Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.147


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
4
Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.147.
 
5
Амирлашкар жангномаси. –Б.76а.
 


87 
-«[Алиқули Амирлашкар] бир неча кун асбоб ростлаб
саранжомини олиб, қўшун қилиб, Туркистон устига юриш қилди. 
Совуқдин аскар ҳалок бўлуб, Иқон бориб туштилар. Намози шом бўлуб 
эрди, ўрус келди деб хабар топди. Дарҳол отландилар. Ярим фарсах 
ерга бориб, ўрусга муқобил бўлди. Тўп ва милтиқ икки тарафдин 
баробар ўт қўйдилар”, - деб ёзади Мирзо Олим Мушриф.

Қўқонликлар Иқон қишлоғи яқинида юзбоши Серов 
бошчилигидаги чор қўшинлари билан тўқнашадилар. 
-«Намози аср ва шом вақти орасида кетма–кет шундай ҳабар 
келдики, бир неча юз ўрис кофирлари дабдаба билан яқинлашиб 
келмоқдалар. Бу хабарни эшитиб, Соҳибқироннинг ғафлат уйқуси 
бошидан учди. Мардлик унинг ҳамма паю–суякларида ҳаракатга келиб, 
аҳли лашкарни қуроллантириб, кофирлар йўлини барча томондан тўсиб 
олди. Кофирлар эса ўзлари кавлаган ҳандақларига кириб, юз минг 
ранжу азоб ила кечани кундуз қилдилар».
2
Шиддатли кечган жанглардан сўнг, чор Россияси аскарлари 
мағлубиятга учраб, бир неча омон қолганлари Туркистонга қочишга 
улгуради. Юзбоши Серовнинг бундай шармандали мағлубияти 
кейинчалик чор Россияси тарихчилари ва ҳарбийлари манбаларида 
«мислсиз қахрамонлик» даражасига кўтарилади.
3
Ушбу жанг 1864 йил 
4–6 декабр кунлари содир бўлиб, «Иқон жанги» номи билан машҳур 
бўлган эди.
4
Бу жангда чор Россияси аскарлари тўлиқ мағлубиятга 
учрайди ва манбаларда бу жангда қатнашган рус аскарлари ва 
зобитларидан 57 киши ўлдирилган ва 43 киши ярадор бўлган.

Алиқули Амирлашкарнинг Иқонга қилган ҳарбий юриши ҳақида 
архив манбаларида ҳам бир қатор маълумотлар учрайди.
Сирдарё чизиғи қўмондони Веревкин Алиқули Амирлашкарнинг 
бу ҳаракатини баҳолаб, ўз бошлиқларига қуйидагича ахборот берган 
эди: 
- «Алиқули 19 ноябрда Тошкентдан йўлга чиқди ва ўз 
мақсадларини ниқоблаш мақсадида катта қўшин ва бир қанча 
замбараклар билан шарққа томон йўналди ва бу ҳаракатлари билан 
Черняевнинг ташвишланишига ҳеч қандай асос қолдирмади. 
Алиқули Амирлашкар Тошкентдан фақатгина 30 чақирим 
наридаги Кировчи қалъасигача борди ва ва у ерда бир неча кун тургач, 
кутилмаганда Сирдарёнинг чап қирғоғига ўтиб, дарё оқими бўйлаб 
1
Ансоб ус-салотин ва таворих ул-хавоқин. –Б.67.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling