Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
Биринчидан, Алиқули Амирлашкарнинг Қўқон хонлиги сиёсий
ҳаётидаги тутган ўрни тарихда шахснинг етакчи рол ўйнаши масаласи билан белгиланади; Иккинчидан, Алиқули Амирлашкар Қўқон хонлигининг давлат арбоби даражасига кўтарилар экан, айрим этник гуруҳлар манфаатини ифода этувчи сиёсий кучларнинг қўллаб-қувватлаши орқасидан эмас, балки, хонлик ички сиёсий жараёнларида юзага келган вазият ва ўзаро тахт учун курашлар жараёнида юқори мартабаларга эришди ва амалда давлат ҳукмдори бўлиб қолди; Учинчидан, Алиқули Амирлашкар XIX асрнинг 50-йиллари иккинчи ярмидан 60-йилларнинг ўрталаригача бўлган давр мобайнида, айниқса 1863 – 1865 йиллар давомида Қўқон хонлиги сиёсий ҳаётига ўта кучли таъсир кўрсатди. Хонликда сиёсий барқарорликни юзага келтириш ва бошқарувда собитликни ташкил қилишда муҳим роль ўйнади; Тўртинчидан, Алиқули Амирлашкар юрт мустақиллигини сақлаб қолишда бошқа давлат арбоблари ва ҳарбий саркардаларга нисбатан маълум муваффақиятларга эришди ва ўз даврига ибрат бўлди. Ўзга тарихий шахслардан мана шу характерли жиҳатлари билан ажралиб туради; Бешинчидан, Алиқули Амирлашкар XIX аср ўзбек ҳарбий соҳасида йирик лашкарбоши ва ҳарбий соҳанинг ўз давридаги ислоҳотчиси сифатида танилди. Унинг ҳарбий соҳадаги маҳорати профессионал рус зобитлари томонидан эътироф этилди. Алиқули Амирлашкар Маллахон бошлаб берган ҳарбий соҳадаги ислоҳотларнинг давомчиси сифатида фаол ҳаракат олиб борди ва бу соҳанинг сифат даражасини юксалтиришга ҳаракат қилди. Ҳарбий бошқарув соҳасида анъанавий туркий одатларнинг айримларини тиклади (масалан, ҳарбий хизматдаги муваффақиятлари ва жасоратларига қараб унвон ва мансаблар, мукофотлар бериш); Олтинчидан, Алиқули Амирлашкар ўша давр жаҳон сиёсий саҳнасида энг нуфузли ўринга эга бўлган етакчи давлатлар билан Қўқон хонлигининг тенг ҳуқуқли давлат сифатида дипломатик алоқалар ўрнатиш учун асосий сиёсий раҳбарлик вазифасини бажарди. Гарчи бунда хонлик учун катта ёрдам берган бирор-бир амалий ҳаракатларни сезилмасада, бироқ Шарқий Туркистон ҳудудларининг хонликка қўшиб олиниши ва у ерда Еттишаҳар давлатининг ташкил 113 қилиниши ташқи сиёсатдаги муҳим воқеалардан бири бўлди, деб ҳисоблаш мумкин ва бунда Алиқули Амирлашкар ҳал қилувчи роль ўйнади; Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling