Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?


Давлат кредити классификациясини айтинг


Download 361.26 Kb.
bet25/57
Sana26.10.2023
Hajmi361.26 Kb.
#1724915
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   57
Bog'liq
Moliya(1-200). - копия

117. Давлат кредити классификациясини айтинг.
Давлат кредити қуйидаги бир неча белгиларга кўра класссификатсия қилинади:
1. эмитентлар бўйича:
~ марказий бошқарув органлари томонидан жойлаштириладиган қарзлар;
~ ҳудудий бошқарув органлари томонидан жойлаштириладиган қарзлар.

2. жойлаштирилиш жойига қараб:
~ ички қарзлар;
~ ташқи қарзлар.

3. бозорда айланишига қараб:
~ бозорли қарзлар;
~ бозорсиз қарзлар.
Бозорли қарзлар эркин сотилади ва сотиб олинади. Улар бюджет дефитситини молиялаштиришда асосий омил бўлиб ҳисобланади. Бозорсиз қарзлар эркин равишда ўз эгаларини алмаштириши мумкин эмас. Улар қимматли қоғозлар бозорида муомалада бўлмайди. Маълум бир инвесторларни жалб қилиш учун бундай қарзлар давлат томонидан чиқарилади ва шу инвесторларнинг ўзига хос бўлган манфаатларига мос келади. Масалан, ғарб мамлакатларида бозорсиз давлат облига-тсиялари давлат пенсия фондлари, суғурта компаниялари ва кичик инвесторларнинг маблағларини жалб қилиш учун чиқарилади.
4. маблағларни жалб қилиш муддатига кўра:
~ қисқа муддатли (бир йилгача қайтариш муддати билан);
~ ўрта муддатли (бир йилдан беш йилгача);
~ узоқ муддатли (беш йил ва ундан юқори).
Қисқа муддатли қарзлардан бюджет даромадларининг келиб тушиши ва харажатларини амалга оширишдаги қисқа муддатли узилишларни молиялаштириш учун фойда-ланилади. Одатда, бундай мақсадлар учун векселлар чиқарилади. Италияда ғазначилик векселлари 3, 6, 12 ойлик муддатларда, Японияда – 60 кунлик, Буюк Британияда 91 кунлик муддатларда чиқарилади. Ғазначилик векселлари муддатларда икки йилгача бўлган Германия бундан мустаснодир.
Баъзи бир мамлакатларда нисбатан узоқ муддатлар учун маблағларни жалб қилишда ғазначилик ноталаридан фойдаланилади ва улар векселларга нисбатан камроқ тарқалгандир. Италияда бундай ғазначилик ноталари 2-3 йиллик қайтарилиш муддати билан, АҚШ да – бир йилдан ўн йилгача қайтарилиш муддатларида чиқарилади. Узоқ муддатлар учун маблағларни жалб қилиш, одатда, облигатсиялар ёрдамида амалга оширилади.

Download 361.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling