Молиявий тахлилнинг мазмуни предмети ва вазифалари
Download 93.5 Kb.
|
Moliyaviy hisobot tahlili Moliyaviy tahlilning mazmuni
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Молиявий тахлилнинг фан сифатида шаклланиши ва унинг услубий асослари
Молиявий тахлилнинг мазмуни предмети ва вазифалариРежа: 1. Молиявий тахлилнинг фан сифатида шаклланиши ва унинг услубий асослари 2. Молиявий тахлилнинг мазмуни, вазифаси ва манбалари 3. Молиявий тахлилнинг субектлари ва тахлилни ташкил этиш 1. Молиявий тахлилнинг фан сифатида шаклланиши ва унинг услубий асослариИжтимоий йуналтирилган бозор муносабатларига утиш шароитида турли мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотларнинг хужалик-молия фаолиятини тахлил этиш мухим ахамият касб этади. Чунки мустакил мамлакатимизнинг хисоб тизимини туЁри йулга куйиш, шунингдек, иқтисодий жараЁнлардаги узгаришларни макро ва микро жихатдан тахлили, ижтиомий йуналтирилган бозор иқтисодиёти ривожининг мухим дастакларидан бири хисобланади. Корхоналар ишлаб чикариш-тижорат ва молия фаолиятини тахлил этиш асосида хукуматимиз томонидан олиб борилаЁтган ислохотлар иқтисодиётимизда руй бераЁтган узгаришларнинг алохида олинган корхоналар мисолидаги холатига бахо бериш ва шу асосда тармок, худуд ва мамлакат иқтисодининг равнакини хам белгилаш мумкинлиги иқтисодий тахлил ролини накадар мухимлигини тавсифлайда. Иқтисодий тахлилни режали иқтисодиёт давридан бозор иқтисодиётига утиш давридаги узгаришларини бир суз билан баЁн килишни имкони йук. Бу узгаришларни унинг нафакат назарий асосларида балки, услубий, ташкилий, хукукий, амалий асосларида хам куриш мумкин. Иқтисодий тахлил фирма ва компаниялар бошкарувини мухим воситасигина эмас, балки, бозор иқтисодиётнинг мухим дастакларидан бири сифатида хам шаклланмокда. Аник фанлар каторига кирувчи «Бухгалтерия хисоби»нинг фан сифатида шаклланганлигига 5 асрдан (агарда Лука Почалинининг 1494-йилда икки Ёклама Ёзув усулига асос солинган китобини нашр этилиши билан белгиласак), «Аудит» фанининг шаклланганлигига 2 асрдан ошган бир пайтда, «Иқтисодий тахлил”ни фан сифатида шаклланганлигига эндигина бир аср булди1. Лекин шунга карамай у узининг бой тарихига эга. Жумладан иқтисодий тахлилни фан сифатида Республикамизда укитила бошланганлигидан буЁн эндигина 40 йилга якин вакт утди ва бугунга келиб узининг ривожланиш, такомиллашиш боскичига кадам куйди. Фан — фан булиши учун узининг аник объектига ва шу объектни урганишни воситаларига, усулларига эга булмоЁи лозим. Молиявий тахлил фани хам узининг объектига ва уни урганишнинг услубий асосиларига тула эга. Худди шу холат унинг фан сифатида укув дастурларига киритилишига, назарий асосини яратилишига, амалиЁтда ташкил этилишига, хукукий ва ташкилий асосларининг вужудга келишига зарурият туЁдирди. Молиявий тахлил «Иқтисодий тахлил» фанининг негизида ва унинг манбаларига таянган холда шаклланди. Иқтисодий тахлил фанинг негизида шунингдек; функционал кийматли тахлил, тармоклар тахлили, стахостик тахлили, комплекс иқтисодий тахдил, бошкарув тахлили каби катор фанларни ажралиб чикканлигини куриш мумкин. Иқтисодий тахлилнинг фан сифатида шаклланишида унинг турли даврларда турлича номланишини алохида таъкидлаш лозим. Жумладан; и.ф.д., проф. Пардаев М. К. томонидан унинг куйидаги шажараси бериб утилади2. «Балансшунослик», «Баланс талкини», «Балансни тахлили», «хисобот тахлили», «Иқтисодий тахлил», «Социал-иқтисодий тахлил», «Хужалик фаолиятини тахлили (Иқтисодий тахлил)» Муаллифни ушбу адабиЁтида тахлил фанининг сунгги узгаришлари уз аксини топмаган. Яъни; бошкарув ва молиявий тахлилнинг таркибланиши, улар узининг максад, мазмун ва вазифалари буйича фарк этиши тавсифланмаган. Шу аснода, иқтисодиёт йуналишида таълим олаЁтган талабаларни укув графига бакалавриат йуналиши буйича «Молиявий ва бошкарув тахлили», магистратура талабалари учун «Молиявий тахлил» фанларини укитиш киритилганлиги хам бежиз эмас албатта. Хужалик фаолиятининг тахлили ёки иқтисодий тахлил фанининг бугунги кунда, «Молиявий тахлил» ва «Бошкарув тахлили» сифатида кайта таркибланиши бир жихатдан туЁридек. Лекин унинг бошка томонига ахамият бериш лозим. Чет эл адабиётларини кузатишдан шундай хулосага келиш мумкинки, таркиблар орасида бир хиллик ва фаркланишни сезиш мумкин. "Молиявий тахлил" фанида бу ухшашлик мавжуд. Лекин "Бошкарув тахлили"ни фан сифатида шаклланишида фаркланиш бор. Негаки, бошкарув тахлили бошкарув хисобини ичида укилади. Шуни хисобга оладиган булсак хорижий ёки иқтисоди ривожланган давлатларда бошкарув тахлили алохида фан сифатида шаклланмаган. Фаннинг - номи ёки унинг урганиш объектидаги узгаришлар албатта унинг мазмунига Ёки хизмат вазифаларини белгилашга таъсир этмайди. Молиявий тахлилни Ûзбекистонда алохида фан сифатида шаклланишига зарурий жихатдан барча шарт- шароитлар шаклланди дейиш мумкин. Бу заруриятни унинг назарий манбаларида хам, хукукий ва услубий, ташкилий асосларида, илмий асосларида хам куриш мумкин. Назарий асослари буйича етарлича манбага эга булинди. Жумладан: узбек ва рус тилларида чоп этилган Пардаев М.Ў., Исроилов Б.нинг «Молиявий тахлил»3, «Иқтисодий тахлил»4, «Молиявий тахлил методологияси»5, Вахобов А., Иброхимов А.Т.ни «Молиявий тахлил»6, Ибрагимов А.Т. ни «Иқтисодий тахлил»7, Абдукаримов И.Т.ни «Молиявий хисоботни укиш ва тахлил килиш йуллари»8, «Как читать и анализировать финансовую отчетность», Волжин И., Эргешбоев В.П.ни «Молиявий тахлил»9 китоблари шулар жумласидандир. Бу руйхатни истаганча давом эттириш мумкин. Шунингдек, рус муаллифлари Ковалев В.В. «Финансовуй анализ»10, Шеремет А.Д., Сайфулин Р.С.нинг «Методика финансового анализа»11, Петров В.В., Кавалев В.В. ни «Как читать баланс»12 китоби оркали хам молиявий тахлил фанининг фан сифатида тула шаклланганлигини тавсифлаш мумкин. Бугунги кунда молиявий тахлилни назарий асоси нихоятда бой. Бу жихат узгаришларни, молиявий тахлилни ташкил этилиши, хукукий ва усулубий асосларида хам изохлаб утиш мумкин. Молиявий тахлил уз ичига тахлилни кайси куламини олиши юзасидан олимлар уртасида халигача аник тухтам йук. Унинг корхона молиявий хисоботининг барча элементлари олинадими ёки унинг умумлашган маълумотларигина киритиладими? Хозирги манбаларга таянган холда молиявий тахлилнинг объектига молиявий хисобот шакллари асосида урганиладиган ушбу укув кулланмада таркибланган боб ва мавзуларни киритиш мумкин. Бу мавзулар сони хам «Молиявий тахлил» фани буйичи нашр этилган адабиЁтлардан фарк этади. Жумладан; М.В Пардаев узининг «Молиявий тахлил»13 укув кулланмасида уни 3 та кисм ва 23 та урганиладиган саволга булиб беради. Вахобов А., Ибрагимов А.Т.ни «Молиявий тахлил»14 китобида 8 та боб ва 57 та урганиладиган савол, Волжин И.О. ва Эргашбаев В.П.ни «Молиявий тахлил»15 китобида эса 2 та кисм ва 22 та урганиладиган саволдан иборат килиб курсатилади (кайсидир адабиЁтда уларни сони 8 та, рус тилида нашр этилгаг адабиётларда эса ундан хам купрок мавзулар бериб утилади). Молиявий тахлилни предмети (объекти) деб - фирма ва компанияларни молиявий холатини якуний хисобот шаклларида ифодаланган ахборотларга таянгая холда курсаткичлар асосида ички ва ташки омилларга боЁлик равишда даврий урганишга айтилади. Молиявий тахлил фанининг методи, услубий асосини фирма ва компаниялар молиявий холатини урганишда кулланиладига: усуллар мажмуаси ташкил этади. Бу усуллар мажмуасига молиявий хисоботларни "укиш", "горизонтал тахлил этиш”, "вертикал тахлил этиш", "асос (тренд) тахлили", "омилли тахлил", ''молиявий коэффицентлар" усуллари киради. Молиявий тахлилни услубий асослари деганда уни утказишни тартиб-коидалари тушинилади. Бу тартиб коидалар сифатида хар битта фирма ва компания мулки, капитали ва мажбуриятларини тахлил этишни, уларни молиявий ва иқтисодий салохиятини, самарадорлигини, молиявий натижавийлигини комплекс бахолашни, фирма, компания молиявий баркарорлигини, туловга кобиллигини, бозор ва иш активлиги, хусусий капитал ва молиявий коэффицентлар тахлилини утказишни тартиб коидаларини белгилаш мумкин. Download 93.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling