Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
* Хоинлик қилган кимсалардан бири. Номини аниқлашнинг имкони бўлмади
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
* Хоинлик қилган кимсалардан бири. Номини аниқлашнинг имкони бўлмади. 2 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 29-й.ж. 191-в. 3 99-100 – бетларга қаранг. 4 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 29-й.ж. 320-в. 5 99–103 – бетларга қаранг. 96 Бу вақтда Алиқули Амирлашкарнинг Иқонга ҳарбий юриш уюштираётганлигидан мутлақо бехабар бўлган генерал Черняев Тошкентда юзага келган аҳволни янада бўрттириб кўрсатишга ва бу ҳол гўёки, Қўқон хонлиги қўшинлари руҳиятига ҳам қаттиқ таъсир кўрсатган ва жанговарлиги анча пасайиб кетган, дея, асоссиз маълумотларни марказга юборишга ҳаракат қилади: - “Тошкентда озиқ- овқат маҳсулотларининг етишмаётганлиги ва бундай юклар ортилган карвонларнинг ҳамда чорва молларининг биз томондан Тошкент тарафга ўтказилмаётганлиги Алиқулини ўз қўшинларини тарқатиб юборишга мажбур қилди. Ҳозирда Тошкентда 3–4 минг нафардан ошмайдиган қўшин қолдирилган”. Бу вақтда эса маълумки, Алиқули Амирлашкар Иқон қишлоғи атрофларида чор қўшинларини қаттиқ мағлубиятга учратаётган эди. Алиқули Амирлашкар Иқон юришидан қайтиб келгач, Тошкентда мудофаа ишларига мутасадди амалдорларни қолдириб, ўзи Қўқонга қайтди. У Тошкент ҳокимига Тошкент атрофларига айғоқчиларни ва кузатувчиларни қўйиб, чор қўшинларининг ҳаракатларидан воқиф бўлиб туриш ва ҳушёрликни қўлдан бермасликни қаттиқ таъкидлаб кетади. 1 1865 йилнинг дастлабки ойларида тошкентликлар мудофаага тайёргарлик кўрадилар. Бироқ, давлат озодлиги ва бундан буёнги тақдири қил устида турган қалтис бир вазиятда Алиқули Амирлашкар олиб бораётган қаттиқ сиёсатдан норози бўлган айрим кимсалар чор қўшинлари томонига ўтиб, хоинлик қиладилар. Тошкент ва унинг атрофида бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатаётган чор Россиясининг зобитлари шаҳар билан боғлиқ ҳеч бир нарсани назардан четда қолдирмасликка ҳаракат қилган эдилар. Бу вақтда Янги Қўқон линияси бошлиғи лавозимига эришган генерал Черняев ҳарбий қўмондонга шундай ёзади: - “Худоёрхон Бухоро амирига қарашли бўлган 4000 кишилик қўшин билан Тошкент яқинига келиб жойлашди ва шаҳарда бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатмоқда. Алиқули Амирлашкар эса шаҳардаги Бухоро амири тарафдорлари сифатида гумон қилинган бир қанча кишиларни ўлимга маҳкум этди ва қатл қилди. Амир тарафдорлари бўлган кишиларнинг кўпчилигини жазолади ва Қуртқа мавзесига сургун қилиб юборди”. 2 Ҳ.З.Зияев хонликка хиёнат қилган айрим Тошкент фуқаролари - Саидазимбой, Абдураҳмонбек исмли кишиларга алоҳида тўхталиб 1 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 29-й.ж. 81-в. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling