Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Ўша жойда. 275-в. 3 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 29-й.ж. 276-в. 104 киради: - «Жаноби хон Амирлашкар билан биргалашиб, Мингўрик манзилида нузул қилдилар. Мулло Алиқули Амирлашкар Султон Сайидхон фотиҳасини олиб, душман ёқасидан маҳкам тутиб жангга киришди». 1 Бу вақтга келиб ҳарбий соҳада, айниқса, артиллерия соҳасида маълум ютуқларга эришган Алиқули Амирлашкар замбаракларни такомиллаштириш билан бирга моҳир тўпчиларни ҳам тайёрлаб улгурган эди. Тошкентлик тўпчиларнинг маҳоратларига ҳаттоки Черняевнинг ўзи ҳам тан берган эди: -«Алиқулининг тўпчилари оралиқ масофанинг анчайин катталигига қарамай (800 сажен), 2 ҳайрон қоларлик даражада шундай аниқлик билан моҳирона отардиларки, улар отган ҳар бир тўп ўқи бизнинг лагерга келиб тушарди ва катта вайронгарчиликка сабаб бўларди». 3 Шу ўринда айтиб ўтиш ўринлики, Олчоқда бўлиб турган жанг вақтида Тошкент мудофаачилари 36 замбаракдан ўқ узиб турганлар. Замбарак ўқларидан бири чор қўшинларининг ҳарбий қурол–яроғ ва порох сақланадиган омборига тушган. Бироқ портламай қолганлиги ва бу ердаги солдатлардан бири уни ташқарига тепиб юборганлиги боис омборхона зарар кўрмаган. Акс ҳолда бу жангнинг боришини ўзгартириб юбориши ҳам мумкин эди. 4 Жанг соат 11 ларгача давом этади ва Алиқули бошчилигидаги Тошкент мудофаачилари чор босқинчиларига қаттиқ зарба бериб, уларни ўз позицияларидан чекинишга мажбур қиладилар. Кўп ўтмай чор қўшинлари кучларини тўплаб олгач, иккинчи бор ҳужумга ўтадилар. Алиқули Амирлашкар ҳам ўз қўшинларини жойлаштириб, тўпчиларни янада илгарироққа силжитиб, замбаракларни жойлаштиради ва жангни бошқара бошлайди. Жанг айни қизғин паллага кирган вақтда Алиқули Амирлашкарга ўқ тегиб, ярадор бўлади. Бу ҳодиса «Тарихи Алиқули Амирлашкар» асарида қуйидагича ифода этилган: - «Русия аскари, мусулмонлар тўб ва милтиқ зарбидан бесаранжом бўлуб турғон вақтда, тақдир бирлан Русия аскаридан бир ўқ Амирлашкари марҳумға тегиб, отдан йиқилиб ва мусулмон аскари урушни қўйуб, ул кишини отга олиб, шаҳарга киргузмакға машғул бўлуб, русия аскари омон ва ғалаба топар». 5 1 Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.181. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling