Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 186-в
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 186-в. 83 хонимизнинг элчиларини Петербургга аввалгидек Туркистон ва Авлиёотани бизга қайтариб беришни сўраб юборасизми ёки биз айтган ерларни қайтариб беришни сўрабми? Сизнинг жавобингизни олгач, қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида ўйлаб кўраман”. 1 Алиқули Амирлашкарнинг ушбу мактубига Черняевнинг жавоб йўллагани ёки йўқлиги манбаларда учрамади. Бу хусусда тарихчи Мулло Ҳолибой Мамбетовнинг асарида айрим маълумотлар мавжуд. Унинг ёзишича, чор қўшинларининг Чимкентга иккинчи юриши арафасида Черняевнинг элчиси Алиқули Амирлашкар ҳузурига келган. У элчининг қандай шартлар билан келганини ёзмаган бўлсада, афтидан элчи Қўқон хонлигининг манфаатларига зид бўлган шартлар билан келган. Алиқули Амирлашкар чор зобитлари томонидан қўйилаётган шартларни қабул қилмайди ва Черняевнинг асл мақсади урушмоқ эканлигини, Қўқон хонлиги ҳам бунга тайёр эканлигини ва икки ўртада сулҳ тузишнинг имкони йўқ экан, унда жанг бўлиши муқаррар маъносидаги жавоб билан элчини қайтариб юборади. 2 Булардан кўриниб турибдики, ҳар икки томон ўртасида музокаралар давом этган ва чор қўшинларининг уруш ва босқинчилик учун келганликлари оқибатида Чимкент остоналарида тинчлик ўрнатиш учун бўлган барча ҳаракатлар зойе кетган. Шуниндек, бундан аввалроқ, 1864 йил 20 – 22 июнда Алиқули Амирлашкар икки марта элчилик тайёрлаб, - “Эшон қозини ҳалифаи дуввум – Султони Румга элчи қилиб ва анга лойиқ кишиларни тофшуруб, Эрони қизилбош йўли бирла жўнатуб”, - Нормуҳаммад парвоначи ўрнига Мирзо Аҳмад қўшбегини Тошкентга ҳоким қилиб, ўзи Қўқонга қайтади. 3 Архив манбаларида шундай маълумотлар учрайди: -«16 июлда қўқонликларнинг икки лагери пайдо бўлди. Бири Мингбой бошчилигидаги икки–уч минг киши, иккинчиси тўрт–олти минг кишилик Алиқули бошчилигидаги қўшин подшо қўшинларининг Туркистонга борадиган йўлини тўсиб қўйди. Шу кундан бошлаб Алиқули уч кун давомида русларга элчилар юборди. Бироқ булар ҳаммаси жавобсиз қолдирилди». 4 Юқорида келтириб ўтилган мактублар эса бу маълумотларнинг қисман асоссиз эканлигини тасдиқлайди ва элчини биринчи бўлиб танг аҳволда қолган чор зобитларининг ўзлари сулҳ сўраб 1 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 498-в. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling