Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот аудитида таҳлилий амаллардан фойдаланиш


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/11
Sana25.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1119884
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
14 Tojiboyeva Omonov

 
Кириш 
Республикамизда 
иқтисодиётни 
ривожлантириш 
ва 
либераллаштириш 
шароитида иқтисодий ўсиш, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш 
асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.М.Мирзиёев: «Ҳаммамиз яхши тушунамиз, ҳар қандай ислоҳот ва ўзгаришни 
барқарор иқтисодиётсиз амалга ошириб бўлмайди. Биз ўтган йил давомида бу 
борада кенг кўламли ишларни бошладик. Лекин миллий иқтисодиётимизни 
мустаҳкамлаш, юртимизни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш учун 
олдимизда ҳали кўплаб вазифалар турибди» [1] деб таъкидладилар. Бу эса, ўз 
навбатида 
хўжалик 
юритувчи 
субъектлар 
фаолиятини 
ривожлантириш, 
самарадорлигини оширишни тақозо этади. Самарадорлик хўжалик субъектлари 
фаолиятининг молиявий натижаларида ўз ифодасини топади. Молиявий натижалар 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил 

2/2019 
(№
 
00040)
 
www.iqtisodiyot.uz
 
корхона фаолиятининг барча томонларини акс эттирувчи кўрсаткич бўлиб, унинг 
миқдорида маҳсулот ҳажми ва сифати, маҳсулот тури, таннарх даражаси ва бошқа 
бир қанча омиллар таъсир қилади. Ўз ўрнида молиявий натижа корхонанинг ўз 
айланма маблағларига, тўлов қобилиятига таъсирини ўтказади. Молиявий 
натижаларни ифодаловчи кўрсаткич бўлиб фойда ва рентабеллик даражаси 
ҳисобланади. Ҳозирги даврда фойданинг ўрни ва аҳамияти янада ошиб бормоқда. 
Чунки у корхона фаолиятини кенгайтириш, техникавий ривожланиш ва модернизация 
қилишнинг ягона манбаи бўлиб қолмоқда. Молиявий натижалар тўғрисидаги 
ҳисоботни аудиторлик текширувидан ўтказиш, унинг даражасини ошириш 
имкониятларини аниқлаш корхона фаолиятининг энг асосий вазифаларидан бири 
бўлиб, уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва молиявий барқарорлигини 
таъминлашда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида тадқиқотни 
долзарб мавзуга бағишланганлигидан далолат беради. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling