Mo’M 403-guruh talabasi Arziqulova Gavhar “Matematika darslarini o’qitishda interfaol metodlardan foydalinish”
Download 0.52 Mb.
|
Arziqulova G MO\'TL
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Зигзаг» методи
Математика дарсларида Пазл (“Бўлаклардан бутунни туз”) методи. Пазл (инглизча puzzle – топишмоқ, бошқотирма) – расмни унинг бўлаклари ёрдамида тиклашдан иборат болалар ўйинининг номи. Шунигнг учун бу метод номини ўзбек тилида “Бўлаклардан бутунни туз” деб ҳам аташ мумкин. Ўтилган мавзуга оид асосий жумла, формула, теорема, тенглама, чизма ва бошқа кўринишидаги асосий маълумотлар қоғозга ёзилиб, сўнг бир нечта бўлакларга бўлиниб аралаштириб юборилади. Ўқувчилар бу бўлаклар ичидан фақат битта маълумотга мосларини топиб, уни тиклайдилар. Бу метод ўқувчиларда зийраклик, топқирлик, диққатни тўплаш, таҳлил ва синтез қилиш каби қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради. Уни якка тартибда ҳам, синфни гуруҳларга бўлиб ҳам ўтказиш мумкин. Мисол. Мавзу: Параллел тўғри чизиқлар, 7-синф. “Тўғри чизиқларнинг параллеллик аломатлари” ва “Икки тўғри чизиқни учинчи тўғри чизиқ кесиб ўтганда ҳосил бўладиган бурчаклар ҳақидаги теораемалар” мавзулари ўтиб бўлинганидан сўнг ўқувчиларга қуйидаги кўринишдаги 24 та варақчалар (карточкалар)дан иборат тўплам тақдим қилинади. Бу тўпламда 6 та теорема келтирилган бўлиб, уларнинг ҳар бир ҳақида 4 та варақчада маълумот берилган бўлади. 1-карточкада: теореманинг ёзма баёни, 2-карточкада: теоремага мос чизма, 3-карточкада: теорема шарти ва хулосасининг қисқача математик баёни, 4-карточкада: теореманинг математик исботи ёзуви. Топшириқ: 6 та ўқувчига (ёки гуруҳга) 6 та теорема берилади ва тақдим қилинган тўплам ичидан фақат ўз теоремаси бўйича маълумотларни тўла йиғиш вазифаси топширилади.«Зигзаг» методи
Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling