Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот аудитида таҳлилий амаллардан фойдаланиш


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/11
Sana25.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1119884
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
14 Tojiboyeva Omonov


2/2019 
(№
 
00040)
 
www.iqtisodiyot.uz
 
2-жадвалдан кўриниб турибдики, “АВС пaxтa тозалаш” акциядорлик 
жамиятида соф фойда ҳажми 2015 йил бошида 275178 минг сўмни, йил охирида эса 
301433 минг сўмни ташкил қилган ҳолда 26255 минг сўмга ошган. Бу ўзгаришга бир 
қанча омиллар таъсир кўрсатган: 
1.Маҳсулотлар сотишдан олинган соф тушум ҳажмини камайиши соф фойда 
ҳажмини 768327 минг сўмга пасайтирди. (-) 
2.Сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини камайиши соф фойда 
ҳажмини 922439 минг сўмга оширган. (+). 
3. Давр харажатларининг кўпайиши соф фойда суммасини 142185 минг сўмга 
камайтирган (-). 
4. Молиявий фаолиятдан кўрилган даромадларнинг кўпайиши соф фойда 
суммасини 165488 минг сўмга оширган. (+). 
5. Молиявий фаолият бўйича харажатларни ошиши ҳисобот йили охирида соф 
фойда ҳажмини 136525 минг сўмга камайтирган. (-) 
6.Фойдадан даромад солиғини кўпайиши соф фойда ҳажмини 12351 минг сўмга 
камайтирган. (-). 
7. Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимларнинг ошиши соф фойда суммасини 
2284 минг сўмга пасайтирган. (-) 
Шундай қилиб, юқорида ҳисобланган 7 та омил таъсирининг ўзгариши соф 
фойда суммасида бўлган фарқни беради, яъни: 768327+922439- 142185 +165488 -
136525- 12351- 2284= +26255 минг сўм.
Ҳисобланган 7 та омилдан 5 тасининг таъсири салбий бўлган. Агар ушбу 
омиллар ҳисобот йили бошидаги даражада сақланиб қолганда эди, соф фойда ҳажми 
1061672 минг сўмга (768327+142185+136525+ 12351+ 2284) минг сўмга ошган бўлар 
эди. У ҳолда соф фойданинг умумий ҳажми 1087927 минг сўмни (26255+1061672) 
ташкил қилган бўлар eди. Демак, “АВС пaxтa тозалаш” акциядорлик жамиятида соф 
фойда ҳажмини ошириш бўйича имкониятлар миқдори 1061672 минг сўмга тенгэкан. 
“АВС пaxтa тозалаш” акциядорлик жамияти бошқарув маъмурияти келажакда 
омилли таҳлил натижасида аниқланган ички имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш
уларни амалиётга сафарбар қилиш йўлларини ишлаб чиқиши керак. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling