Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?


Ў’збекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳақида ма'лумот беринг


Download 361.26 Kb.
bet23/57
Sana26.10.2023
Hajmi361.26 Kb.
#1724915
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   57
Bog'liq
Moliya(1-200). - копия

112. Ў’збекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳақида ма'лумот беринг.
104 да жавоб бор
113. Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари қандай вазифаларни бажаради ва уларнинг асосийлари нималар?
Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари бир қатор вазифаларни бажаради. Уларнинг кўлами кенг, аммо асосийлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
~ иқтисодиётнинг устувор соҳаларини қўшимча молиявий ресурслар билан таъминлаш (екология фондлари, илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ва бошқалар);
~ турли махсус жамғармалар кўмагида аҳолига ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш.
Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари бевосита давлат ихтиёрида бўлса-да, алоҳида шаклда фаолият юритади ва давлат томонидан молиявий ресурсларини дафъатан олиб қўйишга рухсат берилмайди. Уларнинг Давлат бюджети ва унга тенглаштирилганлардан фарқли томони шундаки, бу фондларнинг молиявий ресурсларидан фойдаланиш қатъий мақсадли хусусиятга эга. Мақсадга эришгандан кейин даромад олиш мақсадида бошқа тижорат объектларига муддатли инвестиция қилиш ҳам мумкин.
Амалиётда ҳар бир Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармасининг молиявий манбалари ҳар хил бўлади. Лекин шартли равишда уларнинг қуйидаги гуруҳлардан ташкил топиши жаҳон тажрибасида намоён бўлади:
~ мос равишдаги фондлар учун давлат томондан ўрнатилган махсус мақсадли солиқлар, йиғимлар ва ажратмалар;
~ хўжалик субъектларининг иқтисодий-молиявий самарасидан ажратмалар;
~ Давлат бюджети маблағлари;
~ фондларни юридик шахс сифатида тижорат фаолияти(молия бозори)дан олган фойдалари;
~ тижорат банкларининг кредит ресурслари.

114. Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини ташкил этишга қандай омиллар таъсир этади ва уларнинг асосийлари нималар ҳисобланади?
Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини ҳам ташкил этишга зарурат туғилди. Бу жамғармаларни ташкил этишга бир қатор омиллар таъсир этади, албатта. Уларнинг кўлами кенг, лекин асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:
~ иқтисодиёт қисман нобарқарор бўлган бир шароитда, тижорат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, зарур бўлган шароитларда уларнинг молиявий операцияларини рағбатлантириш учун давлат бошқарув органлари ўзгача манбадан шаклланган молиявий ресурслар ҳисобидан янги кўринишдаги Давлат фондларини ташкил этади;
~ Давлат бюджетидан холи бўлган Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари муайян бир муаммони бартараф этиш ёхуд мавжуд муаммолар кўламини қисқартиришга қаратилган бўлиб, давлат томонидан қатъий эътиборга молик бўлади. Айнан ушбу жамғармалар қатъий мақсадли хусусиятга эга бўлиб, уларнинг молиявий ресурсларини ташкил этиш, тақсимлаш ва фойдаланишни давлат то- монидан самарали назорат қилиш имконияти туғилади;
~ Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари муайян бир шароитларда, яъни даромадларига нисбатан харажатлари кам бўлган ҳолларда, ортиқча маблағлардан Давлат бюджети дефитситини ноинфлатсион манбаси сифатида қисқартиради ёки молиявий бозордан фоиз ва дивиденд шаклида манба олиб, даромадлар ҳажмини янада кенгайтиради.


Download 361.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling