Молиявий ҳисоб курси қатнашчиларининг якуний имтихон саволлари
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБ КУРСИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ
Download 116 Kb.
|
1 2
Bog'liq1 вариант
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБ КУРСИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ
ЯКУНИЙ ИМТИХОН САВОЛЛАРИ ТЕСТЛАР 1. Аннуитетнинг келгуси қиймати - бу: а. Ҳозирги пайтда мавжуд бўлган пул суммасининг берилган фоиз ставкасини ҳисобга олган ҳолда баҳоланадиган келгуси бирон-бир пайтдаги қиймати. б. Берилган фоиз ставкасини ҳисобга олган ҳолда баҳоланадиган келгуси бирон-бир пайтдаги кетма - кет тўловларнинг қиймати в. Келгуси пул суммаларининг берилган фоиз ставкаси бўйича баҳоланадиган жорий қиймати. г. Берилган фоиз ставкаси бўйича баҳоланадиган келгуси тўловлар кетма-кетлигининг жорий қиймати. 2. Пул оқимларини дисконтлаш - бу: а. Келгусида пул маблағлари оқиб келишининг жорий қийматини аниқлаш жараёнидир. б. Келгусида пул маблағлари оқиб келиши ёки чиқиб кетишининг жорий қийматини аниқлаш жараёнидир. в. Маблағларни бугун инвестиция қилиш шарти билан келгусидаги муайян пайтда йиғиладиган суммани аниқлаш. г. Кўрсатилган барча жавоблар нотўғри. 3. Мураккаб фоиз - бу а. Фоиз ҳисобланадиган сумма даврдан даврга ўзгармаслиги шарти билан бир ва ундан ортиқ даврлар учун ҳисобланадиган фоиздир. б. Ҳар бир давр ниҳоясига етганидан кейин ушбу даврга оид фоизларни келгуси даврларда фоиз ҳисобланадиган суммага қўшиш шарти билан икки ва ундан ортиқ даврлар учун ҳисобланадиган фоиздир. в. Фоиз ҳисобланадиган сумманинг даврдан даврга ўзгариб бориши шарти билан бир ва ундан ортиқ даврлар учун ҳисобланадиган фоиздир. г. Кўрсатилган барча жавоблар нотўғри. 4. Аннуитет-бу: а. Турли миқдордаги тўловлар бўлиб, улар белгиланган давр мобайнида бир-бирига тенг вақт оралиқларида амалга оширилади (олинади). б. Турли миқдордаги тўловлар бўлиб, улар белгиланган давр мобайнида ҳар хил вақт оралиқларида амалга оширилади (олинади). в. Тенг миқдордаги тўловлар бўлиб, улар белгиланган давр мобайнида ҳар хил вақт оралиқларида амалга оширилади (олинади). г. Тенг миқдордаги тўловлар бўлиб, улар белгиланган давр мобайнида бир-бирига тенг вақт оралиқларида амалга оширилади (олинади). 5. Пул эквивалентларига қуйидагилар киради: а. Депозит сертификатлари. б. Хазина векселлари. в. Узоқ муддатли молиявий инвестициялар. г. «а» ва «б» тўғри жавоблардир. 6. Қуйидаги фикрларнинг қайси бири ўринли? Пул маблағларининг эквиваленти - бу: а. Тезлик билан пулга айлантириш мумкин бўлган қисқа муддатли юқори ликвидли инвестициялардир. б. Бошқа корхоналар акцияларига йўналтирилган инвестициялар, пул ўтказмалари, чеклардир. в. 6 ой ва ундан ортиқ муддатга жойлаштирилган банк депозитларидир. г. Чеклардир. 7. 2008 йил 31 декабрда компанияда қуйидаги пул маблағлари қолдиқлари мавжуд эди: Касса: 153 000 ш.б., 2 800 АҚШ доллари (курс: 1 доллар = 10,5 ш.б.). «Альфа» банкидаги ҳисоб-китоб счетида - 192 600 ш.б. «Бета» банкидаги овердрафт- 13 800 ш.б. 2008 йил 31 декабрь ҳолатига кўра баланс ҳисоботида қанча пул маблағлари суммаси акс эттирилади? а. 334 600 ш.б. б. 361 200 ш.б. в. 375 000 ш.б. г. 388 800 ш.б. 8. Харидорлар ва буюртмачилардан қарздорликларнинг келиши қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали акс эттирилади: а. Д-т Кассадаги пул маблағлари К-т Сотувдан олинган фойда б. Д-т Кассадаги пул маблағлари К-т Ходимларнинг дебиторлик қарзлари в. Д-т Кассадаги пул маблағлари К-т Харидорлар аванслари г. Д-т Кассадаги пул маблағлари К-т Олинадиган счетлар 9. Агарда компания қайтарилиши даргумон бўлган қарзлар ҳисобини юритиш учун тўғридан- тўғри ҳисобдан чиқариш методини қўллаётган бўлса, бу ҳолда: а. Қайтарилиши даргумон бўлган қарзларга оид харажатлар муайян счет тўланиши даргумон деб тан олинган даврдагина тан олинади. б. Қайтарилиши даргумон бўлган қарзларга оид харажатлар нақд пулга сотиш амалга оширилган даврдагина тан олинади. в. Қайтарилиши даргумон бўлган қарзларга оид харажатлар кредитга сотиш амалга оширилган даврдагина тан олинади. г. Қайтарилиши даргумон бўлган қарзларга оид харажатлар тан олинадиган давр ҳисоб сиёсати талабларига мувофиқ ҳолда аниқланади. 10. Асосий воситанинг дастлабки қиймати - бу: а. Сотиб олиш учун амалда сарфланган харажатлар қиймати. б. Тўланган пул маблағлари ёки пул маблағлари эквиваленти суммаси. в. Активни барпо қилиш ёки сотиб олиш пайтида уни сотиб олиш учун берилган бошқа қарама-қарши тақдим этишнинг адолатли қиймати г. Барча жавоблар тўғри. Download 116 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling