Кейнсчилик концепциясининг асосий назарий қоидалари - * умумий талаб ишлаб чиқаришни белгилайди, ишлаб чиқаришнинг даражаси эса тўлиқ бандликка эришиш учун етарли бўлмаслиги мумкиндир. Бунда пуллар стратегик рол ўйнайди ва умумий талабни аниқлашга имкон беради: пул миқдорининг етишмаслиги ёки ортиқчалиги мувофиқ тарзда ишсизликни ёки инфляцияни юзага келтириши мумкин.
- * фоиз ставкаларининг динамикаси психологик ҳодисадир, фоиз ставкаларига муомаладаги пул миқдори кучли тарзда таъсир кўрсатади ва унинг ўзгариши фоиз ставкаларининг «мўътадил» даражаси тўғрисидаги турли хилдаги тасаввурларга боғлиқ.
- * пулларга бўлган талаб ва фоиз ставкаси ўртасидаги ўзаро муносабат нобарқарор кўрсаткич ҳисобланади, ушбу нобарқарорлик туфайли молия органлари фоиз ставкаларининг мақбул даражасига эришиш мақсадида пул массасини зарур даражада ўзгартириш учун зарур бўлган оралиқ нишонларни танлаб ололмайдилар. Агар бунга фоиз ставкаси ва ва умумий талаб ўртасидаги ўзаро муносабатлардаги ноаниқлик қўшилса, унда бюджет инструментларига асосий эътиборни қаратишнинг асослилиги намоён бўлади
- * маълум шароитларда фоиз ставкаси етарли даражада эластик бўлмай қолиши мумкин. Молия органлари фоиз ставкаларини пасайтиришга ҳаракат қилганларида маълум қийинчиликларга дуч келишлари мумкин, ушбу қийинчиликлар муомаладаги пул массасининг сезиларли даражада ўсиши фоиз ставкаларига нисбатан заиф тарзда таъсир қилганда юзага келади
- * пулнинг қиймати уларга нима сотиб олиш мумкинлиги билан аниқланади, одамлар маълум миқдорда реал пул қолдиқларига эга бўлишга ҳаракат қиладилар ва бу миқдор реал даромад (Y) ва фоиз ставкасига (i) боғлиқ.
- Banking and
- Finance Academy
- Пул-кредит сиёсатининг ўзгариши
- Тижорат банклари заҳираларининг ўзгариши
- Инвестицияларнинг ўзгариши
- Фоиз ставкасининг ўзгариши
- Banking and
- Finance Academy
- Uzbekistan Banking
- Association
Do'stlaringiz bilan baham: |