МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ ВА МОЛИЯВИЙ ОҚИМЛАР - Молиявий битимлар тузиш, ак-тивлар ва рискни алмашишда фой-даланиладиган бозорлар ва бошқа институтлар мажмуига молиявий тизим (financial system) дейилади.
Молиявий тизим молиявий хизматлар кўрсатувчи - Молиявий тизим молиявий хизматлар кўрсатувчи
- бозорлар,
- воситачилар,
- фирмалар ва
- бошқа институтларни қамраб оладики, улар ёрдамида
- уй хўжаликлари,
- хусусий компаниялар ва
- ҳукумат ташкилотлари ўзлари томонидан қабул қилинаётган молиявий қарорларни амалга оширадилар.
- МОЛИЯВИЙ БОЗОРЛАР
- Айрим ҳолларда бозор аниқ молиявий воситалар билан ишлаши учун маълум бир жойда жойлашган бўлади.
- Бу, масалан, Нью-Йорк фонд биржасига (New York Stock Exchange) ёки фьючерс ва опционларнинг Осака биржасига (Osaka Options and Futures Exchange), шунингдек, “Тошкент” фонд биржасига ва бошқаларга тегишли.
- Лекин ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди. Маса-лан, акциялар, облигациялар ва валюталарнинг биржадан ташқари бозорлари (over the counter markets) асосан бутун дунё қимматли қоғозлари билан савдо қилувчиларни ва уларнинг мижозла-рини ягона таркибий тузилмага бирлаштирувчи глобал компьютер ва телекоммуникация тармоқ-лари билан ифодаланган.
“Фьючерс”. Янги сўз ишлатдик!!! - “Фьючерс”. Янги сўз ишлатдик!!!
- Фью́черс (фьючерс шартномаси) инглизча “futures” сўзидан олинган бўлиб, ҳосила молиявий инструмент саналади.
- У базавий активнинг олди-сотдиси бўйича стандарт муддатли шартнома бўлиб, унга кўра томонлар (сотувчи ва харидор) баҳоларнинг даражаси ва мол етказиб бериш муддатлари хусусида келишиб оладилар.
- Активнинг қолган параметрлари (миқдори, сифати, қадоқлаш, маркировка қилиш ва ҳ.к.лар) биржа шартномасининг махсус қисмида олдиндан келишиб олинган бўлади.
- Томонлар биржа олдида фьючерснинг ижро этилишига қадар мажбуриятли ҳисобланадилар.
- МОЛИЯВИЙ ВОСИТАЧИЛАР
- Асосий иши молиявий хизматлар тақдим этиш ва молиявий маҳсулотлар савдосидан иборат бўлган фирмалар молиявий воситачилар деб аталади.
- Уларнинг таркиби, асосан, банклар, инвестицион ва суғурта компанияларидан иборат.
- Молиявий воситачиларнинг молиявий хизматлари қаторига ҳисобрақамларни очиш, тижорат қарз-лари ва ипотека кредитларини бериш, суғурта шартномаларининг кенг доирасига ҳамда ўзаро жамғармаларда иштирок этишга йўл очиш киради.
Замонавий молиявий тизим глобаль характерга эга. Молиявий бозорлар ва воситачилар бир-бирлари билан кенг қамровли халқаро телекоммуникация тармоғи орқали ўзаро боғлиқ бўлиб, тўловларни ўтказиш ва қимматли қоғозлар савдоси аслида шу тармоқ туфайли кеча-ю-кундуз амалга оширилмоқда. - Замонавий молиявий тизим глобаль характерга эга. Молиявий бозорлар ва воситачилар бир-бирлари билан кенг қамровли халқаро телекоммуникация тармоғи орқали ўзаро боғлиқ бўлиб, тўловларни ўтказиш ва қимматли қоғозлар савдоси аслида шу тармоқ туфайли кеча-ю-кундуз амалга оширилмоқда.
- Шундай қилиб, айтайлик, агар Германияда жой-лашган йирик уюшма (корпорация) янги лойиҳани молиялаштиришга қарор қилмоқчи бўлса, унда у сармояга оид ҳар қандай имкониятларни, жумла-дан, акцияларни чиқариш ва Лондон ёки Нью-Йорк фонд биржаларида сотиш ёки бирор-бир япон пенсия фондидан қарз олиш ва ҳоказоларни кўриб чиқади. Бунинг устига сўнги ҳолатда қарз евро, шу-нингдек, япон иенаси ёки АҚШ долларида ҳам тақдим этилиши мумкин.
2. Молиявий тизимда молиявий оқимларнинг - 2. Молиявий тизимда молиявий оқимларнинг
- тутган ўрни
-
- Ресурсларнинг молиявий ресурслари ортиқча бўл-ган иқтисодий субъектлардан молиявий ресурслари дефицит бўлган иқтисодий субъектларга оқиб ўтишига молиявий оқим дейилади.
- Молиявий оқимларсиз молиявий тизимни тасаввур этиб бўлмайди.
- Уларсиз молиявий тизим “бўш”лигича қолаверади.
- Молиявий оқимлар бўлмаса, молиявий тизимга ҳам ҳожат йўқ.
- Бундай вазиятда у “бир тийинга қиммат” нарсага айланади-қолади.
- Молиявий ресурслари ортиқча бўлган иқтисодий субъектлар
- Молиявий ресурслари дефицит бўлган иқтисодий субъектлар
Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий ресурсларда эҳтиёжла-ридан даромадлари кўпроқ фирмаларни ортиқ маблағга эга бўлган субъектлар деб аталади. - Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий ресурсларда эҳтиёжла-ридан даромадлари кўпроқ фирмаларни ортиқ маблағга эга бўлган субъектлар деб аталади.
- Келгусидаги сармоялар учун ресурси етишмай-диган фирмалар ресурслари дефицит бўлган субъектлар деб аталади.
- Айрим молиявий оқимлар бир иқтисодий субъект-лардан (ортиқ маблағларга эга) бошқа (дефицит) субъектларга молиявий воситачилар орқали йўналтирилган (масалан, банклар орқали) бўлади.
- Айни пайтда бошқа молиявий оқимлар ушбу воси-тачилар хизматидан фойдаланмаган ҳолда ҳам, яъни молиявий бозорлар орқали кўчиб ўтадилар.
- Эътиборингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |