Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тузишнинг услубий асослари 6mm-20 guruh talabasi Jo'rayev Sirojiddin


Download 1.53 Mb.
bet1/4
Sana28.12.2022
Hajmi1.53 Mb.
#1015718
  1   2   3   4
Bog'liq
Moliyaviy natijalar to\'g\'risida hisobot


Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тузишнинг услубий асослари
6mm-20 - guruh talabasi Jo'rayev Sirojiddin
Республикамизда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тузишнинг услубий жиҳатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 25 августда 43-сонли буйруқ билан тасдиўланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 27 августда 484-сон билан рўйхатга олинган «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» номли 3-сон бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида келтириб ўтилган. Ушбу стандартнинг мақсади молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг моддаларини ҳамда барча хўжалик юритувчи субъектлар бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунда баён қилинган умумий қоидаларга мувофиқ равишда ҳисоботни тузиш ва тақдим этишлари учун бу молиявий натижаларни тасниф этишни баён қилиб беришдан иборат.
Бу эса турли даврларга доир ҳисобот маълумотларини бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг шунга ўхшаш ҳисоблари билан қиёслашни таъминлайди. Шунингдек стандарт хўжалик умумий (оддий) фаолиятидан олинган даромадлар ва кўрилган зарарлар моддаларини, фавқулодда вазиятлар, фаолияти тўхтатиш, ҳисоб баҳосидаги ўзгаришлар, ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдаги муҳим хатоларни тузатиш тартибини белгилаб беради.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагиларни очиб бериш зарур:
Муайян даврда тан олинган даромадлар ва харажатларнинг барча моддалари, агар бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларида бошқача ёндашув кўзда тутилмаган бўлса, ҳисобот давридаги соф даромад ёки зарарни аниқлашга киритилади.
Ҳисобот давридаги соф даромад ёки зарар қуйидаги элементлар асосида аниқланади, уларнинг ҳар бири молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда очиб берилиши лозим:
- Хўжалик умумий фаолиятидан олинган даромад ёки кўрилган зарар;
- Фавқулодда даромад (зарар);
- Даромад солиги тўлангунга қадар умумий молиявий натижа (фойда ёки зарар);

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling