳлил корхоналар ички бошқарув муаммоларини ечиш учун ўтказилади; · молиявий таҳлилнинг йўналиши молиявий ҳисобот маълумотлари билан чекланган бўлиб, унда чегараланган аниқ бир вазифалар ечилади.
Молиявий хисобот тахлилининг назарий асослари яъни назарий қисми молиявий хисобнинг асосий қоидалари, низомлари ва илмий қоидаларини ўз ичига олади.
Назарий асос ўзи нима?
Назарий асос - тадқиқот лойиҳаси, таҳлил, гипотеза ёки экспериментга асосланиб келтирилган илгариги тадқиқотлар ва назарий мулоҳазалар тўпламидир.
Назарий асос, шунингдек маълумотнома базаси деб ҳам аталади, бу тадқиқотда муаммо туғдиришда фойдаланилган тушунчаларни назарий, контекстуал ёки ҳуқуқий қўллаб-қувватлашдир.
Ушбу маълумот тўплами билан, шунингдек, тадқиқот лойиҳаси ўз билим соҳасида қандай янги ҳисса қўшишини намойиш этишга ҳаракат қилинади.
Назарий асос, шунингдек танланган ўрганиш объекти тегишли интизомни, тегишли тушунчаларни ва у чуқурлаштирмоқчи бўлган ёки ўрганишни мақсад қилган ҳодисани аниқлаш билан тавсифланади.
Молиявий ҳисобот таҳлилининг мақсади
хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобот ва таҳлил вақтидаги натижаларини баҳолаш, келажакдаги салоҳиятини баҳолаш, ҳамда келгусидаги ривожланишини прогноз қилишдир. Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларининг таҳлили қуйидагиларга имкон беради: хўжалик юритувчи субъектларнинг кучли ва заиф томонларини аниқлаш; хўжалик юритувчи субъектларнинг самарадорлигини ошириш; хўжалик юритувчи субъектларнинг келажакдаги фаолиятини прогноз қилиш; хўжалик юритувчи субъектларнинг стратегик қарорлари оқибатларини олдиндан билиш; хўжалик юритувчи субъектларнинг маркетинг дастури ҳаракатларини баҳолаш; хўжалик юритувчи субъектларнинг келажакдаги молиявий ҳолатига ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг таъсирини аниқлаш; хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини бир тармоқдаги хўжалик юритувчи субъектларнинг самарадорлиги билан солиштириш; хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатидаги тенденцияларни баҳолаш
Молиявий таҳлилнинг асосий вазифалари:
хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкий ҳолатини баҳолаш; хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатини баҳолаш; хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий барқарорлигини баҳолаш; хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов қобилияти ва ликвидлигини баҳолаш; хўжалик юритувчи субъектларнинг рентабеллигини баҳолаш; хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий натижаларини шакллантиришни таҳлил қилиш; хўжалик юритувчи субъектлар фойдасининг тақсимланиши ва ишлатилишини таҳлил қилиш; хўжалик юритувчи субъектларнинг бозордаги мавқеи ва унинг рақобатбардошлигини таҳлил қилиш; хўжалик юритувчи субъектларнинг иш активлиги (товар айланмаси, рентабеллик) кўрсаткичларини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш; хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатини ҳар томонлама баҳолашни амалга ошириш; молиявий натижаларни яхшилаш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатини яхшилашга қаратилган тавсияларни таклиф қилиш; хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий натижалари ва молиявий ҳолатини башорат қилиш; хўжалик юритувчи субъектларнинг режалаштирилган молиявий тадбирлар, дастурлар ва режаларни амалга ошириш даражасини баҳолаш; хўжалик юритувчи субъектларнинг аниқланган камчиликларини бартараф этиш ва молиявий ресурслар рентабеллигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларни баҳолаш.
Эътиборингиз учун рахмат
Download 2.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling