Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Ўрус лашкарининг Туркистонда тарих 1269-1282 саналарда қилғон футухотлари. –Б.93
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Ўрус лашкарининг Туркистонда тарих 1269-1282 саналарда қилғон футухотлари. –Б.93. 3 Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.148-149. 4 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 29-36 - вв. 84 юборганликларини кўрсатади. Энг асосийси, Черняевнинг мактубларида ҳам бу инкор этилмайди. Бу орада чор Россияси босқинчилари Чимкент шаҳрини босиб олиш учун қайтадан ҳужумга тайёргарлик кўра бошлайдилар ва сентябр ойи бошларида яна уруш ҳаракатларини бошлаб юборадилар. Бу ҳақда ҳарбий вазир Милютин /арбий Сибир генерал–губернаторига қуйидагича кўрсатма беради: - «Маълумотларга қараганда, Черняев Чимкентни босиб олиш учун ҳаракат қилаётган экан. Унга шошилинч равишда йўл – йўриқ берингки, бу сафар аввалги қилган хатоларини такрорламасин». 1 Ҳарбий вазирнинг бундай кўрсатма беришига асосли сабаблар бор эди, албатта. Биринчидан, аввалги жангдаги шармандали мағлубият бўлса, иккинчидан, Алиқули Амирлашкарнинг хонликдаги ҳарбий аҳволга эътиборни кучайтиргани эди. Оренбург ўлкаси ҳарбий губернатори генерал Левенгоф ҳарбий вазирга Чимкент мудофаасига доир хонликдаги вазият тўғрисида қуйидагича ахборот берган эди: - «Алиқули Амирлашкар Чимкентда тўрт минг қўшин қолдириб, асосий қўшин билан Тошкентга кетди. Тошкент ва Чимкент оралиғида яна икки минг қўшин қолдирилди. Бу қўшин агар руслар ҳужум қилса Чимкентга, Бухоро амири ёрдамида Худоёрхон Тошкентга хавф солса, Тошкент ҳимояси учун етиб бориши кўзда тутилган. Туркистонда эса генерал Черняев Чимкент юришига тайёргарлик кўрмоқда ва бу юришни сентябр ойининг иккинчи ўн кунлигига мўлжалламоқда». 2 Аваз Муҳаммад Аттор чор Россияси босқинчилари Чимкентга сафар ойининг йигирма иккиси, чоршанба куни (1864 йил 14 сентябрь – З.И.) тўсатдан ҳужум бошлаганликларини кўрсатиб ўтади. 3 Манбаларда кўрсатилишича, бу вақтда Алиқули бошчилигидаги Қўқон лашкарлари Қошғар чегараларида Хитойга қарши қўзғолон кўтарган шарқий туркистонликларга ёрдам бериш учун борган ва хатто у ана шу қўзғолоннинг юз беришидаги асосий ташаббускорлардан бири бўлганлиги ҳам таъкидланади. 4 Бироқ, бошқа манбаларда Алиқулининг бу ҳатти – ҳаракатлари ҳақида маълумот учрамайди. Шунга қарамай, кейинчалик Алиқули Амирлашкар томонидан Ёқуббек Бадавлатнинг айнан шу жойларни бошқариш учун жўнатилганлиги унинг Шарқий Туркистон масаласида ҳам Қўқон хонлиги манфаатлари йўлида ташқи сиёсат юритганлигининг эҳтимолдан ҳоли эмаслигини кўрсатади. 1 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 182-в. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling