Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Тошкент. Энциклопедия. –Б.321. 3 Тарихи Алиқули Амирлашкар. -Б177. 4 Мулло Юнус Тошкандий хотиралари. –Б.81. 102 жаноби Султон Сайидхон суръат ила етиб келдилар ва бир кун шу ерда 2 дам олиб, келаётган лашкарни кутдилар. Жума куни лашкар ила Фарак, ҳозирги Чирчиқ номи билан машҳур дарёдан ўтиб, ўйламасдан душман сари йўл олдилар». 3 Бу маълумотларни чор Россияси ҳарбийлари томонидан ёзилган ахборотномаларда ҳам кузатиш мумкин: - «8 май куни Алиқули Амирлашкар Қўқондан Тошкентга 6 минг кишилик қўшин ҳамда 40 замбарак билан етиб келди». 4 Шу ондаёқ Тошкентнинг бир қанча обрў – эътиборли вакиллари келиб, Амирлашкарни Ўрдага таклиф қиладилар. Бироқ, у бу таклифини рад этиб, дарҳол мудофаага тайёргарлик ишларини бошлаб юборади. Алиқули Амирлашкар шаҳарда хоинлар мавжудлигидан ва уларнинг чор қўшинларига ён босиб, мудофаага зарар етказишларидан хавотир оларди. Унинг бундай хавотирланишининг ўрни бор эди, албатта. Уларнинг босқинчиларга Тошкент шаҳрини босиб олишлари учун кўмак беришга тайёр эканликлари Черняевнинг Оренбург ўлкаси ҳарбий қўшинлари қўмондони генерал–майор Левенгофга берган ахборотномасида ҳам тасдиқланади: - «Биз Тошкентга яқинлашган вақтимизда улар * шаҳар дарвозаларини очиб беришлари лозим эди». 5 Бироқ, Алиқули Амирлашкарнинг шаҳар мудофааси учун зудлик билан етиб келиши чор босқинчиларининг бу режаларини чиппакка чиқарди. Бу хусусда чор армияси ҳарбийларидан бири қуйидагиларни ёзади: - «Бироқ, худди шу куни 6 Тошкентга Мулла Алиқулининг (ҳужжатда Алимқул – З.И.) 6 минг кишилик қўшин ва 40 замбарак билан етиб келди. Алиқулининг келиши билан Тошкент ичида биз умид қилган ва биз учун фойдали бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракат йўққа чиқарилди. Шу куни Тошкент томон ҳаракат қилишнинг фойдаси бўлмай қолди». 7 Алиқули Амирлашкар Тошкентга етиб келмасиданоқ, шаҳар мудофаачилари шаҳар атрофларига яқинлашиб қолган чор армиясининг ҳарбий отрядларига қарши курашни бошлаб юборадилар. Бироқ, мудофаачилар кичик–кичик гуруҳ отлиқлардан иборат бўлганликлари 1 Зу-л-ҳижжа ойининг йигирманчи куни милодий 1865 йил 3 май кунига тўғри келади. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling