Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Ўша жойда. 3 Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.152. 4 Ўша жойда. 5 Ўша жойда. –Б.153. 93 аввалнинг 14 куни (1864 йил 15 октябр) 1 Тошкентга етиб келади ва шаҳарнинг Мингўрик мавзесига келиб жойлашди. Алиқули Амирлашкар Тошкент аҳолиси томонидан шодонлик билан кутиб олинар экан, Амирлашкар уларга ўзининг ишончи катта эканлигини билдиради. 2 Генерал Черняевнинг Тошкентга қилган ҳужуми мустамлакачилар учун муваффақиятсиз тугади. Оренбург ўлкаси қўшинлари қўмондони 1864 йил 20 ноябрда ҳарбий вазирга ёзган ахборотномасида шундай маълумотларни баён қилган эди: - «Черняев икки рота аскарлар билан Тошкент шаҳрига ҳужум уюштирди. Бироқ тошкентликлар томонидан мағлубиятга учратилиб, шаҳардан улоқтириб ташланди. Черняев қўшинларидан 125 киши ўлдирилди ва кўпчилиги ярадор қилиниб, сафдан чиқарилди. 7 октябрда Черняев Чимкентга қайтиб келишга мажбур бўлди». 3 Бошқа манбаларда эса бу маълумотларни инкор этишга уриниш кузатилади: -«Генерал Черняевнинг хабар беришича, 2 октябрда Тошкентга қарши ҳарбий ҳаракатларда подполковник Обух ва поручик Конопельскийлар оғир яраланиб, ҳалок бўлдилар. Қуйи унвонлилардан 16 киши ҳалок бўлди ва 62 киши ярадор бўлди. 4 октябрда эса Черняев Тошкентдан чекинди». 4 Тошкентга дастлабки ҳужум чоғида чор қўшинларидан ҳалок бўлганлар 70-80 кишини, ярадор бўлганлар эса 60 кишини ташкил этганлигини Ҳ.З.Зияев ҳам ўз асарида кўрсатиб ўтади. 5 Шунга қарамай чор Россиясининг ҳарбий босқинчилари Тошкент ва унинг атрофларидан ўтувчи карвон йўлларини ва Тошкентга озиқ- овқат ҳамда чорва маҳсулотлари етказиб берувчи қишлоқларнинг кўпчилигини ўз назоратларига олган эдилар, бу эса кейинги ойларда Тошкентда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг кучайиши иқтисодий аҳволнинг оғирлашиши ва нарх–наволарнинг ортиб кетишига олиб келади. Россия империясига қарашли Чу бўйи ҳарбий отрядлари қўмондони, бу вақтда эса бевосита Тошкентни босиб олишни режалаштираётган ҳарбий кучлар қўмондони генерал М.Г.Черняев 1864 йил 27 октябрда Чимкентдан ҳарбий вазирга юборган махфий ахборотномасида шундай сўзларни келтиради: - «Биз томондан карвон 1 Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства. –С.68. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling