Моррининг сешанба дарслари
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com kutubxonasi 53 дунёда нималар содир бўлаётганига қизиқмаслигим керакми? – Балки. У хўрсинди. – Балки сен ҳақдирсан. Эҳтимол, бу нарсалар мени қизиқтирмаслиги керакдир. Бари бир улар қандай якун топишини кўришга улгурмасам. Лекин буни тушунтириш қийин, Мич. Ҳозир ўзим азоб чекаётганим учун бошқа азобланаётганларнинг дардини олдингиданда яхшироқ ҳис қиламан. Яқинда телевизордан Боснияда кўчани югуриб кесиб ўтаётган одамлар ўққа тутилганини, ўлдирилганини кўрсатишди. Бегуноҳ қурбонларни кўриб, кўзимга ёш келди. Улар чекаётган азоб- уқубатларни ўз бошимдан кечираётгандек ҳис қилдим. У одамларнинг ҳеч бирини танимайман. Аммо… Қандай тушунтирсам экан? Мени...улар билан қандайдир ришта боғлаб тургандек туюлади. Унинг кўзлари намланди, мен эса мавзуни ўзгартиришга уриндим, бироқ у юзини артиб, қўлини силтади. – Салга йиғлайдиган бўлиб қолганман, — деди у. — Эътибор берма. «Таажжуб» ичимда ўйлайман мен. Ўзим янгиликлар соҳасида ишлардим. Ўлганлар ҳақидаги воқеаларни ёритардим. Мотам тутаётган оила аъзолари билан суҳбатлашардим. Ҳатто дафн маросимларида ҳам иштирок этардим. Лекин ҳеч йиғламагандим. Морри эса дунёнинг нариги ярмида яшаётган инсонларнинг азобланишини кўриб кўз-ёш тўкаётганди. Қизиқ, одам умри Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 54 охирлаганда шу ҳолатга тушиб қолармикан? Балки ўлим охир-оқибат мутлақо бегоналарни ҳам бир-бирига ачиниб, кўз-ёш тўкадиган қилиб қўювчи улкан лангарчўпдир. Морри сочиқчага бурнини қоқди. – Сен бу нарсани тўғри тушунасан, а? Эркаклар ҳам йиғлашини? – Албатта, — деб, жавоб қайтардим тезда. У жилмайди. – Эҳ, Мич, мен билан кўнгли бўш инсонга айланасан. Куни келиб, йиғлаш нормал ҳолат эканини исботлайман сенга. – Ҳа, ҳа, — дедим мен. – Ҳа, ҳа, — деди у ҳам. Иккимиз ҳам кулиб юбордик, чунки Моррининг йигирма йилча олдин шу гапни кўп такрорлаш одати бор эди. Асосан, сешанба кунлари. Аслида, сешанба ҳар доим биргаликда ўтказадиган кунимиз бўлган. Моррининг мен қатнашган дарслари сешанбада бўларди, унинг қабул соатлари сешанба кунларига белгиланганди, ва ниҳоят, мен Морри тавсия қилган мавзуда диплом ишимни ёзаётганимда ҳам бошиданоқ Морри билан сешанба кунлари гоҳ унинг кабинетида, гоҳ университет ошхонасида, гоҳида эса Перлман Холл корпусининг зинапояларида бирга ўтириб мавзу устида ишлардик. Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 55 Шу сабабли ҳовлисида қизил заранг дарахти қад кўтарган уйдаги учрашувларимизни ҳам сешанбадан бошқа куни ўтказиб бўлмайдигандек туюларди. Кетишга ҳозирланаётиб, Моррига шу ҳақида эслатдим. – Биз сешанба одамларимиз, — деди у. – Сешанба одамлари, — такрорладим мен. Морри жилмайди. – Мич, сен ўзим танимаган инсонлар ҳақида ҳам қайғуришим тўғрисида сўрагандинг. Лекин шу хасталик туфайли ўзим англаб етган энг муҳим нарса нималигини айтайми? – Нима экан? – Ҳаётда энг муҳим нарса бу — ўзгаларга меҳр улашиш ва уни ўзинг ҳам қабул қилишни ўрганиш. Унинг овози пасайиб, шивирлаб гапини давом эттирди. – Меҳрни қабул қила билиш. Ўзимизни меҳр-муҳаббатга нолойиқ деб ўйлаймиз; унга қалбимизни очсак, ўта кўнгилчан бўлиб қоламиз деб ўйлаймиз. Аммо Левин исмли бир доно киши тўғри айтган: «Меҳр- муҳаббат — бу ягона оқилона амал». Таъсирли чиқиши учун бир оз тин олиб, кейин яна такрорлади: «Меҳр- муҳаббат — бу ягона оқилона амал». Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 56 Мен одобли талаба каби бош ирғаб, тасдиқладим ва у беҳолгина нафас чиқарди. Мен уни бағримга босиш учун эгилдим. Кейин эса ўзимга хос бўлмаган ишни қилиб, унинг юзидан ўпиб қўйдим. Унинг сийраклашиб бораётган соқол мўйлари юзимга ботиб, бемажол қўлларини қўлларимга тегганини ҳис қилдим. – Демак, кейинги сешанба келасан, а? — шивирлаб сўради у. У синфга кириб, бир сўз айтмасдан курсисига бориб ўтиради. Индамай бизга қарайди, биз унга қараймиз. Аввалига бир-икки бурчакдан қиқирлаб кулган овоз эшитилади, бироқ Морри фақат елкасини учириб қўяди, холос. Охир-оқибат, синфни чуқур сукунат эгаллайди ва биз энг паст товушларни ҳам илғай бошлаймиз: хона бурчагидаги иситиш радиаторининг ғувуллаши, бақалоқ талабалардан бирининг пишиллаб нафас олиши. Баъзиларимиз асабийлаша бошлаймиз. Қачон у бирор гап айтаркан? Типирчилаб, қўл соатларимизни текширамиз. Баъзи талабалар ўзларини буларнинг барчасидан юқорироқ турадигандек тутиб, деразадан ташқарини томоша қилади. Ўн беш дақиқача давом этган жимжитликдан сўнг Морри пичирлаб, сукунатни бузади. – Бу ерда нима бўляпти? Секин-аста Морри кўзлаганидек сукунатнинг инсон муносабатларига таъсирини муҳокама қила бошлаймиз. Нега жимжитликдан хижолат чекамиз? Шовқин-сурон бизга қандай Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари www.ziyouz.com kutubxonasi 57 тасалли беради? Сукунат менга халал бермайди. Дўстларим билан тинимсиз чуғурлашсамда, одамлар олдида ҳис-туйғуларим ҳақида гапиришдан тортинаман, айниқса, улар курсдошим бўлмаса. Агар дарсда шу талаб қилинса, мен соатлаб жимжитликда ўтиришим мумкин. Синфдан чиқаётганимда Морри мени тўхтатади. – Бугун кам гапирдинг, — дейди у. – Билмасам. Қўшимча қилишга арзирли фикр келмади. – Менимча, сенда қўшимча қилишга фикрлар кўп. Ростини айтсам, менга ёшлигида сен каби ўйларини ичида сақлашни хуш кўрган бир кишини эслатасан, Мич. – Кимни? – Мени. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling