Молиявий назорат


Молиявий назоратни амалга ошириш принциплари


Download 25.44 Kb.
bet2/4
Sana23.12.2022
Hajmi25.44 Kb.
#1050188
1   2   3   4
Bog'liq
Молиявий назорат

6.2. Молиявий назоратни амалга ошириш принциплари.
Мамлакатларнинг демократик принципларда ривожланиши ижро этувчи хокимият органларининг муҳаммал назорат утказишга ва шунга мувофик равишда профессонал назорат хизматини сифатини устиришга эҳтиёж сездиради. Бошқа томондан, бозор ракобатини кучайиши корхоналар учун махсус инвестицион банклар, консултацион фирмалар ёллаш ҳисобига ички молиявий назорат усулларини кучайтиришга мажбур килади.
Жахон ҳамжамияти куп йиллик тажрибалари асосида давлат молиявий назоратини амалга оширишнинг асосий принципларини ишлаб чикди.
Мазкур принциплар ИНТОСАИнинг ЛИМА декларациясидауз аксини топди. Бунга мустакиллик, объективлик, асослилик ва ошкоралик каби универсал принциплар киритилади.
Назоратнинг мустакиллик принципи назорат килувчи органларнинг молиявий, хукукий мустакиллигини таъминланишини кўзда тўтилади
Объективлик ва асослилик принципларида амалдаги қонунчиликка назоратчиларнинг сузсиз риоя қилиши, назоратчиларнингтафтиш ишларини амалга ошириш андозалари бўйича иш фаолиятининг юқори проифессионал даражаларда амалга ошириши кўзда тўтилади.
Ошкоралик принципида давлат назоратчиларини ижтимоий ва оммавий ахборот воситалари билан доимий алокаларини кўзда тўтилади.
Мазкур асос принциплардан купрок амалий характер касб этувчи қуйидаги принциплар ажралиб чикади:

  • натижавийлик;

  • назорат субъектларини сотилмаслик принципи;

  • ахборотларнинг асосланганлиги ва исботлилиги;

  • молиявий жинояти бўйича гумон қилинаётган шахснинг судгача айбсиз деб фараз қилиниши;

  • турли назорат органларининг узаро келишувчанлиги.

Молиявий назорат тизимларига дахлдор қонунлар кабул қилишдла давлатлар юқоридаги принциплар ҳисобга олиниши лозим.Хар бир мамлакатда булгани каби Узбекистон республикасида ҳам назорат фаолияти бўйича қонунлар мавжуддир.
Давлат молиявий назоратининг асосий усуллари- комплекс тафтиш ва мавзули текшириш ҳисобланади. Тафтиш ва текшириш утказиш услублари назоратчилар олдидаги аниқ вазифаларга бо\лиқдир. Агар тафтиш молиявий операцияларни қонунийлиги, ту\рилиги ва тегишли молиявий ахборотлар ишончлилигини назорат қилишни кўзда тутса, текширишнинг мақсади молиявий ресурсларни режалаштириш ва фойдаланиш жараёнларининг барча босқичларида уларни бошқариш сифатини назорат қилиш, амалга оширилган молиявий операцияларни самарадорлиги ва мақсадга мувофиклигини баҳолаш ҳисобланади.
1. Назоратнинг натижавийлиги нафакат давлат назоратчиларининг профессионаллик даражасига ва мустакил аудиторларга бо\лиқ балки, амалга ошириладиган тафтиш ва текшириш ишларининг тартибига бевосита бо\лиқдир. Комплекс тафтиш утказишни умумий кабул қилинган тартиби назорат органларининг қуйидаги босқичма босқич фаолиятини уз ичига олади:

  • товар материал қийматликларнинг мавжудлиги ва сакланганлигини, тугалланмаган ишлаб чиқариш, яримфабрикатлар, офис ва бошқа жихозлар, пул мабла\лари ва ҳисоб китобларни инвентаризация қилиш;

  • хужжатларни ту\ри расмийлаштирилганлигини огзаки текшириш(хужжат реквизитларини ту\ри ва тулик тулдирилганлиги, хужжатларни текширишда урнатилган меёрлар мувофиклиги, сифатсиз шакллантирилган хужжатларни аниқлаш).

  • молия-хужалик операцияларини хужжатларда тулик ва ту\ри акс эттирилишини текшириш. Бирламчи ёзув бўйича таксировка(йигма миқдор кўрсаткичларни текшириш) ва контировка(бухгалтерия ҳисоби корреспонденцияларини ту\рилигини текшириш) амалга оширилади. Ҳисоб регистрларида, қайта ишлов жадвалларда, журнал ордерларда, бош дафтарда ва бошқаларда бухгалтерия ёзувлариниту\ри ва тулик акс эттирилганлиги текширилади;

  • ҳисоб китоб кўрсаткичларини ту\ри хисоланишини текширилади(иш ҳақи, солиқлар, амортизация суммалари,захиралар, кредитлар учун фоизлар ва бошқалар);

  • мамлакат қонунчилигида кўрсатиб ўтилган бухгалтерия,молиявий, солиқ, статистик, су\урта, кредит ва бошқа ҳисоболарни шакллантиришнинг ту\рилиги текширилади.

Назоратнинг бошқа шакллари масалан, хужжатли мавзули текшириш мувофик келувчи махҳама, фирма маъмурияти томонидан аниқланадиган тарибда амалга оширилади(ички назорат амалга оширилганда).
2. Молиявий назоратнинг натижавийлиги молиявий коидабузарлик учун жорий қилинган жарималарга бевосита бо\лиқдир.
Жахон амалиётида молиявий назоратни 2 асосий модели мавжуддир. Англо-саксон модели асосидаги молиявий назорат утказувчи мамлакатларда назорат органларининг фаолияти утказилган текширув(тафтиш) натижалари ҳақидаги ҳисоботларни тайёлаш билан чегараланади. Молиявий коидабузарликлар бўйича жарималар ҳақидаги масалалар маъмурий ва суд органларида куриб ўтилади.
Француз модели асосида иш юритувчи мамлакатларда эса молиявий назоратни утказишда назорат органлари бир канча суд функцияларини ҳам ижро этадилар яъни молиявий коидабузарликлар бўйича шахснинг айбдорлик даражасини аниқлаш хукукига, молиявий зарарларни коплашни талаб қилиш хукукларига эга буладилар.



Download 25.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling