Молиявий рискларнинг иқтисодий моҳияти ва уни бошқаришнинг зарурлиги


Download 0.78 Mb.
Sana04.02.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1158283
Bog'liq
1 MR 1


АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ:
  • Абдуллаева Ш.З. Банк рисклари ва кредитлаш. Ўқув қўлланма. – Т.: Молия. 2005, - 510 б.
  • Ваҳобов А.В., Жумаев Н.Х., Хошимов э.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози: Сабаблари, хусусиятлари ва иқтисодиётга таъсирини юмшатиш йўллари. – Т.: “Академияси ”, 2009 й. – 141 б.
  • Тэпман Л.Н. Риски в экономике: Учеб.пособие для вузов/ Л.Н. Тэпман; Под.ред.проф.В.А.Швандара. - Москва: ЮНИТИ-ДАНА, 2002. - 380 с.
  • Фомичев А.Н. Риск - менеджмент. Учебник./ А. Н. Фомичев. - Москва: Дашков и К, 2008. - 376 с.
  • Цветкова Е.В. Риски в экономической деятельности : Учебное пособие./ Е.В. Цветкова. - СПб.: ИВЭСПЭ, Знание., 2002
  • Лаврушин О.И. Банковские риски : учебное пособие / кол. Авторов ; под ред. Д-ра экон. Наук, проф. О.И. Лаврушина и д-ра экон. Наук, проф. Н.И. Валенцевой. – 2-е изд., стер. – М.: КНОРУС, 2008. – 232 с.
  • Ф.И. Мирзаев Молиявий рискларнинг турлари, таснифи, бошқариш ва баҳолаш усуллари. Т.: Молия. 2006, - 128 б.
  • Шарифходжаева К.У. Рискларни кичик бизнес корхоналари фойдасига таъсирини бахолаш ва камайтириш. Автореферат./ К. У. Шарифходжаева. - Т.: Банк-молия академияси, 2010. - 21 с.

1-МАВЗУ: МОЛИЯВИЙ РИСКЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ ВА УНИ АҲАМИЯТИ

Режа

  • “Молиявий рисклар назарияси” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари;
  • Молиявий рискларнинг моҳияти;
  • Иқтисодиётни трансформациялашуви шароитида молиявий рискларни ўрганиш зарурати.

“Молиявий рисклар назарияси” фанининг предмети

Иқтисодиётнинг турли соҳаларининг молиявий фаолиятида рискларни таҳлил қилиш, баҳолаш, пасайтириш ва самарали бошқариш билан боғлиқ бўлган молиявий-иқтисодий муносабатларни ўрганиш.

“МОЛИЯВИЙ РИСКЛАРИНИ НАЗАРИЯСИ” ФАНИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

- Молиявий рискларнинг моҳиятини ўрганиш;

  • Риск-менежмент ва унинг моҳиятини ўрганиш;
  • Молия бозори рисклари: турлари ва табиатини ўрганиш;
  • Фонд бозори рискларни бошқаришни ўрганиш;
  • Банк рискларини ўрганиш;
  • Кредит рискларини бошқаришни ўрганиш;
  • Валюта рискларини бошқаришни ўрганиш;
  • Фоиз рискларини бошқаришни ўрганиш;
  • Инфляция рискларини бошқаришни ўрганиш;
  • Инвестиция рискларини бошқаришни ўрганиш;
  • Молиявий рискларни пасайтириш усулларини ўргатишдан иборат.

Молиявий рисклар гуруҳланиши


Рискнинг моҳияти фойда олиш ёки зарар кўриш, мол-мулкни йўқотиш, жойлаштирилган инвестициядан олинадиган даромаднинг кутилганидан фарқланиши каби эҳтимол бўлган натижаларга асосланади. Хусусан, молия соҳасида риск нисбатан кенг талқинда тушунилади. Шу боис риск нафақат даромадни қўлдан чиқариш, унинг кутилганидан пастлиги, яъни салбий натижа, балки фойданинг кутилганидан юқорилиги, яъни ижобий кўрсаткич сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин.
Молиявий рисклар турлари
Молиявий рискларнинг ўзаро боғлиқлиги
— молиявий рискни бартараф этиш мумкин эмас. Бу далил молия назариясининг ўзаро боғлиқ бўлган «риск-даромад» концепциясига асосланади. Шу боис, молиявий рискни фақат даромад олишдан воз кечиш орқали бартараф этиш мумкин;
— молиявий риск эҳтимолликка кўра ўлчанади, у молия институтлари томонидан амалга оширилаётган активлар трансформацияси жараёнида юзага келади;
— рискларни минималлаштиришнинг мавжуд шакл ва усуллари риск турининг бошқа риск тури(одатда кредит риски)га алмаштирилганлигини ёки субъектлар ўртасида диверсификацияси амалга оширилганлигини англатади, холос.
Молиявий рисклар диверсификацияси ва уларнинг асосий йўналишлари
Рискнинг мавжуд эмаслиги, айни вақтда риск йўқлиги — даромад йўқлигини англатади. Шу боис, рискни батамом бартараф этиб бўлмайди. Аммо, рискларни баҳолаш, идентификациялаш ҳамда риск-менежментнинг шакл ва усулларини тизимли қўллаш орқали улар юз бериши оқибатида кўрилиши эҳтимол бўлган йўқотиш(зарар)ларни камайтиришга эришиш мумкин.
Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling