Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.154


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.154.
 
3
Зияев Ҳ.З. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.146–152.
 
4
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 29-й.ж. 23-в.
 
5
Ўша жойда.
 


95 
шунингдек хонлик шаҳарларининг, айниқса Тошкент шаҳрининг
мудофаа қобилиятини кучайтиришга катта эътибор берди. 
-«Маълумотларга кўра, - дейилади ҳужжатда, - Мулло Алиқули 
(ҳужжатда «Алимқул» – З.И.) 10 мингтагача қўшин йиға олиши 
мумкин. 
У 
ҳозир 
Тошкентда 
туриб, 
шаҳар 
қалъаларини 
мустаҳкамлашни кучайтирмоқда. Бунда Тошкентдаги тўп қуйиш 
устахонаси асосий ўрин тутмоқда».

Архив манбаларида яна шундай маълумотларни ҳам учратиш 
мумкин: - «Туркистон шайх ул–исломининг
*
айтишича, Тошкент 
устахоналарида 2000 тагача милтиқ ясалган ва мудофаа деворларини 
таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Тошкент гарнизонида 
бугунги кунда 6000 нафар кишигача бўлган қўшин мавжуддир».

Алиқули Амирлашкар Тошкентда мудофаа ишлари билан машғул 
бўлиб турган вақтда Шарқий Туркистондан элчилар келиб, бу 
жойларни Қўқон хонлиги ҳомийлигида кўриш истаклари борлигини ва 
Алиқули Амирлашкардан ўз давлатларини бошқариш учун бир хон ва 
тажрибали кишиларни юборишини илтимос қилишади. Бу ҳақда
юқорида батафсил тўхталиб ўтилган ва Шарқий Туркистонга 
Бузрукхонтўра Жаҳонгиртўра ўғлини хон этиб ва Ёқуббек Бадавлатни 
барча давлат ишларини бошқариш учун жўнатилганлиги ҳақида 
маълумотлар келтирилган эди.
3
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, бу масала аввал ҳам Алиқули 
Амирлашкарнинг диққат марказида турарди. Чунки Қўқон хонлигидан 
Қошғарга ўтадиган асосий савдо йўллари хонлик қўшинлари 
томонидан назорат қилинган ҳамда Қошғардаги ички сиёсий вазият ҳам 
диққат – эътибордан четда қолмасди. 1864 йил августида Алиқули 
Қашғар чегараларига қўшин билан бораётган вақтда Тошкентдан чор
қўшинларининг Чимкентга ҳужуми ҳақидаги ҳабар келади ва у 
юришни тўхтатиб, Чимкентга боришга мажбур бўлади.
4
Алиқули Амирлашкар Иқон юришига тайёрланар экан, 
қўшинларини тайёрлаб, чор қўшинларини чалғитиш мақсадида гўёки 
Қўқон йўлига чиққандек бўлиб, яна ортга қайтиб, Туркистонга томонга 
юришни давом эттирган ва Иқонга бориб юзбоши Серов отрядларини 
мағлубиятга учратганлиги ҳақида Иқон жанги тафсилотлари ёритилган
бобда тўхталиб ўтилган эди.

1
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 248-249 - вв.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling