Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Зиёев Ҳ.З. Тошкентнинг Россияга қўшиб олиниши. Б. 47


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Зиёев Ҳ.З. Тошкентнинг Россияга қўшиб олиниши. Б. 47. 
 
3
Мирзо Олим Мушриф. Ансоб ус - салотин ва таворих ул - хавоқин. -Б.49.
 
4
Муҳаммад Ниёз Ҳўқандий.Тарихи шоҳрухий // Қўлёзма, №1787. –Б.199-200.
 
5
1847-1852 йилларда мингбоши лавозимида хонликни идора қилган Мусулмонқул уч марта ҳоки-миятдан 
четлатилган ва дастлаб икки марта уни яна қайта қўлга киритган эди. Қаранг: Набиев Р.Н. Из истории 
Кокандского ханства. - С. 40–43. Ансоб ус салотин ва таворих ул –хавоқин. –Б. 41-51.
 
6
Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства. - С.43.
 


37 
ниҳояланди ва у қолган-қутган аскарлари билан Чотқол тоғларига 
чекина-ди.
1
Қўзғолончилар билан бўлиб ўтган қаттиқ жанглардан сўнг 
Худоёрхон уларни мағлубиятга учратади ва Мусулмонқулни ҳамда 
қўзғолонда иштирок этган кўплаб кишиларни қатл қилдиради. Бу 
воқеалар тафсилоти ҳақида манбаларда қуйидаги маълумотларни ўқиш 
мумкин: «Мусулмонқул Андижон яқинидаги Билқиллама мавзесида 
қўлга туширилгач, Қўқонда дорга осилди. Унинг мурдаси худди 
ўғриларнинг мурдаси каби уч кун дорда осилиб турди. Кейин эса 
шаҳарларда ва бошқа жойларда қипчоқларни оммавий қирғин қилиш 
бошланди, ҳатто хомиладор аёлларни ҳам ўлдирдилар».
2
Мусулмонқулнинг ўлими ва қипчоқларнинг қирғин қилиниши 
билан вазият бир мунча юмшагандек бўлди. Бироқ, бир томондан 
хонликдаги ички курашлар ва иккинчи томондан чор Россиясининг 
мустамлакачилик мақсадидаги ҳарбий босқинчилик тажовузлари 
туфайли иқтисодий аҳвол оғирлашди ва бу энг биринчи навбатда 
давлат ва ҳокимият эгаси сифатида Худоёрхондан умумий 
норозиликнинг кучайишига сабаб бўлди.
3
Хонлик фуқароси кейинги 
йилларда солиқларнинг ҳаддан ошиқ кўпайганлигидан норози бўлса, 
юқори табақа вакиллари ва сарой зодагонлари Худоёрхоннинг давлат 
бошқаруви ишларидан сиёсий вазиятни тўлиқ ўз қўлига ола 
олмаганлигидан норози бўлган эдилар. XIX асрнинг 40 – 60 йилларида 
Қўқон хонлигида рўй берган сиёсий вазиятга баҳо берар экан, Ҳ.Зиёев 
шундай таъкидлаб ўтади: -«... ўзаро урушларнинг тинимсиз давом 
этиши ва тахтга нобоп шахсларнинг ўтириши оқибатида хонлик ҳар 
жиҳатдан чуқур инқирозга учради. Оғир аҳволга қарши халқ 
ғалаёнлари кўтарилди».
4
XIX асрнинг 50–йилларига келиб Қўқон хонлигининг кўчманчи 
қозоқлар яшайдиган ҳудудларида, шунингдек Туркистон, Чимкент ва 
бошқа ўтроқ аҳоли яшайдиган ҳудудларида солиқларнинг миқдори 
ошириб юборилади. Хонликнинг солиқ сиёсатига қарши норозилик 
ҳаракатларидан бири 1858 йил Тошкент беклигига қарашли ҳудудларда 
бўлиб ўтган эди. Тошкент ҳокими Мирзо Аҳмад қўшбеги Чимкент, 
Туркистон ва Авлиёотада яшовчи аҳолидан одатдан ташқари барча 
чорва молларига солиқ тўланиши ҳамда турмушга чиқаётган ҳар бир 
1
Гр. Потанин. Показания сибирского казака Максимова о Кокандском владении. ВИРГО. Ч.28. СПб., 1860, 
-С.74.
 
2
Гр. Потанин. Показания сибирского казака Максимова о Кокандском владении. ВИРГО, ч.28, СПб., 1860, 
-С.73-74; Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства. -С.45. 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling