Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

Еттинчидан, Алиқули Амирлашкар ҳокимиятни бошқарар экан, 
мураккаб ва зиддиятли масалаларни ҳал этишда баъзан камчиликларга 
ҳам йўл қўйди. Бунда бир томондан шароитдан келиб чиққан ҳолда, 
қаттиққўллик билан сиёсатни бошқариш талаб этилган бўлса, иккинчи 
томондан Алиқулининг ёши (Алиқули Султон Саййидхонга ҳомийлик 
қилиб, ҳокимиятни бошқарган вақтларда (1863-1865 йй) 31(32)-33(34) 
ёшда эди) ва ҳаётий тажрибасининг мукаммал даражада шаклланиб 
улгурмаганлиги билан ҳам боғлиқ эди. Шу билан бирга ўз 
манфаатларини биринчи ўринга қўйган бир қатор уруғ бошлиқлари, 
ҳарбий ва сиёсий мавқега эга бўлган амалдорлар Алиқулининг олиб 
бораётган сиёсатини қўллаб - қувватламадилар. Бу эса айрим ҳолларда 
Алиқулидан норозилик ҳолатларини кучайтириб юборди ва бутун 
фаолияти давомида у мамлакат учун салбий бўлган бундай
ҳолатларнинг олдини ола билмади ва уларни бартараф эта олмади. 
Айрим ҳолатларда сиёсий вазиятни тўғри баҳолай олмаслик оқибатида 
чиқарган нотўғри қарорлари ҳам Алиқулининг давлатни бошқариш 
ишларидаги камчиликларини кўрсатиб турарди. 
Умумий хулоса сифатида айтиш мумкинки, мулло Алиқули 
Амирлашкар Ҳасанбий ўғли ўзининг сиёсий ва ҳарбий фаолияти 
давомида эришган ютуқлари ва йўл қўйган камчиликлари қандай 
бўлишидан қатъий назар, Қўқон хонлигининг сиёсий барқарорлигини 
таъминлаш ҳамда юрт мустақиллигини сақлаб қолишда ўз даврига 
ибрат бўлди.
Тадқиқот натижаларига асосан қуйидагилар тавсия қилинади:

кейинги тадқиқот ишларида Қўқон хонлиги сиёсий тарихи, 
жумладан хонликдаги қирғиз - қипчоқ масалалари, қипчоқларнинг
ҳокимиятга бўлган интилишлари ва давлат бошқарувининг асосий
бўғинларини эгаллаб олиши жараёнларининг хонлик ички сиёсий 
ҳаётига таъсири ва оқибатларини алоҳида тадқиқот сифатида комплекс 
ўрганиш; 

хонликда ҳарбий ишлар тарихи ва бу борада олиб борилган бир 
қатор ислоҳотлар ҳамда шу мақсадда амалга оширилган ишлар ва 
уларнинг натижаларини чуқур ўрганиш; 

хонликнинг нафақат Россия империяси билан, балки бошқа ҳориж 
мамлактлари билан ҳам олиб борган элчилик муносабатлари тарихини 
атрофлича ўрганиш ва қўлланма ёки монография кўринишида эълон 
қилиш;


114 

Қўқон хонлиги тарихини, жумладан унинг чор Россияси билан 
ҳарбий тўқнашувлар тарихини ёритиб берувчи маҳаллий тилларда 
ёзилган манбалар ва архив ҳужжатлари, шунингдек, кам истеъмолда 
бўлган ёки ҳали ўрганилмаган манбалар ва архив ҳужжатларини 
аниқлаб, тарих фани истеъмолига киритиш;

ушбу тадқиқот натижаларидан мустамлака даври тарихи, миллий 
озодлик курашлари тарихи бўйича дарслар ва махсус курслар ўқитиш 
жараёнида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир; 

мустамлака даври ва Совет даври тарихшунослигини илмий 
жиҳатдан синчиклаб ўрганиш, хаққонийлик ва холислик, объективлик 
ва тарихийлик тамойилларига амал қилган ҳолда илмий асосланган 
назарий хулосалар чиқариш тарихчилар олдидаги ўта муҳим 
вазифадир. 


115 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling