Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
 


109 
ХУЛОСА 
 
Тарих ва тарихий воқеаларни таҳлил этиш жараёнида табиийки
бутун диққат эътибор ўша даврдаги шарт–шароит, халқнинг турмуш 
тарзи, иқтисодий аҳволнинг тараққиёт даражаси, ички сиёсат 
масалаларининг амалга оширилиши, ташқи сиёсат ва омилларнинг 
мамлакатдаги умумий аҳволга қай даражада таъсир этганлигини 
англашга қаратилади. Энг асосийси, воқеликка муносабат билдиришга 
ҳаракат қилинганда, албатта, бирор-бир давлат арбоби ёки 
ҳукмдорнинг хатти–ҳаракатлари, унинг ютуқ ва камчиликлари, 
лаёқати, маҳорати, иқтидорига ёҳуд шахснинг тарихий муҳитга, 
воқеалар жараёнига таъсирини кўрсатишга алоҳида эътибор берилади. 
Гарчи ўтмишда бутун дунёга танилган ва машҳур тарихий шахслар 
яшаб ўтган бўлсада, уларнинг барчаси ҳам тарихий воқеларга ва 
тарихий муҳитга ўз таъсирини ўтказавермаган. Мураккаб тарихий 
жараёнларда етишиб чиққан шахсларни ёки шароит тақозоси билан
бир шахснинг таъсири туфайли мураккаб тарихий вазият ва жараёнлар 
юзага келган ҳолатларни тарихда кўплаб кузатиш мумкин.
XIX асрнинг 50-60 – йилларида Қўқон хонлиги юзага келган 
тарихий вазият, ички сиёсий ва иқтисодий ҳаётда содир бўлаётган 
бўҳронлар натижасида бирмунча оғир аҳволга тушиб қолди. Айни 
вақтда кучайиб бораётган Россия империясининг хонликка нисбатан 
ҳарбий босқинчилик тажовузлари эса уни инқироз ҳолатига келтириб 
қўйди.
XIX асрнинг 50-60 – йилларида Қўқон хонлигида юзага келган 
мураккаб сиёсий вазият ва кескинликларнинг хонлик иқтисодий 
ҳаётига, айниқса унинг ички ва ташқи сиёсатига салбий таъсири катта 
бўлди. XIX асрнинг 50-йилларида хонликда турли сабаблар билан юз 
берган қипчоқлар қўзғолони ва уларнинг қирғин қилиниши, солиқлар 
ва йиғимларнинг кўпайишига қарши хонликнинг турли ҳудудларида 
кўтарилган қўзғолонлар ва уларнинг куч билан бостирилиши, айниқса 
саройда бошбошдоқлик ва фитналарнинг кўпайганлиги сиёсий 
ҳаётдаги тангликни юзага келтирди. Сарой фитналари оқибатида 
Худоёрхон тахтдан қувилди, Маллахон, Шоҳмуродхон ўлдирилди, 
марказий ҳокимиятга бўйсунмаслик, тарафкашлик ҳолатлари кучайди. 
Ана шундай сиёсий вазият ҳокимият тепасига хон хонадони вакиллари 
ҳокимиятининг эмас, балки ҳарбийлар ҳокимиятининг юзага келиши 
учун шароит яратди. Ички сиёсий кучларнинг ўзаро курашлари 
натижасида Султон Саййидхонга ҳомий сифатида Алиқули ҳукмдорлик 
жиловини ўз қўлига олди. Воқеалар жараёнига асосланган ҳолда, 


110 
Алиқули қирғиз-қипчоқ зодагонларининг саройдаги мавқеини тиклаш 
мақсадида эмас, балки саройдаги ички парокандаликлар ва сарой 
фитналари туфайли вужудга келган сиёсий вазият жараёнида ҳокимият 
тепасига чиқди, деб хулоса чиқариш лозим. Алиқули Амирлашкар ана 
шундай мураккаб шароитда давлат арбоби сифатида шаклланди ва 
хонликдаги асосий раҳбарлик ишларини (гарчи хонликда бошқарув 
соҳасида ва ҳарбий ишларда унга нисбатан тажрибали ва кучли мавқега 
эга бўлган бошқа кишилар бўлсада) бошқариш имкониятига эга бўлди. 
Энг мураккаб ишлардан бири, яъни XIX асрнинг 60-йилларида Қўқон 
хонлигида юзага келган ички сиёсий парокандаликнинг олдини олиш 
ҳамда ички сиёсий ва ҳарбий кучларнинг бошини қовуштириб, Россия 
империясидек қудратли ҳарбий имкониятларга эга бўлган ташқи 
душман тажовузини бартараф этишга қаратиш вазифаси унинг 
зиммасига тушди. Воқеалар жараёнида Алиқулида етук сиёсий арбоб ва 
маҳоратли ҳарбий саркарда ҳамда моҳир дипломат сифатлари аста–
секин шаклланиб борди.
Воқеалар таҳлили натижасида қуйидагиларни таъкидлаб ўтиш 
лозимки, Султон Саййидхоннинг тахтга чиқарилиши сарой 
амалдорларининг 
гуруҳбозлиги 
ва 
марказий 
ҳокимиятга 
бўйсунмасликка бўлган интилишларини сусайтирди ва шу билан бирга 
тахт учун курашларни бартараф қилди. Султон Саййидхоннинг, аслида 
эса бевосита Алиқули Амирлашкарнинг саъй-ҳаракатлари билан ички 
сиёсий кучларнинг тахт атрофига бирлашуви амалга оширилди. Бу эса 
аввало, ички сиёсий зиддиятларни бирмунча юмшатган бўлса, 
иккинчидан ана шу кучларнинг чор Россиясининг ҳарбий 
босқинчилигига қарши яхлит кучга айланишига замин яратди. Шу 
ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ички низоларни бартараф 
этиш билан бир вақтда Қўқон хонлиги ўзи учун азалий рақиблардан 
бири бўлган Бухоро амирлигига қарши ҳам қатор курашларни олиб 
боришга мажбур бўлди ва бунда бир қатор муваффақиятларга эришди. 
Бу ҳолат ҳам Алиқули Амирлашкарнинг ички сиёсатдаги обрўси ва 
унга бўлган ишончнинг кучайишига олиб келди. 
Иккинчидан, 
Алиқули 
Амирлашкар 
қудратли 
Россия 
империясининг тажовузига қарши курашда яккаланиб қолди. Хонлик 
ҳарбий ва иқтисодий салоҳиятига кўра душманга қарши тура 
олмаслигини англаган ҳолда у бир қатор хорижий мамлакатларга 
ҳарбий ёрдам сўраб элчилар юборди. Гарчи бу элчиликлар ижобий 
натижага эриша олмаган бўлсада, Россия империясининг ҳарбий 
мустамлакачилик босқинчилигини бутун дунёга ошкор бўлди. 


111 
Учинчидан, Алиқули хонликдаги ҳарбий ишни йўлга қўйиш ва 
яхшилаш борасида имконият даражасида ислоҳотларни амалга 
оширишга ҳаракат қилди. Бунда унинг Маллахон билан биргаликда ва 
Султон Саййидхон ҳукмронлиги йилларида амалга оширган ишлари 
айниқса, самарали бўлди.
Юрт мустақиллигини сақлаб қолиш учун ички ва ташқи 
муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилиб, чор қўшинларининг ҳарбий 
босқинчилигига қарши фуқароларнинг катта қисмини отлантира олган 
Алиқули халқ томонидан қўллаб қувватланди ва ҳарбий ҳамда сиёсий 
соҳада айрим камчиликларга йўл қўйган бўлишига қарамай Туркистон 
халқларининг катта ҳурматига сазовор бўлди. Шунинг учун сиёсий 
жараёнларни яхши англаган ва мавжуд воқеликка замондош бўлган 
ўша давр тарихчилари Алиқули Амирлашкар фаолиятига юқори баҳо 
бериб, унинг шахс, сиёсат арбоби ва саркардалик жиҳатларини алоҳида 
эътироф этган эдилар. 
Алиқули Амирлашкар XIX аср 60-йиллари биринчи ярмида Қўқон 
хонлигининг ички сиёсий аҳволини яхшилаш ва ташқи сиёсий 
алоқаларини мустаҳкамлаш борасида фаолият юритиш баробарида 
хонликнинг ҳарбий аҳволини ҳам яхшилашга ҳаракат қилди. Алиқули 
Амирлашкарнинг саъй–ҳаракатлари натижасида хонлик ҳарбий 
қўшинларининг ҳарбий тайёргарлиги ва қурол-яроғларнинг сифати 
анча яхшиланди. Бу борада бир қанча муваффақиятларга эришган 
Алиқули Амирлашкар подшо Россияси ҳарбий босқинчиларининг 
Туркистон, Авлиёота, Чимкент шаҳарларини босиб олиш учун олиб 
борган жангларида мустаҳкам мудофаани ташкил қилишга ҳаракат 
қилди ва бунда маълум ютуқларга ҳам эришди. Бироқ, қисман 
эришилган ютуқлар ва ғалабалар бу шаҳарларнинг душман томонидан 
босиб олинишидан сақлаб қола олмади. 
Алиқули Амирлашкар хонликдаги ички ва ташқи сиёсий 
вазиятнинг кескинлиги, ҳарбий тайёргарликнинг анча паст эканлигига 
қарамасдан, жуда катта қудратга эга бўлган Россия империяси 
босқинчиларига қарши курашларда ўзининг саркардалик маҳоратини 
намоён қила олди. Алиқули Амирлашкарнинг Чимкент остоналаридаги 
жанги, у ерда подшо армияси ҳарбий босқинчиларига қаттиқ зарбалар 
бериб, уларни чекинишга ва ҳаттоки сулҳ сўрашга мажбур этганлиги
Иқон жангида эришилган ғалаба ҳам диққатга сазовордир. Шу билан 
бир вақтда эса хонликнинг ички ва ташқи сиёсий ҳаётида муҳим 
ахамиятга молик ишларни амалга оширди. 


112 
Тадқиқот жараёнида чиқарилган хулосаларга кўра Алиқули 
Амирлашкарнинг ўз даврида юритган фаолияти ва Қўқон хонлиги 
сиёсий ҳаётида тутган ўрни қуйидагилар билан белгиланади: 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling