Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 29-й.ж. 265-в


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 29-й.ж. 265-в.
 
3
1865 йил 28 апрелда.
 
4
1864 – 1865 йилларда Тошкент ҳокими бўлган.
 
5
Ҳозирги Қибрай туманида жойлашган қишлоқ.
 
6
Ҳозирги Қибрай туманида жойлашган қишлоқ, туман маркази.
 
7
Ҳозирги Қибрай тумани, Байтқўрғон қишлоғи ҳудудларидан оқиб ўтувчи ариқ.
 
8
Рус ҳужжатлари ва асарларида қозоқларга нисбатан «қирғиз» атамаси қўлланганлиги ҳисобга олинса, бу 
ерда ҳам қозоқлар сифатида қабул қилиш лозим.
 
9
Мулло Юнус Тошкандий хотиралари. -Б.80-81.
 


101 
Подшо армияси қўшинлари Тошкентнинг асосий сув манбаи 
бўлган Ниёзбек қалъасини қўлга киритадилар ва Тошкентга қарши 
ҳужум қилишда қулай имкониятга эга бўладилар. Ниёзбек қалъасининг 
босиб олиниши ҳақида ҳарбий вазирга юборилган телеграммада 
шундай сўзларни ўқиш мумкин: - «29 апрелда Черняев Тошкентдан 25 
чақирим нарида жойлашган, Чирчиқ дарёси бўйидаги Ниёзбек 
қалъасини босиб олди. Ниёзбек қалъаси Тошкентни сув билан 
таъминланишини назорат қилган».

Ниёзбек қалъасининг чор қўшинлари томонидан босиб 
олинганлигини эшитган заҳотиёқ Алиқули Амирлашкар барча Қўқон 
лашкарлари билан Тошкент мудофаасига отланади. Қўшин шошилинч 
равишда йўл босиб келиб, Тошкент яқинида тўхтайди.
2
Шу вақтда Тошкентдан чопар келади. Бу воқеа Тоиб томонидан 
шундай тавсифланади: - «Алиқули [ясовул] Тошкандга илғорлик 
тариқида бориб эрди, арзга келди. Мазмуни шулким, Чернойуф 
жондорол келуб, Шўртефа қўнуб, Тошканд мухосарасиға машғулдир. 
Аммо Тошканд фуқаросининг авзойи бошқа бўлуб, ақидалари 
бузулғонға ўхшайдур ва жаноби Амирлашкар аризани ўқуб, каминаға 
муни кўрунг, деб ташладилар. Камина кўруб, бул бир хаёл ва савдойи 
сўздур, Тошканд аҳолиси ихлос ва ақидаси ҳаргиз завол топмас, деб 
арз қилдим».
3
Муҳаммад Юнус Тоиб Алиқули Амирлашкарни Тошкент аҳолиси 
унга ва Султон Саййидхонга содиқ эканлигига ишонтиришга ҳаракат 
қилади. Бироқ Тошкент аҳолиси орасида чор қўшинларига, айниқса
Бухоро амирига хайрихоҳ бўлган кишиларнинг вазиятга салбий таъсир 
кўрсатишларидан хавотир олиб унинг ўзини шаҳардаги аҳволни 
аниқлаш, халқнинг ва амалдорларнинг руҳиятини билиш учун 
Тошкентга юборади. Унинг ортидан ўзи ҳам йўлга чиқади.
- «Зул–ҳижжа ойининг 24–куни, жума оқшомида Алиқули 
Амирлашкар Тошкентга етиб келди ва Мингўрик мавзесида тўхтади. Бу 
вақтда руслар Шўртепада эди».
4
Чор қўшинларининг шундоққина Тошкентнинг шарқий қисмида 
жойлашган ва шаҳардан унча узоқ бўлмаган Шўртепада ҳарбий 
қароргоҳ ўрнатганлиги Тошкент аҳолисини анча хавотирга солиб 
қўяди.
- « Замона умаролари ва фуқаронинг катта-кичиги бу даҳшатли 
воқеадан хотирлари паришон бўлди. Мазкур ойнинг йигирмасида
1
1
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 29-й.ж. 304-в.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling