8. Қарз чиқарилган пайтда белгиланган (ўрнатилган) қарзни қайтариш муддатларига қатъий риоя қилиш бўйича қарздорнинг мажбуриятларига мувофиқ:
~ муддатидан олдин қайтариш ҳуқуқига эга бўлган мажбуриятлар;
~ муддатидан олдин қайтариш ҳуқуқига эга бўлмаган мажбуриятлар.
Молиявий бозорда кескин ўзгаришлар содир бўлган пайтда қарз мажбуриятларини муддатидан олдин қайтариш (узиш) масаласи алоҳида долзарблик касб этади. Масалан, қарз олувчи йиллик қатъий даромадли 12%ли облигатсиялар чиқарган ва бир йилдан сўнг фоиз ставкаси пасайиб, 6%га тенг бўлган бўлсин. Бундай вазиятда қарздор кескин йўқотишларга, инвестор эса аксинча, катта ютуқларга эга бўлади. Агар облигатсиялар муддатидан олдин қайтариш ҳуқу-қига эга ҳолда чиқарилган бўлса, янги қарзни чиқариш ва уларни жойлаштириш ҳамда эски қарзни қайтариб, инвестор ўз йўқотмаларини камайтириши мумкин.
118. Қарз чиқарилган пайтда белгиланган (о'рнатилган) қарзни қайтариш муддатларига қат'ий риоя қилиш бо'йича қарздорнинг мажбуриятлари қандай?
Қарз чиқарилган пайтда белгиланган (ўрнатилган) қарзни қайтариш муддатларига қатъий риоя қилиш бўйича қарздорнинг мажбуриятларига мувофиқ:
~ муддатидан олдин қайтариш ҳуқуқига эга бўлган мажбуриятлар;
~ муддатидан олдин қайтариш ҳуқуқига эга бўлмаган мажбуриятлар.
Молиявий бозорда кескин ўзгаришлар содир бўлган пайтда қарз мажбуриятларини муддатидан олдин қайтариш (узиш) масаласи алоҳида долзарблик касб этади. Масалан, қарз олувчи йиллик қатъий даромадли 12%ли облигатсиялар чиқарган ва бир йилдан сўнг фоиз ставкаси пасайиб, 6%га тенг бўлган бўлсин. Бундай вазиятда қарздор кескин йўқотишларга, инвестор эса аксинча, катта ютуқларга эга бўлади. Агар облигатсиялар муддатидан олдин қайтариш ҳуқу-қига эга ҳолда чиқарилган бўлса, янги қарзни чиқариш ва уларни жойлаштириш ҳамда эски қарзни қайтариб, инвестор ўз йўқотмаларини камайтириши мумкин.
Қарзларни қайтаришнинг икки усули бўлиши мумкин:
~ бир вақтнинг ўзида;
~ қисмларга бўлиб.
Агар қарзлар қисмларга бўлиниб қайтарилаётган бўлса, қайтариш муддатлари бўйича қарз суммаларининг тақсимланишига кўра қуйидаги уч вариант бўлиши мумкин:
~~ аниқланган давр, масалан, 4 йил ичида тенг қисмларга бўлиб қайтариш. Бу ҳолда, масалан, қарзнинг суммаси 10 млн. сўм бўлса, ҳар йили 2,5 млн. сўмдан қайтарилади;
~~ ошиб бориладиган қисмларда. Масалан, биринчи йил 1 млн. сўм, иккинчи йилда – 2 млн. сўм, учинчи йилда – 3 млн. сўм ва тўртинчи йилда – 4 млн. сўм. Қарздорнинг даромадлари йилдан-йилга ўсиб (ошиб) бораётган пайтда бу тизим жуда қулай ҳисобланади. Масалан, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, ишбилармонлик фаоллигининг ошиши натижасида солиқ тушумлари ўсиши кўзда тутилади ёки қурилишга қарз маблағлари жалб қилинган объект, секин-асталик билан ўз қувватига эга бўла бориб, йилдан-йилга каттароқ суммада фойда келтира бошлайди;
~~ пасайиб борадиган қисмларда. Масалан, биринчи йилда – 4 млн. сўм, иккинчи йилда – 3 млн. сўм, учинчи йилда – 2 млн. сўм ва ҳ.к. Бундай тизим қарздорнинг даромадларини пасайиши ёки харажатларининг ортиши кутилаётган пайтда афзалликларга эга ва устувор аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |